Хозирги замон укитувчиси ва унинг касбига куйилган педагогик талаблар


Педагогик маданият умуман маданиятнинг намоён бўлишидир



Download 40,63 Kb.
bet4/5
Sana26.05.2022
Hajmi40,63 Kb.
#610017
1   2   3   4   5
Bog'liq
Хозирги замон укитувчиси ва унинг касбига куйилган педагогик талаблар

Педагогик маданият умуман маданиятнинг намоён бўлишидир.
Маданият фаолият жараёни ва натижаси ўлароқ субектнинг дунё обектларини ўзлаштира боришдаги барча хатти-ҳаракатларини қамраб олувчи социал ҳодисани билдиради. Маданият инсон яратган, шунингдек, қандай восита ва метод билан яратган барча ҳодисалами ўзида бирлаштиради.
Педагогик маданиятда, умуман маданиятда бўлганидек, предмет-ҳосила ва техник-технологик жиҳатлар мавжуд.
Педагогик маданият бир қатор тизим ҳосил қилувчи унсурларга эга. Уларга қуйидагилар киради:
Педагогик лойиҳалаш маданияти. У обектив имкониятлар билан талаб ва истакларни ўзаро нисбатлаган ҳолда мақсадни тўғри танлай олиш, вазифаларни белгилаб олиш, уларнинг ечилиш босқичларини режалаштириш ҳамда зарур қуролларни танлаб олиш малакасидир. Лойиҳалаш маданиятини намойиш қилиш бу ижодга, яъни фавқулодда янгини яратиш, ўрнатилган меъёрлар ва намуналар чегарасидан чиқиб кета олиш қобилияти ҳамдир.
Билимлилик маданияти. У педагогик билимларнинг турли-туманлиги ва педагог томонидан бу билимларни эгалланишини билдиради.
Дунёқараш маданияти. Унинг даражасини аксарият ҳолларда педагог ва ўқитувчининг ўзаро муносабатлари жараёни ва натижалари белгилайди.
Турли намунадаги дунёқарашнинг мавжудлиги, хусусан, стихияли, мунтазам, илмий ва мистик, иррационал, оптимистик ва пессимистик, догматик ва танқидий, диний, атеистик, рационал ва педагогик фаолият субектининг ҳам бир неча намунаси борлигини тақозо қилади.
Дунёқараш маданияти фан, фалсафа, дин каби маънавий маданият унсурлари билан танишиш чоғида шаклланади.
Педагогик маданиятнинг яна бир унсури фикрлаш маданиятидир.
Фикрлаш маданияти ҳам кундалик ҳаёт жараёнида одатдаги воситалар, ҳам махсус воситалар (унинг таркибига формал мантиқни ўрганиш ҳам киради) да вужудга келади.
Ҳис этиш маданияти. У инсонлар олий кечинмаларининг кенг уйғунлиги ҳосиласи бўлиб, уларсиз педагогик жараёнда мулоқотнинг бўлиши мумкин емас.
Баҳолаш маданияти у ёки бу сабаб ва ҳодисалар бўйича ахлоқий, естетик, сиёсий, ҳуқуқий, диний ёки фалсафий характердаги малакали ҳукм чиқариш қобилиятидир.
Мулоқот маданияти педагогик маданиятнинг енг муҳим компаненти бўлиб, у педагогнинг ўқувчилар, ота-оналар ҳамда раҳбарият ёки қуйи вазифа эгалловчи шахслар, шунингдек, педагогик иш доирасидан ташқаридаги барча инсонлар билан мулоқот қилиш маданиятларини қамраб олади.
Ташкилий маданият ҳам педагогик маданият тизимига киради ва у ўқитиш ҳамда тарбия жараёнини педагогик доиранинг турли даражаларида (жамиятда, ўқув юртларида, болалар гуруҳларида) ташкил этиш имкониятини беради.
Шундай қилиб, педагогок маҳоратнинг таркибий қисмларига қуйидагилар киради:
ҳар бир ўқувчи учун долзарб бўлган ҳаётий мазмун ривожланишини, ўқувчининг шу ривожланиш кесмасида, ҳаракат қила олишида, унинг ҳаёт мамунининг очилиши ва амалга ошишида ўқитувчи қандай билим билан унга ёрдам кўрсата олишини била олиш» қобилтяти;
айрим ўқитувчилар ривожланиш мазмуни ва кесмаси интеграсияси ҳисобланган ҳамдажонли организм сифатида ўқувчилар (синф ва б.) гуруҳини унинг ривожланиш ва мазмун касб эта бориш жараёнида «кўра олиш»қобилияти;
синжҳинг интеграл мазмуни ва интеграл ривожланиш кесмасини идрок этиш малакаси;
ўзининг организмини юксак даражада англаш. Синф, ўқувчи ўз истаклари, мотивлари, афзал кўриши жиҳатидан улар учун зарур бўлган ҳақиқий ахборотларни ажрата олиш малакаси;
шахсий хусусиятлар оқибати сифатида вужудга келадиган турли бузилиш вазиятларидан идрокни чалғитиш;
ўз сезгиларининг нозик фарқланиш имкониятлари воситасида юқори ҳис билан бошқариш;
кенг бошқарув репертуари, бошқаришнинг хилма-хил услублари, ахборотларни узатиш «қуроллари»: овоз, хатти-ҳаракат, мимика ва бошқалами эгаллаш;
касбий усуллар ва методларнинг кенгжамгармаси;
методологияни эгаллаш.
Педагогик маҳорат яхлит тизим сифатида қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлади:

  1. педагог шахсини инсонпарварлик йўналишига эга бўлиши, унинг қизиқишлари, қадрият йўналишалри ва идеалларининг олий мақсад-баркамол авлод тарбиялаб етиштиришга йўналтирилганлиги;

  2. мутахассислик фанлари, ўқитиш методикаси, педагогика-психологиядан мукаммал билимга эга бўлиш;

  3. педагогик қобилиятга эга бўлиш (мулоқотга мойиллик, ишчанлик, келажакни тасаввур қила олиш, касбий мустақиллик, сенсор ахборотларни тезлик билан англаш (юзидан ўқиб олиш);

  4. педагогик техникани эгаллаш, яъни ўз-ўзини бошқара олиш, ўзаро таъсир этиш ва ҳамкорликда ишлашни уддалаш.

Педагогик маҳорат ўзига болалар ҳақидаги, уларнинг психологияси тўғрисидаги, мактаб ҳақидаги, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва унинг мазмуни, методлари ҳақидаги кенг билимларни қамраб олади. Бу билимлар умумий педагогик маданиятни ташкил этади, ўқитувчи, тарбиячи бу маданиятни эгалламаса, ҳеч вақт ўз ишининг чинакам устаси бўла олмайди, ёмон, эски усулдан, бир қолипдаги тайёр андозаларни ишлатишдан нарига ўтмайди.
Бироқ, замонавий ўқитувчига биргина умумий маданиятнинг ўзи кифоя қилмайди-махсус билимлар ва малакалар-болаларни кузатиш, уларнинг ўсишдаги муҳим нарсаларни аниқлай олиш, уларни ривожлантириш йўллари ва усулларини аниқлаш, турли ўзаро таъсирини чуқур таҳлил қилиш, педагогик изланишлар ва ютуқларни илмий жиҳатдан бир тизимга солиш малакалари зарур бўлади.
Шундай қилиб, педагог-муаллим ўз маҳоратига қуйидаги босқичларда эришиши мумкин:

  1. Педагогика-психология фанларини чуқур ўрганиш;

  2. Махсус фанлар, уларни ўқитилиш методикасини чуқур билиш;

  3. Педагогик амалиётда фаол игштирок этиш ва уни самарали ўтказиш;

  4. Ўз фаолиятини доимо таҳлил қилиб, унга нисбатан танқидий муносабатда бўлиш;

  5. Ўз устида мустақил ишлаш, малака ошириш курсларида ўқиб бориш.


Download 40,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish