Бозор муносабатлари тадбиркорларга маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича катта масъулият юклайди. Ўз масъулиятини бажармаган тараф шартномага мувофиқ жавобгар бўлади. Томонларнинг жавобгарлиги тузилган шартнома бўйича яъни қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 453-моддасида белгиланишича, етказиб берувчи товарларни шартномада назарда тутилган миқцорда етказиб бермаса ёхуд сотиб олувчининг сифатсиз товарларни алмаштириш ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги талабларини белгиланган муддатда бажармаса, сотиб олувчи етказиб берилмаган товарларни бошқа шахслардан сотиб олиш ва бу билан боғлиқ барча харажатларни етказиб берувчи з^иммасига юклаш ҳуқуқига эга.
Сотиб олувчи сифатсиз ва бут бўлмаган товарлар ҳақини тўлаган бўлса, товарлар камчилиги бартараф этилгунга ва улар буглангунгача ёки алмаштирилгунча тўланган суммани кайгаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Товарлар олувчига тегашли даражада сифатга эга бўлган ҳолда етказиб берилиши керак. Тегишли даражада сифатга эга бўлмаган товарлар етказиб берилгавдпа сотиб олувчи маҳсулот етказиб берувчига товарни алмаштириш, харид нархини камайтириш ва сифатсиз товарни кэйтаришда баҳолардаги фарқни қоплашни талаб қилишта ҳакди. Сифатсиз товарни хуяди шундай, бироқўлчами, андозаси, нави бошқача бўлган зарур сифатли товарга алмаштириш чоғида, алмаигофилаётган товарни алмашгарилаёгган пайтидага баҳоси билан сифатсиз товар ўрнига берилаётган товар баҳоси ўртасидаги фарқ қопланиши мумкин. Етказиб берилган товарнинг сифатсизлиги тўгрисида сотиб олувчидан билдириш олган маҳсулот етказиб берувчи етказиб берилган товарларни тегишли даражада сифатли товарлар билан дарҳол алмаштирилган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзига етказиб берилган товарларни чакана савдо асосида сотадиган тадбиркор, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, истеъмолчи томонидан қайтарилган тегишли даражада сифатли товарни етарли муддат ичида алмаштиришни талаб қилишга ҳақяи.
Товарлар тарафлар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ бут ҳодда етказиб берилиши керак. Агар маҳсулот етказиб берувчи бут бўлмаган товарлар етказиб берганда Фуқаролик кодексининг 452-модцасида белгиланган оқибатлар келиб чиқади. Бинобарин ушбу қонунда белгиланишича, маҳсулот етказиб бериш шартномасининг шартлари, қонунҳужжатларинингталаблари ёки товарларнинг бут бўлишига қўйиладиган одатдаги талабларни бузган ҳолда товар етказиб берилганида сотиб олувчи маҳсулот етказиб берувчига товарнинг баҳосини тегишлича камайтириш ёки маълум бир муддатда камчиликларни тугатиш, бут қилиб бериш каби талабни қўйишга ҳақли бўлади.
Белгиланган муддатда маҳсулот етказиб берувчи товарни бут қилиб бермаса, сотиб олувчи бут бўлмаган товарни бут бўлганиға алмаштириб беришни ёки шартномани бекор қилишни ва аввалдан тўланган товар ^йматини кдйтариб беришни ва бунинг натижасида етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишга ҳақли бўлади. Маҳсулот етказиб берувчи берилган товарларнинг бут эмаслиги тўғрисида сотиб олувчидан билдириш олганидан кейин товарларни дарҳол бутлаган ёки уларни бут товарлар билан алмаштирилган ҳоллар бундан мустасно.
Маҳсулот етказиб берувчи товарларни шартномада белгиланган миқцорда етказиб бериши керак. Агар маҳсулот етказиб берувчи товарларни шартномада назарда тутилган микдорда етказиб бермаган бўлса ёхуд сотиб олувчининг тегишли даражада сифатли бўлмаган товарларни алмаштириш ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги талабларини белгиланган муддатда бажармаса, сотиб олувчи етказиб берилмаган товарни бошқа
маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчилардан олиши мумкин. Бундай ҳолда шу товарларни олиш билан боғлиқбарча харажатларни шартнома шартларини бузган биринчи тараф зиммасига юклаш ҳуқуқига эга бўлади.
Маҳсулот етказиб берувчи товарларни тўлиқ етказиб бермаган ёки сотиб олувчининг товарларнинг камчиликларини бартараф этиш ёки товарларни бутлаш тўғрисидаги талабларини бажармаган ҳолларда сотиб олувчининг бошқа шахслардан тошр олишга қилган харажатларини ундириб олишда Фуқаролик кодексининг 456-моддаси биринчи қисмида белгиланган қоидага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади. Бу қоидада белгиланишича, «Агар сотувчи томонидан мажбурият бузилганлиги оқибатида шартнома бекор қилинганидан кейин оқилона муддат ичида сотиб олувчи шартномада назарда тутилган товар ўрнига бошкд шахсдан бирмунча юқори, аммо оқилона баҳода товар сотиб олса, сотиб олувчи сотувчидаи шартномада белгиланган баҳо билан унинг ўрнига тузилган битимдаги баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин...»
Шунингдек, маҳсулот қабул қилиб олувчи (сотиб олувчи) томонидан мажбурият бузилганлиги оқибатида шартнома бекор* қилинганидан кейин мақбул муддат ичида сотувчи товарни бошқа шахсга шартномада назарда тугилганидан бирмунча пастроқ, бироқ мақбул баҳода сотган бўлса, сотувчи сотиб олувчидан шартномада белгиланган баҳо билан унинг ўрнига тузилган битимдаги баҳо ўртасидаги фарқцан иборат зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.
Агар сотувчи, шунингдек, сотиб олувчи томонидан шартнома бўйича олинган мажбуриятлар юқорида кўрсатилганидек^ бузилганида, унинг ўрнига бошқа шартнома тузилмаса сотилмай қолган товарнинг жорий баҳоси бўлганвда шу жорий баҳоч шартнома бекор қилинган пайтдага баҳодан паст бўлса, бу фарқни зарар сифатида қоплаш тўғрисида талаб қўйиши мумкин.
Товар топширилиши лозим бўлган жойда одатда ўхшаш шароитларда бир хил товар учун ундириладиган баҳо жорий баҳо деб эътироф этилади. Агар бу жойда жорий баҳо мавжуд бўлмаса, товарни ташиш харажатларидаги фарқни ҳисобга олган ҳолда бошқа жойдаги унинг ўрнини боса оладиган оқилона жорий баҳодан фойдаланиш мумкин бўлади.
Маҳсулот етказиб берилмагани ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун, қонунда ёки шартномада белгиланган неустойка ундирилади.
Маҳсулот етказиб беришдан бир томонлама бош тортишга ҳам қонун бўйича йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 455-моддасида белгаланганидек «Маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бир томонлама (тўлиқ ёки қисман) бош тортишга тарафларнинг бири шартномани жидций бузган такдирда йўл қўйилади.
Маҳсулот етказиб берувчининг маҳсулот етказиб бериш шартномасини бузиши қуйидаги ҳолларда жиддий деб қисобланиши мумкин:
Тегишли даражада сифатли бўлмаган, сотиб олувчи учун мақбул муддатда бартараф қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлган товарларни етказиб бериш: Товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча бор бузиш кабилар шартномани жиддий бузишдир.
Товарлар ҳақини тўлаш муддатларини бир неча бор бузиш, товарларни бир неча бор олиб келмаслик ҳоллари, сотиб олувчининг маҳсулот етказиб бериш шартномасини бузиши ҳисобланади.
Тарафларнинг келишуви билан маҳсулот етказиб бериш шартномасини бажаришдан бир томонлама бош тортиш ёки уни бир томонлама ўзгартиришнинг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришнинг бошка мупдати билдириш хатида назарда тутилмаган ёки тарафлар келишувида белгиланмаган бўлса, шартнома бир тараф бошқа тарафдан шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бир тарафлама бош тортиш тўғрисидаги билдириш хатини олган пайтдан бошлаб ўзгартирилган ёки бекор қилинган хисобланади.