Таълим вазирлиги


-§. Олди-сотди шартномаси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва бурчлари



Download 1,28 Mb.
bet32/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

3-§. Олди-сотди шартномаси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва бурчлари


Тадбиркорлар билан тузилган олди-сотдк шартномаси икки томонлама бўлганлиги сабабли ҳар икки тзрафнинг муайян ҳуқуқ ва бурчлари бўлади. Хусусан сотувчининг асосий хуқуқ ва бурчлари сотилган мулкнинг шартномага мувофиқ олувчикинг эгалигига топшириш ва унинг баҳоси, ҳақини (ФКнинг 388-, 399- ва 393-моддалари) олишдан иборат. Олувчининг асосий ҳуқуқва бурчлари сотилган ашёни қабул қилиш ва келишилган баҳони тўлашдан, агар сотилган нарса шартнома шартларига мувофиқ равишда топширилмаса, унинг ўзига топширилишини сотувчидан талаб қилишдан иборат бўлади. Олди-сотди шартномасини цжро этиш юзасидан қилинадиган ҳаракатлар, яъни шартнома нарсалари, топширилиш ва олиниши, агар қонунда шартнома ёки ўзаро олинган мажбурият мазмунидан бошқача ҳол англашилмаса, бир вақтнинг ўзида ижро этилиши керак. Сотувчининг юқорида кўрсаталган асосий бурчлари билан бир қаторда яна баьзи қўшимча мажбуриятлари ҳам бор. Сотувчи товарни сотиб олувчига учинчи шахснинг ҳар қандай ҳуқуқларидан озод ҳолда топшириши шарт, сотиб олувчи учинчи шахснинг ҳуқуқи бўлган товарни
қабул қилишга розилик берган ҳоллар бундан мустасно. Бу қоидани бажармаслик сотиб олувчига харид нархини камайтиришни ёки олди-сотди шартномасини бекор қилишни ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқук^ши беради, сотиб олувчи бу тошрга учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари борлигини билгани ёки билиши лозим бўлгани исботланадиган ҳоллар бучдан мустасно.
Сотилган товарга эгалик ҳуқуқининг келиб чиқишини белгилаш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 390-моддасида сотувчининг тошр топшириш мажбуриятини бажариш пайти кўрсатилган. Бу моддада белгиланишича «Башарти, олди-сотди шартномасида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, сотувчининг сотиб олувчига товарни топшириш вазифаси:
агар шартномада сотувчининг товарни етказиб бериш мажбурияти назарда тутилган бўлса, товарни сотиб олувчига ёки у кўрсатган шахсга топшириш пайтида;
агар товар сотиб олувчига товар турган ерда берилиши лозим бўлса, товарни сотиб олувчи ихтиёрига топшириш пайтида юзага чиқади.
Шартномада назарда тутилган муддатда товар тегашли ерда сотиб олувчига топшириш учун тайёр бўлган ва сотиб олувчи шартнома шартларига мувофиқ товар топширишга тайёр эканлигидан хабардор қилинган вақтда товар сотиб олувчи ихтиёрига топширилган деб ҳисобланади. Агар товарнинг шартнома мақсадларига мослиги тамгалаш ёки бошқа йўл билан тасдиқланган бўлмаса, товар топшириш учун тайёр деб ҳисобланмайди.
Олди-сотди шартномасидан сотувчининг товарни сотиб олувчига етказиб бериш ёки товарни турган ерида сотиб олувчига топшириш мажбурияти келиб чиқмайдиган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарни сотиб олувчига етказиб бериш учун ташувчига ёки алоқа ташкилотига топшириш пайтида сотувчининг товарни сотиб олувчига топшириш мажбурияти бажарилган ҳисобланади.
Олди-сотди шартномаси бўйича мулк олувчида эгалик ҳуқуқининг пайдо бўлиши тўғрисидаги масала билан товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфининг ўтишини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. «Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи сотувчи товарни сотиб олувчига топшириш бўйича ўз мажбуриятини қонун ёки шартномага мувофиқ бажарган деб ҳисобланган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади.
Агар тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса йўлда бўлган пайтида сотилган товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи шартнома тузилган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади.
Олди-сотди шартномасинингтовар тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи у биринчи ташувчига топширилган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтиши ҳақидаги шарти, агар шартнома тузилган пайтда сотувчи товар йўқолгани ёки шикастланганини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса ва бу ҳакда сотиб олувчига маълум қилмаган бўлса, сотиб олувчи талабига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин (ФКнинг 392-модцаси).
4-§. Олди-сотди шартномаси шартларининг бузилганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги
Маълумки, шартнома иштирокчилари ўз бурчлариНи бажармаса, унга нисбатан қонунда белгиланганидек жавобгарлик қўлланилади. Бозор муносабатлари шароитида сотилаётган ашёнинг сифатига алоҳида жавобгарлик белгиланган. «Сотувчи сотиб олувчига сифати олди-сотди шартномасига мос келадиган товарни топшириши шарт.
Олди-сотди шартномасида товарнинг сифати тўғрисидаги,, шартлар кўрсатилмаганда, сотувчи сотиб олувчига белгиланган мақсадлар учун яроқли бўлган товарни топшириши шарт.
Агар сотиб олувчи шартнома тузиш пайтида сотувчига товарни қандай аниқ мақсадлар учун сотиб олаётганини хабар* қилган бўлса, сотувчи сотиб олувчига Ушбу мақсадларда фойдаланиш учун яроқли бўлган товарни топшириши шарт.
Товар намунаси бўйича ва (ёки) таърифи бўйича сотилганда сотувчи сотиб олувчига намуна ва (ёки) таърифга мос келадиган товарни топшириши шарт.
Агар қонунда белгиланган тартибга мувофиқ согилаётган товар сифатига нисбатан мажбурий талаблар назарда тутилган бўлса, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган сотувчи сотиб олувчига ушбу мажбурий талабларга жавоб берадиган товарни топшириши шарт...» (ФКнинг402-моддаси).
Товарнинг сифатига нисбатан кафшат мупдати хам белгаланади. Кафолат муддати товар сотиб олувчига топширилган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Шу муддат даюмида товарнинг камчиликлари аниқланса бу камчиликтекинга тузатаб берилади. «Сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганда, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:
худди шу марка (модел, артикул)даги сифати тегашли даражада бўлган товарга алмаштиришни;
харид нархини тегишлича қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштаришни;
товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;
харид нархини муганосиб даражада камайтиришни;
кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга»... (ФКнинг 434-моддаси).
«Сотиб олувчи ўзига, озиқ-овқат маҳсулоти бўлмаган товар топширилган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида, агар бундан узоқроқ муддат сотувчи томонидан эълон кдяинмаган бўлса, харид қилинган тегишли сифатли товарни ха^ид жойида ёки сотувчи эълон қилган бошқа жойларда ўлчами, шакли, ҳажми, андозаси, ранги, тўплами бошқача бўлган худди шундай товарга алмаштиришга ҳақли, бунда у нархларда фарқ бўлган такдирда сотувчи билан зарур хисоб-китобни амалга оширади...» (ФКнинг 433-моддаси).
Сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасининг бутлик тўфисидаги шартларига мувофиқ бўлган товарни топшириши шарт.
Бут бўлмаган товар топширилган тақцирда, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра сотувчидан:

  • харид нархини мутаносиб равишда камайгиришни;

  • товарни оқилона муддатда бутлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

  • Агар сотувчи оқилона муддатда сотиб олувчининг товарни бутлаш тўғрисидаги талабини бажармаса, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра:

  • бугланмаган товарни буг товарга алмаштаришни талаб қилишга;

  • олди-сотди шартномасини бажаришдан бош тортишга ва товар учун тўланган пул суммасини қайтариб беришни, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли..,» (ФКнинг 411-413-моддалари).

«Сотувчи олди-сотди шартномасйда назарда тутилган товарларни шартномага мос келмайдиган ассортиментда топширган тақдирда сотиб олувчи уларни қабул қилшцдан ва ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю, уларнинг ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга хақли...» (ФКнинг 401-моддаси). Сотиб олувчи сотилган товардаги камчиликлар мақбул муддатда, бироқ товар, сотиб олувчига топширилган кундан бошлаб икки йил давомвда аниқлангандагина талаб қўйишга ҳақли. Товарнинг кафолат мувдати ёки яроқлилик муддати белгиланган бўлса, аниқланган камчиликлар ана шу мудцат даюмида сотувчига билдирилади. Бундан ташқари сотувчи товарни ўрат ва вдишга солиб топшириши шарт. Шартноманинг ана шу шартлари бузилгавда ҳам сотувчи қонунда белгиланганидек жавобгар бўлади.

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish