2-§. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш шартномаларининг субъектлари. Уларнинг ҳуқуқ ва бурчи
Мулкчилик шаклларвдан ва идоравий бўйсунишларидан кэтьий назар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилишни амалга оширувчи ташкилотлар, корхоналар (тайёрловчи, савдо қилувчи, қайта ишловчи ва б.) билан қишлоқ хўжалиги корхоналари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи деҳқон, фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харад қилиш шартномаларининг иштирокчиси ҳисобланади. Дехдон ва фермер хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги қарори қабул қилинди. Унда деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, уюшманинг ижро этувчи аппарати ташкилий тузилмаси маъқуллавди. Уюшманингўз аъзсшари билан ҳуқук^й муносабатлари, томонларнинг ўзаро жавобгарлигини ва манфаатларини назарда тутувчи шартномалар асосида амалга ошириши белгиланди65.
Қишлоқ хўжалик маҳсулагларини харид қшшш шартаомаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирадиган қишлоқ хўжалик корхоналари билан шу маҳсулотларни тайёрловчилар, қайта ишловчилар ва истеъмолчи ташкилотлар ўртасқца тузилар экан. уларнинг ҳар бири ўз фаолияти даражасвда иштирок этади. Ана шу субъектлардан бири фермер хўжалигвдир. Фермер хўжалигининг таърифи Ўзбекисгон Республикаси Олий Мажлисининг I чақириқўн биринчи сессиясида 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекисгон Республикасининг Фермер хўжалига тўррисида»га қонунвда берилган. Қонуцпа белгиланишича, фермер хўжалига ўзига узоқ муддат ижарага берилган ер участкасвдан фсгё^цаланган ҳолда қишлоқхўжалига товар ишлаб чиқариши билан шугупланувчи фермер хўжалига аъзолариницг биргаликдаги фаолиятига асосланган юридик шахс ҳуқукларига эга бўлган мустақил хўжалик юрюувчи субъекгдир.
Ушбу шартнома иштирокчиларидан бири қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)дир. Ширкат хўжалиги тушунчаси 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги кооператизи
(ширкат хўжалига) тўғрисида»ги қонуннинг биринчи моддасида белгиланган. Ундабелгаяанишича, қишлоқхўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонуннинг биринчи моддасида белгиланган. Ундабелгиланишича, қишлоқхўжалиги кооперативи (ширкат хўжалига) товар қишлоқхўжалиги маҳсулоти етиштириш учун пай усулига ва асосан оила (жамоа) пудратига, фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишига асосланган, юридик шахс ҳуқукларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.
Бундан маълумки, яъни деҳқон хўжалиги, фермер хўжалиги, жамоа (ширкат) хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотлар ҳшда қишлоқхўжалиги маҳсулстларини тайёрловчилар, истеъмолчилар, қайта ишловчи корхоналар котрактация шартномасида қатнашадиган тарафлар ҳисобланадилар.
Қишлоқ хўжалик субъектлари ўртасида тузиладиган контрактация шартномасига оид муносабатлар Фукаролик кодекси билан бирга қонунларга мувофиқ чиқарилган ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳам тартибга солинади. Бунга мисол қилиб Ўзбекистон Республикасининг Мулк, Деҳқон хўжалиги, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), Тадбиркорлик фаолияти эркинлиганингкафолатлари, Қишлоқхўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисидаги қонунлар, Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўррисидаги Президент Фармони, к^шлоқхўжалик корхоналарини санация кдииш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 августдаги 438-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги \ш<еулотлари ждатрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўфисида»ги низом ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маҳсулотни қайта тайёрловчи ва истеъмолчиларга етказиб берилади. Бунинг учун аввало қишлоқхужалиги маҳсулотларини етиштирувчилар билан тайёрловчилар ўртасида шартнома тузилган бўлиши керак. Тузиладиган шартнома лойиҳаси кўпинча буюртмачи томонидан гайёрланади. Тайёрланган лойиҳада шартноманинг барча шартлари аниқ ифода этилиб, иккинчи тарафга юборилади.
Иккинчи тараф мазкур лойиҳа нусхасини олиши билан унда белгиланган шартларни кўриб чиқади.
Шартномалар бевосита хўжаликларда ҳам тузилади. Тайёрловчи хўжаликка ваколатли вакилни юборади. У билан шартнома шартлари хусусида келишиб олинади. Шартнома томонларнинг келишувига кўра бир йилддн беш йилгача муддатга тузилади.
Тайёрловчи хўжаликларга вакилни юбормай шартнома лойиҳаларини тузиб уларга жўнатиши мумкин. Агар хўжаликлар турли вилоятларда жойлашган бўлса, шартнома лойиҳаси уларга алоқа ташкилотлари орқали жўнатилади.
Шартнома лойиҳаси олинган кундан бошлаб хўжалик ўттиз кун давомида уни кўриб чиқиши ва имзолаб тайёрловчига қайтариши шарт. Агар шартнома шартлари тўғрисида хўжаликнинг эътирози бўлса, шартнома лойиҳаси олинган кундан ёки тайёрловчининг вакили келган кундан бошлаб ўттиз кун муддат ичида бу ҳақца келишмовчиликлар баёнини тузиб, уни шартнома лойиҳаси билан бирга тайёрловчи ташкилотга жўнатади. Бу ўз навбатвда янги таклиф ҳисобланади.
Тайёрловчи ташкилот шартнома лойиҳаси тўғрисида келишмовчилик баёнини олган кувдан бошлаб ўттиз кун муддат ичида уни қўриб чиқиши лозим. Зарур ҳолларда иккинчи томон маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспекцияси вакили билан бирга таклиф қилинган барча шартларни кўриб чиқишга ва шартнома лойиҳасига киритишга ҳақли. Агар келишмовчилик баёнини сшгацдан сўнгтаклиф қилинган шартларга улар рози бўлмаса, ўтгиз кун мудцат ичида уни кўриб чиқиши учун тегашли хўжалик судига жўнатади. Хўжалик суди қабул қилган қарор ҳар икки тараф учун мажбурий кучга эга бўлади.
Агар тайёрловчи келишмовчиликлар баёнини олгач, ўтгиз кун мобайнида унинг тартибга солинмаган шартларини хал қилиб бериш учун хўжалик судига юбормаса, таюшф қабул ққдинган хисобланади.
Шартнома тузишнинг бу тартиби давлат контракти шартномасини тузишга қаратилган усуллардан биридир.
Контрактация шартномаси уч нусхада тузилиб томонларнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади, Шартнома давлат буюртмаси бўйича етказиб бериладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шунингдек давлат буюртмаси таркибига кирмайдиган маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган бўлса ҳам давлат рўйхатидан ўтказилади.
Тузилган контрактация шартномасида маҳсулотнинг номи, ассортименти, микдори (маҳсулотнинг турлари бўйича), сифати, нархи, шартноманинг умумий суммаси, етказиб бериш тартиби ва шартлари, маҳсулотни топшириш - қабул қилиш пунктлари ва давр (муддат)лари кўрсатилади. Томонларнинг келишуви билан маҳсулот бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олинадиган бўлса, шу маҳсулотнинг микдори ва ўзининг ёки жалб этйлган транспорт билан ташиб олиб кетиш тартаби кўрсатилади. Шу билан бирга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш ҳажмларига мувофиқ контрактация шартаомаси бўйича сотиш керак бўлган маҳсулотнинг хўжаликда қайта ишланган микдори ҳам Х11собга олинади.
ШартномаДа маҳсулот жойлаштириладиган идиш, ўраш-жойлаш, маркировка қилиш тартаби, тайёрловчининг маҳсулотни ўз вақтида қабул қилиш ва белгиланган нархлар бўйича тўлаш мажбурияти, ҳисоб-китоб қилиш тартиби кўрсатилади. Унда яна тайёрловчининг қишлоқхўжалик маҳсулотларини етиштиришни ташкил қилиш ва тайёрлов пунктига транспортда ташиб келтириш бўйича хўжаликларга ёрдам кўрсатиш мажбурияти ҳам белгиланиши мумкин. Томонлар юқорида кўрсатилган шартлардан ташқари амалдаги қонунларга зид бўлмаган бошқа шартларни ҳам ўзаро келишиб шартнома лойиҳасига киритишга ҳакли.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчилар тузилган контрактация шартномасига мувофиқтегишли мажбуриятларга эга бўладилар. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 466-моддасида уларнинг мажбурияти белгилаб берилган. Унда белгиланишича, «Қишлоқхўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдорда ва турда топшириши шарт.
Агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда тутилган миқцор ва турда олинмагашшги олдиндан маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, тайёрловчи ҳам контрактация шартномаси бўйича маълум бир мажбуриятларга эга бўлади. Жумладан, Фуқаролик кодексининг 467-моддасига мувофиқ, «Агар кошрактация шартномасида бошқача тартиб назарда тугюган бўлмаса, тайёрловчи етиштирувчи жойлашган ерда ундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилиши (қабул қилиб туриши) ва олиб кетишни таъминлаши (таъминлаб туриши) шарт.
Агар қишлоқхўжалиги маҳсулоти тайёрловчи жойлашган ерда ёки у кўрсатган бошқа ерда қабул қилинса, тайёрловчи етиштирувчи томонидан контрактация шартномасига мувофиқ ва шартлашилган муддатда келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилишдан боштортишга ҳақли эмас...
Контрактация шартномасига мувофиқ олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлайдиган тайёрловчи етиштирувчининг талабига кўра қишлоқхўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш чиқиндиларини тарафлар келишган нархда етиштирувчига қайтариши шарт».
Томонлар шартнома бўйича олган мажбуриятлариш маромига етказиб бажармасалар, белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.