Таълим вазирлиги


XIV БОБ. МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ СОҲАСИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК



Download 1,28 Mb.
bet33/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#256855
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   61
Bog'liq
1.Тадбиркорлик ҳуқуқи 2001 (1)

XIV БОБ. МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ СОҲАСИДАГИ ТАДБИРКОРЛИК

1-§. Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг моҳияти


Маҳсулот етказиб бериш тадбиркорлар иштарокида тузиладиган шартномалардан бири бўлиб, бозор иқгисоди шароитида унинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Бу шартноманинг таърифи Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексининг 437-моддасида берилган. Унда белгиланишича «Маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашияган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзгорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учунтопшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 437-моддаси).
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси икки томонлама ҳақ бараварига тузиладиган, консенсуал шартномалар жумласига киради. Бу шартноманинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат.
Маълумки, маҳсулот етказиб бериш шартномаси турли хилдаги мулк шаклларидан қатъи назар тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган субъектлар билан сотиб олувчи ташкилотлар ўртасида тузилади. Бундай ҳолда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи маҳсулот етказиб берувчидан маҳсулот олувчига ўтади. Агар шартнома давлат ташкилотлари ўртасида гузилса мулкка эгалик ҳуқуқи етказиб берувчвдан маҳсулотни олувчига ўтса-да, мулқдор яъни мулк эгаси ўзгармайди, мулк давлат мулки бўлиб қолади.
Гарчи давлат корхоналарига шартнома тузиш эркинлиги берилган бўлса-да, унинг режали характери маълум даражада сакланиб қолган. Давлат корхоналарига мустақилликнинг берилиши маҳсулот етказиб беришнинг мутлақо режасиз иш кўрилиши дегани эмас, албатта59.
Мазкур шартнома бўйича маҳсулот давлат корхонасидан нодавлат корхонасига етказиб берилганида, мулкка эгалик ҳуқуқи давлатга алоқадорсиз корхонага ўтиб, мулк хусусий мулкка айланади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномасининг ииггирокчилари давлат корхоналари, хусусий корхоналар, кооперашв ва жамоат ташкилотлари бўлиши мумкин.
Маълумки, шартномада кўрсатилган маҳсулотлар кўпинча келгусида шартномада белгиланган муддатларда тайёрланиши ёки етказиб берилиши лозим бўлган маҳсулотлар бўлади. Шартнома тузувчилар ўртасидаги бир мунча вақт давом этадиган муносабатлардир. Шунга кўра шартнома бир йилга ёки увдан кўпроқ муддатга тузилиши мумкин.
Маҳсулот етказиб бершп шартномаси халқхўжалигини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш ва халқ истеъмолига оид товарларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш юзасидан тузиладиган шартномалардан бири ҳисобланади60.
Ушбу шартнома воситасида тадбиркорларнинг хом ашёга, материалларга, буюмларга, товарларга бўлган эҳтиёжлари таъминланади. У маҳсулот айирбошлаш вазифасини ҳам бажаради.
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлар маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузиш воситасида ўз фаолиятлари учун зарур бўлган хом ашё, ускуналар, материаллар, улгуржи ва чакана равишда сотиш учун товар олсалар, иккинчи тараф эса ишлаб чиқарган маҳсулотлар ва товарларни маҳсулот етказиб бериш шартномасини тузиш йўли билан сотадилар.
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси чекана олди-сотди шартномасидан ўз хусусияти билан фарқ қилади.
Биринчидан, чакана олди-сотди шартномаси фуқаролар билан ташкилотлар ўртасида тузилса, мазкур шартнома фақат корхона, ташкилот ёки тадбиркор шахслар ўртасида тузилади.
Иккинчидан, маҳсулот етказиб бериш шартномаси маълум даражада режали тавсифга эга. Одди-сотди муносабатларини тартибга солувчи режали ҳужжатлар тарафларни шартнома тузишга мажбур қилмайди, балки фақат муайян товарлар ҳаракатини, масалан, чакана савдони амалга ошириш юзасидан тогшшриқтарни белгилайди.
Учинчидан, маҳсулот етказиб бериш шартномасининг тузилиши ва ижро этилиши бир вақгга тўғри келмайди, чакана олди-сотди шартномасида эса шартномани тузиш ва уни ижро этиш бир вақгнинг ўзида бажарилади.
Тўртинчидан, олди-сотди шартномасида товар тайёр ҳодда бўлса, маҳсулот етказиб бериш шартномасида маҳсулот келгусида тайёрланиши лозим бўлади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси кенг тарқалган хўжалик шартномаларидан бири бўлиб, халқ хўжалигани моддий-техника билан, аҳолини кенг истеъмол товарлари билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Чунки ҳеч кайси саноат корхоналари, қуршшш ташкилотлари, савдо корхоналари бошқа ташкилотлар билан маҳсулот етказиб бериш шартномаси орқали амалий иш муносабатларида бўлмай туриб, ўзига юклатилган хўжалик вазифаларини бажара олмайди.
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси давлат буюртмасини амалга оширишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади, У давлат буюртмаси асосида маҳсулотларнинг ўз вақтида етказиб берилишини тезлаштиради, маҳсулот етказиб бериш ва қабул қилиш жараёнида тарафлар ўртасида бўладиган муносабатларни аниқлаштиради, мажбуриятларнинг ўз вақгида бажарилишини таъминлайди ва хўжалик ҳисобини мустаҳкамлайди61.
Корхона ва ташкилотлар шартномани тузишда, шунингдек, маҳсулот етказиб бериш юзасидан айрим масалаларни ҳал кдлишда маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги қоидаларга амал қиладилар.
Бошқарувнинг иқгисодий услубларига ўтилаётган ҳозирги пайтда маҳсулотлар етказиб бериш бўйича хўжалик алоқаларининг икки шакли мавх^уд. Биринчиси — ишлаб чиқариш воситаларининг улгуржи савдоеи ва товарларни эркин сотиш, иккинчиси — маҳсулот ва товарларни етказиб бериш давлат буюртмаларидан иборат.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish