Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet5/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Назорат саволлари



  1. Ўзбекистон озиқ-овқат саноатига кирувчи ёғ-мой тармоғининг асосий вазифаларига нималар киради?

  2. Ёғ-мой саноатининг ривожланиш тарихи ҳақида нималарни биласиз?

  3. Қадимда кишилар ёғ ва мойларнинг қандай турларидан фойдаланишган?

  4. Қадимда ўсимлик ёғлари қандай ажратиб олинган ва нима мақсадларда ишлатилган?

  5. Ўзбекистонда чигит хом ашёсига асосланган ёғ-мой корхоналарининг вужудга келиш сабаблари ҳақида нималарни биласиз?

  6. Ўсимлик уруғи таркибидаги ёғнинг аҳамияти ва вазифалари.

  7. Мойли хом ашёлар ва уларнинг синфланиши.

  8. Ўсимлик мойлари ишлаб чиқаришнинг қандай усуллари мавжуд?

  9. Технология, технологик режим ва технологик схема атамаларининг маъно ва мазмуни ҳақида нималарни биласиз?

  10. Ҳозирги вақтда чет эл ва МДҲ да қўлланилаётган ўсимлик мойлари ишлаб чиқаришнинг технологик схемалари.


1-БОБ. МОЙЛИ ХОМАШЁЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТОЗАЛАШ


1-§. Мойли уруғларни сақлашнинг биокимёвий
ва технологик асослари


Мойли уруғларни қабул қилиш. Ёғ-мой саноатида қайта ишланаётган барча мойли уруғлар заводларга тўғридан-тўғри ширкат ва жамоа хўжаликларидан олиб келинади. Фақатгина пахта чигити бундан мустаснодир, яъни чигит ёғ заводларига пахта тозалаш заводларидан етказиб берилади. Умуман олганда, мойли уруғлар, автомобиль, темир йул, сув транспорти ёрдамида ташилади. Келтирилган ҳар бир алоҳида миқдор уруғлар ўзининг махсус сифат белгиларига эга. Булар: намлик, ифлослик, мойлилиги, ҳамда пахта чигити учун эса, қобиқ устидаги калта момиғи билан белгиланади.
Келтирилган ҳар бир партиядан хомашёнинг ҳар еридан турли чуқурликда анализ учун бир миқдорда хомашё ажратиб олинади. Намуна учун олинган хомашёнинг ярмиси қопқоғи зич ёпиладиган металл идишларда ёки целофан қопларда бир ой атрофида сақлаб турилади.
Олинган лаборатория натижалари қабул қилинган уруғнинг сифат ва навини белгилайди. Мабодо лаборатория анализ натижалари уруғликнинг сертификатидаги кўрсаткичдан фарқли бўлса, хомашё юборувчи ва қабул қилувчи ташкилот ўртасида бу фарқ ўзаро келишув йўли билан ҳал қилинади. Мабодо иккала томон бир фикрга келиша олмаса, бу масала арбитраж ёрдамида ҳал қилинади.
Заводга етиб келган хомашё махсус тарозилар (автомобил, темир йўл тарозилари) ёрдамида тортилади сўнгра, хомашё, механизациялаштирилган мосламалар ёрдамида завод омборларига жойлаштирилади. Бу жараёнлар учун махсус автомобиль ағдаргичлар, вакуум-компрессорлар, вибро кўприклар баъзан эса ўз-ўзидан бўшайдиган вагонлар ишлатилади. Маҳсулотни эса транспорт воситалари ёрдамида омборхонанинг керакли қисмига йўналтириш учун заводда ишлатиладиган узатувчи воситалардан фойдаланилади. Буларга шнеклар, редлерлар, транспортли ленталар, ўзи юрар мосламалар, нориялар, пневмотранспорт ва бошқалар киради.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish