Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet7/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Кунгабоқар уруғи 31-45


Канакунжут 34-46
Соя 25-32
Зиғир 27-34
Пахта чигити 42-45
Маҳсулотнинг бу хусусияти ўз йўлида шу маҳсулотнинг шаклига, ўлчамига намлилигига ва сиртнинг нотекислилигига боғлиқ. Умуман олганда табиий қиялик бурчаги маҳсулотнинг ички ишқаланиш коэффициентига боғлиқ, яъни коэффициент қанча катта бўлса бурчак ҳам шунча катта бўлади. Ёғ-мой ишлаб чиқариш технологиясида тўкилувчанлик баъзи бир ўринларда қўл келади. Бу, демак, маҳсулотни бир аппаратдан бошқасига узатиш пайтида транспорт воситасисиз тўғридан-тўғри оқувчи трубалардан фойдаланиш мумкин.
Ўз-ўзидан хилларга ажралиш ҳодисаси ёғли уруғларга ҳам тааллуқли бўлиб, бу хусусият уруғларнинг ўлчами ва зичлигига қараб турли хилларга ажралиб қолишига сабаб бўлади. Уруғларни сақлаш технологияси учун бу ҳодиса акс таъсир этади, чунки кўп ҳолларда хилларга ажратиб қолган маҳсулотнинг лаборатория анализлари бир хил параметрлар бўйича турлича бўлади. Масалан ҳар хил намлик, ҳар хил мойлилик, зичлилик. Шу туфайли хомашёнинг ушбу хусусиятини эътиборга олиб, лаборатория анализлари олаётган пайтда имкон борича маҳсулотнинг турли юзасидан, турли чуқурликдан намуна олинади.
Ғоваклик. Хомашёнинг ғоваклиги деб маҳсулот заррачалари орасидаги ҳаво ҳажмининг шу маҳсулотнинг умумий ҳажмига нисбатига айтилади. Ғоваклик маҳсулотнинг намлиги, заррачаларнинг шакл ва ўлчами, уларнинг уст тузилиши ва бундан келиб чиқадиган ишқаланиш ва бошқа омилларга боғлиқ. Шунинг учун кўпчилик ёғли уруғлар учун ғоваклик кенг кўламда ўзгариб туради. Масалан: зиғир уруғи учун ғоваклилик 35-45%, кунгабокар учун эса 60-80%гача етиши мумкин. Бир хил шароитда бир турдаги уруғлар учун ўлчами каттароқ бўлган уруғларнинг ғоваклиги секин-аста камаяди, чунки, юқори қисм маҳсулот оғирлиги таъсирида пастки қатламда ғоваклик камаяди.
Зичлик деб, қаттиқ заррачалар ҳажмини уруғнинг тўлиқ ҳажмига нисбатига айтилади.
Сорбцион хусусияти. Тўкилувчан моддани сорбцион хусусиятлари уларнинг сорбцион ҳажми билан белгиланади. Сорбцион ҳажми деб, маҳсулотни атроф муҳитидан газ ёки буғ ҳолидаги моддани қанча миқдорида ютиб олиш қобилиятига айтилади. Бу туркумда ёғли уруғлар учун сув буғини атрофдан ютиб олиш хусусияти муҳим аҳамиятга эга. Аниқ бир шароитда ёғли уруғлар атроф муҳитдан ютиб олган ва ўзидан буғлатиб юбораётган сув миқдори тенглашиб, маҳсулотнинг намлиги мўътадил бўлиб қолади. Бу намлик мувозанат намлик деб аталади.
Шу нарса ҳарактерлики ҳавонинг нисбий намлиги 100% ёки = 1,0 га тенг бўлганда, мувозанат намлик энг юқори бўлади ва аксинча ҳавонинг нисбий намлиги 0% = 0,0 бўлганда мувозанат намлик кам бўлади. Ушбу ҳолда сорбция ва десорбция эгри чизиғи ёғли уруғлар учун бир-бирига мос келмайди ва бу фарқ сорбцион гистерезис деб номланади. Бундай фарқ уруғларнинг кўп компонентли маҳсулот эканлигидан юзага келади. Бир турдаги минерал органик моддалар учун сорбция ва десорбция чизиқлари бир-бирига мос келади. Сорбцион гистерезис туфайли мойли уруғлар ҳаттоки бир ёки бир неча ой сақлангандан кейин ҳам ўз намлигини барча заррачалар учун тенг қилолмайди, бу эса илгари айтилгандек маҳсулотнинг хақиқий намлигини аниқлашда қийинчилик туғдиради. Намлик эса уруғнинг сақланиш давомида ҳавонинг нисбий намлигига қараб, ўзгариб туради ва шу билан биргаликда намлик ўта юқори бўлган қисмдан пастроқ намлик бўлган қисмга кўчиб ўтади, буни намликнинг миграцияси, яъни силжиши дейилади. Бундан ташқари бир тўплам маҳсулотнинг ўртача намлиги унинг хақиқий намлигини кўрсатади. Намликнинг ошмай туриши эса намликнинг қобиқ ва мағиздаги турлича миқдорига боғлиқдир. Масалан: чигит массасининг намлиги 10% бўладиган бўлса Вс=10%, ядросининг намлиги Вя=8-8,5%, қо-биғининг намлиги Во=11,5-12% бўлиши мумкин. Бу фарқ уруғ қобиғида асосан сувга ўч моддалар клетчатка, целлюлоза бўлганлигидан, мағизида эса сувни қайтарувчи мойли моддалар кўплигидандир. Шунинг учун мувозанат намлик ва хақиқий намлик уруғларни қанақа шароитларда сақланишини олдиндан белгилаб беради, яъни аниқланган намлик миқдорига қараб сақланаётган уруғ ўз-ўзидан секин аста қурийдими ёки юқори намлик таъсирида ўз-ўзидан қизиб кетадими, шу аниқланилади. Уруғлик массасидаги ҳарорат даражаси ҳам, унинг сақланишида, ўзига яраша таъсир кўрсатади, яъни ҳарорат юқорироқ бўлган жойда иссиқлик таъсирида намлик ҳарорат камроқ бўлган томонга силжийди. Юқорида изоҳ қилинган ўзгаришлар уруғни сақлаш жараёнида намлик асосий роль ўйнашини кўрсатади. Шу туфайли уруғлар учун критик намлик тушунчаси ҳам киритилган, бу намлик шундай даражага эгаки, агарда маҳсулотнинг намлиги киритик намлигига тенг ёки ундан ошса хомашё таркибида сезиларли даражада интенсив оксидланиш жараёнлари, хомашёнинг интенсив нафас олиши, натижасида ўз-ўзидан қизиш ҳодисаси рўй беради. Бу ўзгариш хомашё таркибидаги асосий ёғли моддаларни камайишига ва олинадиган маҳсулотни камайишига, сифатини бузилишига олиб келади.
Критик намлик деб – физилогик – биокимёвий жараёнлар кескин тезлашган ва уруғ сақлашга чидамсиз бўлиб қолган намликка айтилади. Шартли равишда критик намлик учун ҳавонинг нисбий намлиги 75% бўлгандаги мувозанат намликка тенг бўлган миқдор олинади. Хулоса килиб айтганда, уруғнинг узоқ сақланиши учун унинг хақиқий намлиги критик намлигидан қанча паст бўлса шунча яхши. Чунки намлик паст бўлса барча акс таъсир этувчи жараёнлар секинлашади ёки тартиб жиҳатдан тўхтайди. Ёғли уруғларнинг критик намлигини қуйидаги тенглама билан аниқлаш мумкин.
Нкр = 14,5(100-Ме)/100%

бу ерда: 14,5 – ёғли уруғнинг гель қисмини намлиги (ёғини ҳисобга олмаганда); Му – уруғ ёғлилиги, % ҳисобида.


Уруғнинг ёғлилиги қанча катта бўлса унинг критик намлиги шунча кичик бўлади.
Иссиқлик ва ҳарорат ўтказувчанлик. Ёғли уруғлар массаси ғоваклиги туфайли яъни орасида кўп миқдорда ҳаво қатлами бўлгани учун уларнинг иссиқлик ва ҳарорат ўтказувчанлиги ниҳоятда пастдир. Бир томондан бу жуда ҳам яхши, чунки бир марта совутилган ёки қуритилган хомашёни сақлашда иссиқлик ва ҳарорат ўтказувчанлиги паст бўлганлиги туфайли хомашё узоқ муддат ўз ҳароратини ва намлигини бирдай ушлаб туради. Иккинчи томондан бу ёмон, чунки, маҳсулот таркибининг бир қисмида юқори намлик туфайли ўз-ўзидан қизиб кетиш ҳодисаси юз берса бу жараённи сезиш қийин. Қизиётган қисмдан иссиқлик ёки юқори ҳарорат атроф муҳитга ниҳоятда секин тарқалади ва натижада хомашёнинг ўз-ўзидан қизиб кетиш ҳодисаси авж олиб кетади. Ўз-ўзидан қизиб кетиш ҳодисасининг олдини олиш учун хомашёнинг ҳаммасини омборхонанинг бир бўлагидан бошқа қисмига транспорт воситалари ёрдамида шопириб кўчирилади ёки омборхона махсус актив вентилляция мосламаси ёрдамида ҳаво оқими билан совутилади.

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish