15-мавзу: Компрессорлар. Режа. Компрессорлар ҳақида асосий тушунча. Компрессорлар турлари. Газларнинг сиқиш жараёнинг термодинамикаси



Download 497,26 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi497,26 Kb.
#290489

15-мавзу: Компрессорлар. Режа. 1. Компрессорлар ҳақида асосий тушунча. 2. Компрессорлар турлари. 3. Газларнинг сиқиш жараёнинг термодинамикаси.

Кимё ва озиқ-овқат саноати корхоналарида кўп миқдорда газ ва газ аралашмаларини қайта ишлашга тўғри келади. Кўпгина кимёвий жараёнларнинг атмосфера босимидан фарқли босим остида олиб борилиши, жараён тезлигини оширади, қурилма ўлчамларини кичик бўлишига ва ҳокозоларга олиб келади.

Газларни сиқиш ёрдамида уларни кувурларда ва курилмаларда харакати таъминланади ва вукуум хосил килади. Бундан ташкари, хаво ва газларни сикиш, уларни аралаштириш, суюкликларни пуркаш учун ишлатилади. Кимё саноатида қўлланиладиган босим миқдори 10-3да 108Н/м2(10- 8...103атм) гача бўлади. Газларни узатиш ва сиқиш учун мўлжалланган машиналар компрессор машиналар дейилади.

Компрессор машинаси ҳосил қиладиган охирги босим Р2 нинг, газни сўрилиш пайтидаги босим Р1 га нисбати сиқиш даражаси деб номланади. Сиқиш кўрсаткичининг қиймати бўйича компрессорлар қуйидаги турларга бўлинади: 1) Вентиляторлар (Р2/Р1) <1,1- катта миқдордаги газларни узатиш учун; 2) Газодувкалар 1,1 < (Р2/Р1)< 3-нисбатан катта гидравлик қаршиликка эга қувурлардан газларни узатиш учун; 3) Компрессорлар (Р2/Р1)< 3 юқори босим ҳосил қилиш учун ишлатилади. 4) Вакуум-насос атмосфера босимидан кичик бўлган босимларда газларни сўриб олиш учун ишлатилади.

Компрессор қурилмалари ишлаш принципи (усули) бўича поршенли, роторли, марказдан қочма, ўқли ва бошқа машиналарга бўлинади. Поршенли компрессорларда газларни сиқиш ҳажмининг камайиши ҳисобига амалга ошади. Бунда поршеннинг илгариланма- қайтма ҳаракати туфайли газнинг босими оширилади.

Роторли қурилмаларда газларнинг сиқиш эксцентрик жойлашган роторнинг айланиши туфайли ҳажмнинг камайиши оқибатида ҳосил бўлади. Марказдан қочма қурилмаларда ишчи ғилдиракнинг айланишида ҳосил бўладиган инерция кучлари ёрдамида газ сиқилади. Ўқли қурилмаларда ишчи ғилдирак ва йўналтирувчи қурилма узунлиги бўйлаб, газ ҳаракатланганда унинг сиқилиши содир бўлади. Вакуум-насос сифатида ҳар қандай компрессордан фойдаланиш мумкин.

Фақат вакуум-насос билан компрессорлар орасида фарқ шундаки, вакуумнасосда сўриш босимнинг атмосфера босимидан сезиларли кам бўлса, узатиш эса атмосфера босимидан кўпроқ бўлади. Поршенли компрессорларда кам миқдордаги газларни катта босимларгача (0,5...20 МПа ва ундан юқори) сиқишда ишлатилади. Турбо компрессорлар эса катта миқдордаги газларни нисбатан паст босимларда (0,15...1,5 МПа) узатиб беришга мўлжалланган. Қуйидаги жадвалда турли типдаги компрессорларнинг асосий параметрлари билан келтирилган.

Газни сиқиш жараёнидаги охирги босими атроф муҳит билан иссиқлик алмашинишга боғлиқ. Назарий жиҳатдан фақат иккита ҳолат бўлиши мумкин. 1) Изотермик жараён- газни сиқиш жараёнида ҳосил бўлаётган иссиқликнинг ҳаммаси атроф муҳитга ажратиб олинади ва газнинг температураси ўзгармас бўлиб туради. 2) Адиабатик жараён- бунда атроф муҳит билан иссиқлик алмашиниш умуман йўқ ва сиқиш жараёнида иссиқлик газнинг ички энергиясини оширишга сарфланади ва натижада унинг температураси кўтарилади. Лекин, одатда газнинг сиқиш жараёнида ҳажм ва босим ўзгариши билан унинг температурасининг ўзгаришига олиб келади ва ҳосил бўлаётган иссиқликнинг бир қисми атроф муҳитга ўтади.

Поршенли компрессорлар сиқиш босқичи сонига қараб бир, икки ва кўп босқичли, ишлаш принципи бўйича эса, оддий (бир томонлама) ва икки томонлама ҳаракатли компрессорларга бўлинади. Компрессор қурилмасининг тузилиши худди поршенли насоснинг тузилишига ўхшаш. Компрессор қурилмасининг газни бирор оралиқ ёки охирги босимгача сиқувчи қисмига сиқиш босқичи дейилади.

Поршен цилиндрда ўнгга ва чапга кирвошип- шатун механизими ёрдамида илгариланма – қайтма ҳаракат қилади. Компрессорларда поршен цилиндр деворига зич қилиб ўрнатилади ва уни икки қисмга бўлиб туради. Поршен чапдан ўнгга илгариланма ҳаракат қилганда, сўриш клапани очилади ва цилндр газга тўлади. Поршен орқага қайтганида эса, цилиндрдаги газнинг сиқилиши натижасида босим ортади ва ҳайдаш қувурига узатилади. Малумки, газ сиқилганда унинг температураси ортади.

Оддий поршенли компрессорларда поршеннинг бир марта тўлиқ, бориб келишида бир марта сўриш ва узатиш бўлади. Икки томонлама поршенли компрессорларда иккита сўриш ва иккита узатиш бўлади.


Quyma temir tirsakli val va sovutish fan uzoq umr va silliq va sokin ishlashini ta'minlash, kuchli anti-ishqalanish konlarni tomonidan qo'llab-quvvatlanadi.
Download 497,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish