Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,27 Mb.
bet68/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

Таянч иборалар: лидерлик, хусусиятларга асосланган, ҳулқ-атворга асосланган, трансформацион, вазиятга асосланган ва харизматик лидерлар, лидер ва менежернинг фарқли жиҳатлари, ҳокимият турлари, “ҳикоячи” услуби.
Назорат учун саволлар:
1. Инсониятнинг тарихий ривожланишида лидерликни тадқиқот қилиш босқичлари ҳақида гапириб беринг.
2. Замонавий менежментда лидерликни тавсифлашнинг аосий ёндашувларини таърифлаб беринг.
3. Лидер ва менежернинг фарқли ҳусусиятлари нималардан иборат?
4. Лидерликнинг аосий назариялари нималардан иборат?
5. Ҳокимият манбалари ҳақида тушунча беринг.
6. Раҳбарларда лидерлик кўникмаларини ривожлантиришнинг асосий услублари ҳақида айтиб беринг.
15-БОБ. МАъМУРИЙ МЕНЕЖМЕНТДА ВАҚТНИ БОШҚАРИШ



    1. Маъмурий менежментда иш вақтини белгилаш ва режалаштириш.

    2. Вақтни бошқаришни ташкил қилиш.

    3. Иш ҳужжатлари билан ишлаш учун вақт ажратиш.



15.1.Маъмурий менежментда иш вақтини белгилаш ва режалаштириш
Маъмурий менежментда самарадорлиги ходимлар меҳнатини ташкил қилишга, вақтни режалаштиришга кўп жиҳатдан боғлиқ.
Вақтни бошқариш, қўл остидаги кишилар билан зарур мулоқотни ташкил қилиш, ахборот ва ҳужжатлар билан ишлай билиш раҳбар ходим фаолиятини аниқ ташкил этилишининг муҳим соҳасидир.
Йиллик, чораклик, ойлик ва ҳафталик иш режаларини тўғри ишлаб чиқиш раҳбарнинг иш вақтини мақсадга мувофиқ тақсимлаш имконини яратади. Турли даражадаги раҳбарларнинг иш режалари олдиндан келишиб олинган ҳолда тузилган бўлиши лозим. Бунда, биринчи навбатда, энг юқори лавозимли раҳбарларнинг иш режаси ишлаб чиқилиши зарур.
Маъмурий ходим ва раҳбарнинг иш вақти қандай мақсадларга сарфланаётганини вақти-вақти билан таҳлил қилиб турилса, ўз самарасини кўрсатади. Шундай таҳлил асосида ишларнинг мавзулари ишлаб чиқилади ҳамда уларни бажаришга сарфланадиган вақтнинг тахминий меъёрлари белгиланади.
Маъмурият ходимларининг йиллик иш режаси. Мазкур режанинг асосий мақсади бошқарув тизимининг келажакдаги ҳолатини белгилаш ва унга эришиш йўлларини аниқлашдир. Бу режа бир йил давомида бажарилиши лозим бўлган ишларни ўз ичига олади. Улар таркибига қуйидагилар киради:

  • йиллик ҳисобот ҳужжати;

  • йиллик буюртмачилар билан шартномалар тузиш;

  • келгуси йил режаси;

  • йил мобайнида бажариладиган ишлар режаси;

  • йил давомида ўтказиладиган мажлис ва йиғилишлар режаси;

  • корхона жамоасининг турли тадбирларни ўтказиш режаси ва бошқалар.

Бу ишларга ажратилган вақт баъзида тахминий бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун уларга йил давомида аниқлик киритиб турилади.
Ойлик иш режаси. Мазкур режа ташкилот мақсадларини ҳар бир маъмурий ходимг аниқ топширқ ҳолатигача етказиш учун мўлжалланган. Бу режа ой давомида бажариладиган ишлардан иборат тўлиб, унга қуйидагилар киради:

  • давлат ва тармоқ ҳажмидаги ҳисобот ишлари ва буюртмалар бажарилишининг назорати;

  • корхона миқёсида маъмурият ва жамоат ташкилотлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини текшириб бориш.

  • ўз қўл остидаги бўлимларнинг иш натижаларини таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш.

Бунда ойнинг тўрт ҳафтасида иш билан бандлик бир хилми ёки ҳар хиллигига аҳамият бериш зарур. Раҳбар ходимнинг асосий вазифаси ойлик иш ҳажми ҳафталар ўртасида тўғри тақсимланишига эришишдан иборатдир.
Ҳафталик иш режаси. Бу энг мураккаб режа ҳисобланади, чунки вазифаларни бажариш тартиби ва технологиясини мужассамлаштиради. Бу режада зарур масалалар яхши ўйлаб, фикрлаб кўрилади. Ҳафта давомида бажариладиган ишлар миқдори жуда кўп, жумладан, вазирлик ва ҳокимиятлар чақириғидан тортиб то ходимларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиш ва ҳужжатлар билан ишлашгача. Бундай ҳажми катта ишда тартиб ва интизом ўрнатиш учун маъмурий ходимнинг иш вақтини иккита асосий гуруҳга бўлиш мумкин:
а) иш билан банд вақти;
б) ишдан бўш вақти.
Маъмурий ходимларнинг иш билан банд вақти ўз навбатида яна икки турга бўлинади: иш билан мутлоқ ва шартли бандлик.
Мутлоқ банд бўлинадиган иш вақтига нонушта вақти, вазифаларни тақсимлаш ва мувофиқлаштириш учун ажратилган вақт, директор хонасида ўтказиладиган ҳафталик йиғилишларда қатнашиш, ташқи ташкилотлар томонидан ташкил этилган тадбирларда иштирок этиш, ходимларни шахсий масалалар бўйича қабул қилиш ва бошқалар киради.
Шартли бандлик вақтига корхона ҳудудидаги ёки шаҳар идоралари йиғилишларида иштирок этиш зарур бўлган иш соатлари киради. Шунинг учун раҳбар шаҳар идора ташкилотлари йиғилиши ва мажлисларида иштирок қилиш зарур бўлган кун ва соатларни олдиндан белгилаши зарур. Бундай иш вақтини яна икки қисмга бўлиш мумкин: чекланган ва шахсий бўш вақт.
Чекланган бўш вақти. Ҳар бир раҳбар ўз қўл остидаги ходимлар учун аниқ кун тартибини ўрнатиши керак. Шунинг учун қуйидаги ишларнинг бажариш вақтини ажратиши зарур: ишлаб чиқариш бирлигини ва кичик булимларнинг умумий мажлисини ўтказиш; маълум иш доирасидаги масалалар бўйича масъул мутахассислар йиғилишини ўтказиш; ҳужжат тайёрловчи ходимларнинг иштироки мажбурий бўлган иш коғозларини имзолаш; бўлимлар ишларига таалуқли ва бошқа тадбирлар учун сарфланадиган вақт (қисқа муддатли йиғилиш ўтказиш, иш жойларини айланиб чиқиш ва ҳоказолар); ходимларни шахсий масала бўйича қабул қилиш. Агар раҳбар ўз лавозимига янги тайинланган бўлса, унда у дастлабки 3-4 ҳафта давомида фақат раҳбарлик вазифасини ўрганиш билан шуғулланиши, сўнгра ўз иш режасини мустақил равишда тузишга киришгани маъқул.
Маъмурий менежментда иш ҳужжатлари билан ишлашни ташкил қилиш учун вақт ажратишни бошқариш муҳим аҳамиятга эга.
Раҳбар ва унинг муовинларининг асосий вақти иш ҳужжатлари билан ишлашга сарфланади. Шу сабабли улар билан самарали ишлашни йўлга қуйиш вақтни тежашда муҳим аҳамиятга эга. Иш ҳужжатлари билан танишиш, тегишли тадбирлар ишлаб чиқишда маъмурият ходимлари техник воситалардан, ЭҲМлардан фойдалансалалар мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳужжатлар келиши билан раҳбарга киритиш, тегишли ижрочиларга йўналтириш ва бажарилиши учун аниқ муддатлар белгилаш зарур.
Маъмурий менежментда ўз ишини режалаштириш услублари ўрганиш катта аҳамият касб этади. Бунда ўз ишини режалаштириш, фаолият йўналиши тузиш, компьютер ёрдамида иш вақтини тартибга солиш ва шу каби усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish