16-БОБ. МАЪМУРИЙ БОШҚАРУВДА АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ
Ахборотларнинг маъмурий бошқарувдаги ўрни.
Маъмурий бошқариш муаммоларни ҳал қилишда ахборот технологияларни роли.
Ахборотларни қайта ишлаш технологиялари ва бошқаришнинг коммуникация воситалари.
Ахборот бизнесининг маъмурий бошқарув самарадорлигини оширишдаги ўрни.
16.1.Ахборотларнинг маъмурий бошқарувдаги ўрни
Ахборот технологиялари бугунги кунда ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларини қамраб олган. Ахборот технологияси - объект, жараён ёки ҳодисаларнинг ҳолати ҳақида янги сифат ахбороти олиш учун маълумотлар йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш восита ва услублари жамланмасидан фойдаланадиган жараёндир. Технология - сўзи юнонча “techne” санъат, маҳорат, уқув маъноларини англатади ва маълум ҳусусиятга эга жараёнларни ифодалайди.
Жараён деганда олдига қуйган мақсадга эришишга йўналтирилган ҳаракатларнинг муайян йиғиндиси, жамланмаси тушунилади. Жараён инсон томонидан танланган стратегияга қараб белгиланиши ва турли восита ва услублар жамланмаси ёрдамида амалга ошириши керак.
Моддий ишлаб чиқариш технологиялари деганда хом-ашё ёки материалларнинг ҳолати, хусусиятлари, шаклларини қайта ишлаш, тайёрлаш, ўзгартириш восита ва услублари жамлигини белгиловчи жараён тушунилади.
Ахборот нефть, газ, фойдали қазилмалар ва бошқалар каби анъанавий моддий заҳира турлари каби жамиятнинг қимматли заҳиралардан биридир. Демак, уни қайта ишлаш жараёнини моддий заҳиралардан қайта ишлаш жараёнлари билан қиёслаганда технология сифатида қабул қилиш мумкин.
Ахборот технологияларининг мақсади инсон таҳлил қилиши учун ахборотларни ишлаб чиқариш ва унинг асосида бирор-бир ҳатти-ҳаракатни бажариш бўйича қарор қабул қилишдир. Ахборот технологиялари жамият ахборот захиралардан фойдаланишнинг энг муҳим жараёнлардан биридир. Ҳозирги пайтга келиб у бир неча эволюцион босқичларни босиб ўтди, улардан ҳар бирини алмашинуви асосан фан ва техника тараққиётининг ривожланиши, ахборотни қайта ишлашнинг янги техник воситалари пайдо бўлиши билан белгиланади. Ҳозирги жамиятда ахборотни қайта ишлаш технологияларни асосий техник воситаси бўлиб, шахсий компьютер хизмат қиляпти, у технологик жараёнлар концепциясини қўриш ва ундан фойдаланишга ҳам, сернатижа ахборот тизимига ҳам муҳим таъсир кўрсатади. Шахсий компьютернинг ахборот соҳасига тадбиқ этилиши ва алоқанинг телекоммуникация воситаларидан қўлланилиши ахборот технологиялари ривожланишидан, бунинг натижасида, «янги», «компьютерли» ёки «замонавий» синонимлардан бирини қўшиш ҳисобига номини ўзгартиришида янги босқични белгилаб берди. Замонавий сифати бу технологиянинг эволюцион хусусиятни эмас, балки новаторлик жиҳатини таъкидлайди.
Замонавий ахборот технологиялари – шахсий компьютерлар ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчи ишини қулайлаштиришга қаратилган комплекс ечимларга эга ахборот технологиясидир. Замонавий ахборот технологияларининг асосий тамойилллари қуйидагилардан иборат:
интерактив (ўзаро мулоқотли) иш режими;
бошқа дастурий маҳсулотлар билан интеграциялашган ўзаро алоқа;
маълумотлар ва вазифанинг қўйилиши билан боғлиқ ўзгаришлар жараёнига мослашувчанлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |