Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Маъмурий менежмент фанидан тайёрланган ўқув-услубий мажмуа



Download 1,27 Mb.
bet2/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

Маъмурий менежмент фанидан тайёрланган ўқув-услубий мажмуа


МУНДАРИЖАСИ



1.

Ўқув материаллар




2.

Мустақил таълим машғулотлари




3.

Глоссарий




4.

Иловалар







Фан дастури







Ишчи фан дастури







Тарқатма материаллар







Тестлар







Ишчи фан дастурига мувофиқ баҳолаш мезонларини қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар







Фанни ўзига хослигига қараб ўрганиш бўйича бошқа материаллар







Ўқув-услубий мажмуанинг электрон варианти






ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ


МЕНЕЖМЕНТ” КАФЕДРАСИ


МАЪМУРИЙ МЕНЕЖМЕНТ”
фанидан
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАР
САМАРҚАНД – 2021


КИРИШ

Бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий йўналишларидан бири корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш ҳамда уларнинг негизида жамоа, ҳусусий корхоналар ва акционерлик жамиятларини тузиш ҳисобланади. Бу жараёнга Республика аҳолисининг кенг қатламларини, хорижий ҳамкорларни жалб этиш орқали бозорга ҳос эркин рақобат муҳити яратилмоқда. Ҳозирги пайтда корхоналарнинг мустақил фаолият кўрсатиши учун барча ҳуқуқий шароитлар яратилган. Глобаллашув жараёнларининг кучайиши, ахборот ва телекоммуникация тизимларининг ривожланиши, рақобат муҳитининг тезлик билан ўзгариб бориши хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига ижобий таъсир этиши билан бирга уларнинг бошқарув тизимига янги талаблар қўяди. Фақат бошқарувнинг замонавий ютуқларини пухта ўзлаштирган мутахассислар самарали фаолият кўрсата оладиган ташкилотларни шакллантириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг рақобатбардошлигини таъминлашда халқ хўжалигининг барча поғоналарида бошқарув самарадорлигини ошириш, бошқарув тизимини мукаммалаштириш ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган раҳбар ходимларни тайёрлаш катта аҳамиятга эга.


Менежмент фанининг эволюцион тарихи шуни кўрсатадики, раҳбар ходимлар фаолиятини такомиллаштириш, бошқарув тизими таркибида бошқарув аппаратини шакклантириш ва унинг самарадорлигини таъминлашга катта эътибор бериб келинган. Буни менежмент фанининг мумтоз мактаби асосчилари асарларидан, ҳозирги вақтдаги миллий ва хорижий олимларнинг илмий изланишларидан кўришимиз мумкин. Маъмурий менежмент дастлаб давлат бошқарувини ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни ифодалаган бўлиб, ўрта асрларда бу борада бир қатор асарлар яратилган. Жумладан, Марказий Осиёда Ал-Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри», Амир Темурнинг «Темур тузуклари», Низомулмулкнинг «Сиёсатнома» асарлари давлат бошқарувига оид тажрибаларни ўзида мужассамлаштирган. Ғарбий Европа мамлакатларида XVIII асрлардаёқ давлат бошқарувига оид билимлар университетларда ўқитила бошлаган. Жумладан, камералистика, яъни давлат бошқаруви ва ғазаначилик иши фани шаклланган.
XIX асрдаги саноат революцияси натижасида капиталистик муносабатларнинг ривожланиши, йирик корхоналарнинг вужудга келиши маъмурий менежментнинг яна бир йўналиши, маъмурият - бошқарув штабларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича билимларининг шаклланишига туртки бўлди. Маъмурий менежментнинг асосчиси Анри Файолнинг талқинига кўра “менежмент фани, яъни бошқарув тизимлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга қаратилган” билимлар соҳаси шаклланди.
Маъмурий менежмент фани ўтган даврда ривожланиб, такомиллашди. Охирги йилларда рақобат муҳитининг кучайиши, инновацион жараёнларнинг тезлашиши маъмурий менежментнинг аҳамиятини янада оширди. Бошқарув тизимини функционал жиҳатдан такомиллаштириш, маъмурий ходимларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, ижтимоий ва моддий шароитни яхшилаш, ваколат ва жавобгарликни тўғри тақсимлаш ташкилотнинг муваффақиятли фаолиятини таъминлайди, маъмурий-буйруқбозлик билан боғлиқ салбий ҳолатлар юзага келишининг олдини олади.
Ушбу жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда “Маъмурий менежмент” фанининг “Менежмент” ва “Туризм менежменти” таълим йўналишлари бўйича Давлат таълим стандартлари ва ўқув режаларига киритилиши уларнинг касбий билим ва кўникмаларини оширишга, рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишига имкон яратади.


Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish