3. Чизиқли-функционал структурада, функционал звенолар қуйи турган бўлинмаларга ўзлари буйруқ бера оладилар (3.3-расм), лекин улар компетенциясига таалуқли бўлган аниқ белгиланган саволлар бўйича. Масалан, режалаштириш - иқтисодий бўлими цех бошлиғига режалаштиришни ривожлантириш саволлари бўйича буйруқ бериши мумкин, Заводнниг бош бухгалтери эса цехда хисоб ва хисоботни яхшилаш бўйича ва х.к. Чизиқли функционал структурасининг устунлиги унинг бошқарув принципларини буйруқ беришнинг ягоналиги принципи билан узвийлигидадир. Лекин бу устунлик структурада алоқаларнинг мураккаб типлари мавжуд: лойиҳа бўйича бошқариш; матрицали структура ва бошқалар.
2.3-расм. Чизиқли-фунционал ташкилий тузилма умумий кўриниши
4. Чизиқли-штабли тузилмада чизиқли тузилма асос қилиб олинади (3.4-расм), лекин бошқарувнинг қуйи бўғинга эга ҳар бир бўғинида айрим муҳим муаммолар бўйича штаблар тузилади. Штаблар малакали қарорлар тайёрлайдилар, лекин чизиқли тузилма раҳбари тасдиқлаб, қуйи даражага юборади. У штаб тавсияларини координация қилади, мувофиқлаштиради ва натижада бошқарув сифати хшиланади, лекин авзифалар миқдори кўп бўлса.
Лекин, вазифалар миқдори кўп бўлса, чизиқли тузилма раҳбари вазифалари ҳам ортади. Шу сабабли, амалиётда бошқа қўшма тузилмалар вужудга келди. Улар орасида энг кенг тарқалгани чизиқли-функционал тузилмадир.
2.4-расм. Чизиқли-штабли ташкилий тузилманинг умумий кўриниши
5. Лойиҳавий тузилмада бошқарув аппарати томонидан иерархик бўйсуниш алоқалари яққол намоён бўлади, яъни норасмий горизонтал алоқаларга асосий эътибор қаратилади. Шу билан биргаликда вазифа ва ваколатларни тақсимлашда юқоридаги функционал тузилма элементлари ҳам иштирок этиши лозим бўлади. Бошқарувнинг лойиҳа бўйича тизими вақтинчалик ташкилот ҳисобланади. Унга юклатилган вазифалар амалга оширилгандан сўнг у тугатилади.
4. Матрицавий структура (3.5-расмга қаралсин) алоҳидалашган, мураккаб тузилишга эга ва махсус буюртмалар асосидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта лойиҳани амалга ошириш имкониятини беради. Матрицали структурада икки томонлама бошқарув таъсирини кўзда тутади: функционал раҳбарлик ва лойиха менежери томонидан чизиқли рахбарлик. Лойиҳа менежери лойиҳани амалга оширишга, лойиҳа стратегияси ва иш натижаларига жавоб беради. Унинг ихтиёрига молиявий ва ишлаб чиқариш ресурслари берилади. Функционал бўлим бошлиғи лойиҳанинг маълум соҳасининг бажарилишига жавобгар ҳисобланади. Матрицали структура функционал ва алоҳидалашган лойиҳавий бошқариш структураларининг афзалликларини ўзида мужассамлаштиради. Бошқарувни ташкил қилишнинг матрицали структурасида лойиха ёки дастур раҳбарларининг фаолияти эркинлиги таъминланади, улар олдига қўйилган масалалар мақсадли ҳал қилинади. Ишни ташкил қилиш бўйича раҳбарнинг маъсулияти аниқланади, уларнинг бажарилиш муддати, якуний натижалар бўйича раҳбарнинг маъсулияти аниқланади. Шу билан матрицали структура камчиликларга хам эга: у деярли мураккаб структура бўлиб, чизили ва функционал менежерлар ўртасидаги низоли вазиятларнинг вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |