2.2. Бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини шакллантириш
Бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини шакллантириш ташкил этиш функциясининг таркибий қисми ҳисобланади. Ташкилий тузилмалар жуда турли-туман, лекин улар умумий изчил боғлиқликка эга ва қонуниятларга бўйсунади. Бошқарув аппаратининг мақсадлари, вазифалари ва меҳнатининг ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда чизиқли, функционал, чизиқли-шатбли, лойиҳавий ва матрицали тузилмалар кенг қўлланилиши назарда тутилади.
1. Чизиқли тузилма унинг қуйи бошқарув бўғинлари юқори босқичдаги раҳбарга бевосита бўйсунуши билан тавсифланади. Чизиқли тузилмада ҳар бир ходим битта раҳбарга бўйсунади ва юқори тизим билан фақат у орқали боғланган бўлади. Чизиқли тузилманинг ижобий томонлари унинг оддий, ишончли, кам харажатлигидир. Ҳар бир раҳбар бутун меҳнат жамоаси фаолияти натижалари бўйича жавобгар. Бу стратегик ва жорий қарорларни қабул қилиш хуқуқи марказлашишига олиб келади.
Чизиқли тузилмаларни ҳал этилувчи масалалар доираси кенг бўлмаган, бу масалалар ечилиши осон бўлган холларда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Соф ҳолда чизиқли бошқарув жуда кам, асосан, бригада, бўлим, ширкат, кичик корхоналарда қўлланилади. Чизиқли тузилманинг асосий камчилиги бўғинлар координацияси пухта бўлмайди. Раҳбар универсал мутахассис бўлиши ва унга бўйснувчи барча бўғинлар фаолиятининг ҳамма томонини қамраб олиши лозим (3.2-расм).
2.2-расм. Чизиқли ташкилий тузилманинг умумий кўриниши
2. Функционал структура - бу чизиқли структурадан фарқли равишда бошқариш бўғинларини ихтисослаштирадиган тузилмадир. Ҳар бир буғинга бошқарувнинг махсус функцияларидан бири бириктириладиФункционал тузилма - бошқарув вазифаларининг функционал бўғинлар ва раҳбарлар ўртасида тақсимланишига асосланади.
У бошқарув мураккаблашуви ва ихтисослашув ривожланиши билан боғлиқ ҳолда вужудга келган.
Функционал тузилмада бошқарувчи кўрсатмалар нисбатан малакали бўлади, лекин якка бошчилик тамойилига риоя қилинмайди. Функционал бўғинлар сони ортиши билан ҳар бир бўғин мустақил равишда ҳал этувчи масалалар доираси торайиб боради. Муаммонинг моҳияти ҳар бир бўғин ўз масаласини биринчи навбатда ҳал қилишдан манфаатдор бўлишида эмас, балки битта ҳам бўғин бу масалани етарли даражада асосланган ҳолда ва тўғри ҳал қила олмаслиги, ечимлар майдалашиб, тўлиқ бўлмай қолишидадир. Бу бошқарувни мараккаблаштириб, унинг самарадорлигини камайтиради.
Чизиқли тузилмани ташкил этиш ва функицонал тузилманинг камчиликлари қўшма, бириктирилган тузилмалар - чизиқли-штабли, чизиқли-функционал ва бошқа тузилмалар вужудга келишига сабаб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |