Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Анри Файоль-маъмурий менежмент асосчиси сифатида



Download 1,27 Mb.
bet9/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

1.5. Анри Файоль-маъмурий менежмент асосчиси сифатида
Бошқарувнинг мумтоз ёки маъмурий мактаби шаклланиши ва ривожланиши 1920-1950 йилларни ўз ичига олади. Мазкур мактабнинг асосчиси француз тоғ инженери, буюк амалиётчи-менежер Анри Файоль (1841-1925) ҳисобланади.
Алоҳида ишчининг иш ўрнини рационаллаштиришга қаратилган илмий мактабдан фарқли ўлароқ, мумтоз мактаб намоёндалари бутун ташкилотдаги бошқарув ёндашувларини такомиллаштириш билан шуғулландилар. Тейлор ва Гилбертлар оддий ишчи сифатида иш бошлаган бўлсалар, Файоль ва унинг издошлари юқори бўғин раҳбарлари сифатида катта бизнесда юқори нуфузга ва иш тажрибасига эга бўлганлар. Файоль 30 йил (1888-1918) давомида “Коломбо” йирик француз тоғ металлургия концернини бошқарган. Истеъфога чиққач, Файоль иқтисодиётнинг турли соҳалари бўйича буюртма асосида тадқиқотлар ўтказишга ихтисослашган маъмурий тадқиқотлар марказини ташкил этган ва уни бошқарган. Шу даврдаги Ғарбий Европанинг кўплаб йирик компанияларининг ривожланишида Файолнинг изланишлари катта аҳамиятга эга бўлган. Файолннг хизматлари ўз даврида муносиб тақдирланган, у Франциянинг Фахрий легион ордени ва бошқа мукофотларга сазовор бўлган. Файоль маъмурий менежмент асосчиси сифатида ўз тадқиқотларида Америка эмас, балки Европа, ҳусусан Франция тажрибаларидан келиб чиқади. Файолнинг асосий қарашлари «Умумий ва саноат бошқаруви» (1916) асарида ифодаланган. Унинг асосий ғоясига кўра ҳар қандай ташкилот фаолият жараёнида икки, яъни моддий (асбоб-ускуна, бино-иншоотлар, хомашё ва материаллар) ва ижтимоий (одамлар ўртасидаги муносабатлар) организмни ифодалайди.
Айнан Анри Файоль Фредерик Уильям Тейлорнинг функционал маъмурият ва яккабошчилик тамойилларини уйғунлаштира олди, натижада ташкилотлар назариясини ўзида акс эттирган замонавий бошқарув ёндашувини яратди. Амалиётчи менежер сифатида Файоль бошқарув санъатини ўзлаштириш учун қатъий шаклланган назарияга суяниш кераклигини исботлади. Шу сабабли маъмурий бошқарув назариясини оммалаштиришга ҳаракат қилди: турли анжуманларда чиқиш қилди, Франция маъмурий тадқиқотлар марказини ташкил қилди ва ўз ғояларини давлат ҳамда жамият бошқарувни қайта тузишда қўллашга ҳаракат қилди. Бу ғоялар «Давлатни маъмурий бошқариш назарияси» (1923) китобида ёритилган.
Ўз асарларида Файоль «Менежмент» атамаси ўрнига «Маъмурият» сўзини қўллайди. Менежмент ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик соҳасида юзага келган. ХХ асрда менежментни шаклланиши иқтисодиётни бошқаришда давлат ролининг пасайишини ифодалайди. “Маъмурият” сўзи эса (лотин тилида “администрация”) давлатнинг бошқарув фаолияти, бошқариш функцияларини амалга оширувчи давлат идораларини билдиради. Файоль ёндашувига кўра маъмурият муассаса бошқарувининг юқори даражаси, бошқарув персоналини ифодалайди. Унда бизнес ва тижоратга эътибор берилмайди, бюрократия ва буйруқлар юқори ўрин тутади.
Файоль фикрига кўра, маъмурий фаолият бошқарувнинг бир қисмини акс эттиради. Бошқарув мавжуд ресурслардан максимал самарали фойдаланган ҳолда ташкилотни маълум мақсадга етказишни, бозорда ҳаракат қилиш учун қувватларини оширишни, капитални назорат қилишни билдиради. Маъмурият эса фақат корхона жамоасига таъсир этади, ишлаб чиқаришнинг моддий ва иқтисодий омилларига ҳеч қандай таъсир этмайди.
Файоль ва Тейлор ҳам бошқарув кадрларини тайёрлашда муҳандислик-техник кўникмаларга нисбатан бошқарув билимларини кўпроқ ривожлантириш тарафдори бўлган. Файоль фикрича, раҳбарнинг лавозими канча юқори бўла бошласа, унга техник билимлар шунча кам керак бўлади ва ташкилотчилик қобилиятига эҳтиёж ошиб боради - шу сабабли раҳбарларга муҳандислик фанларидан эмас, балки маъмурий бошқарувдан билим бериш керак.
Файоль маъмурият бошқарув фаолиятининг қуйидаги олтита асосий операцияларни ўз ичига олади деб ҳисоблайди:

  1. Техник ва технологик (ишлаб чиқариш, қайта ишлаш);

  2. Тижорат (харид, сотиш, айирбошлаш);

  3. Молиявий (капитални жалб этиш);

  4. Хавфсизлик (мулк ва жисмоний шахсларни қўриқлаш);

  5. Ҳисобга олиш (инвентаризация, баланс қайдномалари, статистика);

  6. Маъмурий (олдиндан кўра билиш, тасарруф этиш ва назорат).

Бунда у асосан операцияларнинг муҳимлигига асосланиб, ташкилот муваффақиятини раҳбарият қобилияти ва истеъдодига боғлиқ деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, Файоль бошқарувнинг барча функцияларини умумий ва ҳусусий функцияларга ажратди. У бошқарувнинг умумий функция ва тамойилларни ишлаб чиқаришга ҳаракат қилган. Файолнинг маъмурий бошқарув назарияси икки қисмдан иборат бўлган.
Биринчи қисми бошқарув функцияларининг моҳиятини очиб беришга қаратилган бўлса, иккинчи қисми бошқарув тамойилларини ишлаб чиқишга қаратилган. Бошқарув функциялари бошқарувчининг фаолият соҳаси, жавобгарлиги ва ваколатини аниқлайди. Файоль маъмурий бошқарувнинг беш функциясини ажратиб кўрсатади: олдиндан кўра олиш, ташкил этиш, тақсимлаш, мувофиқлаштириш ва назорат. Менежмент назарияси ривожланиши тарихи нуқтаи назаридан бу сезиларли силжиш бўлди. Адам Смит бошқарувнинг аҳамиятини таъкидлар экан, бошқарув функцияларини ажратишга эътибор бермаган эди. Тейлор эса бошқарувда режалаштириш функциясини амалга киритди ва режалаштириш бўлимининг бошқарув тизимидаги аҳамиятини кўрсатиб берди. Ўз навбатида Файоль нафақат бошқарув функцияларни ажратиб кўрсатди, балки менежментда структурали-функционал ёндашувга асос солди.
Бошқарув функциялари кўпроқ ташкилий структурага қаратилган бўлса, Файолнинг бошқарув тамойиллари эса инсон ҳулқ-атворини очиб беришга йўналтирилган. Улар аниқ тузилишга эга ва ташкилий ҳатти-ҳаракатларни ифодалайди ҳамда менежмент фанига оид барча адабиётларда марказий ўринлардан эгаллаган жами 14 тамойилни ўзида мужассамлаштиради:

  1. Мехнат тақсимоти – ҳар бир бошқарувчига маълум жавобгарлик доирасини белгилаш;

  2. Ҳокимият – буйруқ бериш ҳуқуқи ва жавобгарлик;

  3. Тартиб – интизом;

  4. Умумий бошқарув;

  5. Яккабошчилик;

  6. Ҳусусий мақсадларнинг умумий мақсадга бўйсуниши;

  7. Мукофотлаш;

  8. Марказлашув;

  9. Скаляр занжир тамойили;

  10. Тартиб-қоида – ҳар бир кишига иш ўрни ва ҳар бир киши ўз ўрнида;

  11. Тенглик;

  12. Персонал ўзгармаслиги, аҳил жамоа;

  13. Ташаббус;

  14. Корпоратив руҳ.

Файолнинг ғоялари менежмент тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлди. У томонидан яратилган «Маъмурий бошқарув» назарияси, бошқарув функциялари ва тамойиллари ҳозиргача амалиётда кенг қўлланилиб келмокда.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish