Маъруза Менежмент ва маркетинг психологияси фан сифатида ривожи Режа



Download 34,86 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi34,86 Kb.
#210923
Bog'liq
Маъруза 1


Маъруза 1. Менежмент ва маркетинг психологияси фан сифатида ривожи


Режа



  1. Мақсад, вазифа ва предмети

  2. Тарихий шаклланиши

  3. Фанлараро алоқалари



1. Мақсад, вазифа ва предмети
А нъанавий социология бошқарувининг юзага келишини америкалик тадқиқотчи Фредерик Уинслоу Тейлор номи билан боғлашади. Айнан уни илмий менежмент асосчиси деб ҳисоблашади. Меҳнат фаолиятини реал ишлаб чиқариш жараёнида ўрганиш ғоясида ҳам унинг хизмати катта.
Ф.Тейлор биринчи бўлиб ишлаб чиқариш шароитида инсонларни бошқариш муаммоларининг илмий асосларини ўрганди. Таъкидлаш мумкинки, бошқариш деганда, аввало, техникани бошқариш, кейинчалик эса ишлаб чиқаришни бошқариш назарда тутилган. Меҳнат психологияси доирасида тадқиқотлар олиб борган Ф.Тейлор инсонларни бошқариш хусусида фикр юритган.
Ф.Тейлорнинг қарашларини шартли равишда 3 даврга бўлиш мумкин:

  • 1-давр – донабай ҳақ тўлаш тизими (асосийси – ишчининг ташаббускорлиги иш ҳақига мувофиқ бўлиши); асосий метод – иш вақти жадвали;

  • 2-давр – ишлаб чиқариш устидан эмас, балки иш услубини назорат қилиш (оғир меҳнатга максимал иш ҳақи ва енгилроқ меҳнатга минимал иш ҳақи белгиланади);

  • 3-давр – бир киши томонидан ишлаб чиқариш эмас, балки бир неча “функционал бошқарув” (масалан, 8 кишидан иборат) мутахассислардан ташкил топган бошқарувни йўлга қўйиш.

Буларнинг барчаси меҳнат жараёнида аниқ таркибий қисмларнинг ажралиб чиқишини назарда тутади (сарфланган вақт, иш ҳажми, бажариш сифати ва ҳ.к.) бу меҳнат фаолиятининг ягона илмий таҳлили ҳисобланади.
Ф.Тейлор ажратган тизимнинг асосий вазифаси – “ҳар бир ишчининг фаровон ҳаёт тарзини таъминлаш”1.
Ф.Тейлор томонидан ишлаб чиқилган тизимда тўртта асосий принцип мавжуд:

    1. Барча ишчиларнинг қобилият ва кўникмаларини таснифлаш ҳамда бойитиш;

    2. Белгиланган илмий қоидаларга асосан пухта саралаш;

    3. Ишчилар билан “самимий ҳамкорлик” ўрнатиш (масалан, тезлик билан бажарилган иш учун қўшимча ҳақ тўлаш ва ҳ.к.);

    4. Бошқарувчи ва ишчилар ўртасида меҳнат ҳамда масъулиятни тенг тақсимлаш.

Шу тариқа қуйидагиларни фарқлаш лозим:

  • Ф.Тейлор тизими, тор маънода, самарали методлар мажмуи, принцип ва қарашларнинг барчаси меҳнатни ташкиллаштириш ҳамда бошқариш воситаси сифатида;тейлоризм, кенг маънода, ижтимоий ҳодиса (фаннинг илғор ютуқларини ишга солган ҳолда фойда олиш) сифатида

Раҳбар узоқни кўра билиши ва ташкилот фаолиятидаги псиҳолгик омиллар муҳимдир. Ўз навбатида псиҳологлар ҳам амалий ёрдам кўрсатиш билан бирга самарали ишбилармонлик алоқаларини ўрната олиши керак.
Ҳозирги кунда амалий псиҳологияда барча тоифадаги хизматчилар учун ижтимоий псиҳологик ёрдам дастурининг турли шакл ва методлари ишлаб чиқилган. Жаҳон амалий псиҳологиясининг ишланмаларини қўллаш, ғарб дастурларини мослаштириб ходимлар учун маъруза, семинар, ишбилармонлик ва тренингларни ташкил қилиш муассасадаги меҳнат самарадорлигини оширади.
Амалиётнинг кўрсатишича, шахслараро муносабатлар соҳаси бошқарувчи учун ноаниқ доимий соҳалигича қолади, шунинг учун бундай муносабатларда раҳбар ўзини ноқулай ҳис этади.
Бошқарув псиҳологияси ўзига хос мазмун касб этади, чунки унинг асосий ҳаракатлантирувчиси сифатида шахс ўзининг қобилияти, интеллекти, мотивацияси, шахсий ва бошқа сифатлари билан марказий ўрини эгаллайди. Бошқарув мураккаб жараён бўлиб, у псиҳология билан узвий алоқада ривожланади. Шунинг учун ҳам бошқарув псиҳологияси деб номланувчи алоҳида фан тармоғи ажралиб чиққан. У икки фан яъни псиҳология ва бошқарувлар таъсирида юзага келган ҳамда ривожланди. Бошқарув пиҳологияси бошқарув фанининг бир бўлаги сифатида ташкилотдаги фаолиятнинг самарадорлигини оширувчи ишланмаларни ишлаб чиқиш ва ўрганиш зарур. Бошқарув псиҳологияси псиҳологиянинг бир бўлаги сифатида шахс психикасини ўрганади, унинг бошқарув фаолиятини психик тавсифини тақиқ қилади ва бошқарувни мувафаққиятли ташкил этиш учун зарур бўлган муҳим хусусиятларни таҳлил қилади.
Бошқарув псиҳологиясининг ўрганиш предмети- шахс унинг психикаси ва фаолиятининг ўзига хослигидир. Бошқарув псиҳологиясининг предмети серқиррадир. Унинг қуйидаги таркибий қисмларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
1.Бошқарувчи ва ходимларнинг псиҳологик хусусиятлари бошқарув псиҳологиясининг предметини ташкил қилади. Раҳбар шахсининг ўзига хос хусусиятлари бошқарув фаолиятининг псиҳологик асослари псиҳологиянинг бошқа соҳаларида ўрганилмайди.
2.Шахс фаолиятининг самарадорлиги фақатгина унинг касбий етуклиги билан белгиланмай, балки шахснинг айни дамдаги руҳий ҳолатига ҳам боғлиқдир. Шунинг учун ҳам шахс психикасига салбий ёки ижобий таъсир этувчи омилларни ўрганиш унинг фаолиятини самарадорлигини ошириши мумкин.
3.Бошқарув псиҳологияси раҳбар ва ходим ўртасидаги инфорацияларнинг ўзига хос томонларини ўрганади ва ушбу ахборотларнинг псиҳологик жиҳатларини очиб беради.
4. Бошқарув псиҳологияси раҳбар ва ходим бошқарилаётган жамоа орасидаги ўзаро муносабатларни ўрганади.
Бошқарув псиҳологияси бошқарув жараёнида шахс псиҳологиясининг ўзига хос жиҳатларини ўрганиб, ушбу омилларни бошқарув жараёнида қўллаш учун зарурий тавсияларни беради.



1Пряжников Н.С. Психологический смысл труда. Учебное пособие. –М.: "Институт практической психологии", Воронеж: НПО "МОДЭК", 1997. 352 с.

Download 34,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish