1Янги педагогикада рагбатлантириш роли Ўқув фаолияти Ўқувчилардаги мотивация характери кўп жиҳатдан уларнинг ўқув фаолиятига боғлиқ. Ўрганиш бу кенг маънода ўқувчиларнинг янги билимларни ўзлаштириш жараёнидир



Download 21,66 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi21,66 Kb.
#71366
Bog'liq
9 (1)


1Янги педагогикада рагбатлантириш роли Ўқув фаолияти Ўқувчилардаги мотивация характери кўп жиҳатдан уларнинг ўқув фаолиятига боғлиқ. Ўрганиш бу кенг маънода - ўқувчиларнинг янги билимларни ўзлаштириш жараёнидир. Лекин ҳар қандай ўрганиш ҳам ўқув фаолияти бўла олмайди. Ўрганиш ўқув фаолияти даражасига кўтарилиш учун ўқувчилар билимларни эгаллаш давомида уларни бойитадиган ўқув ҳаракатларининг янги усулларини ўзлаштириши, мустақил равишда ўқув топшириқларини белгилаши, ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз хусусий ўқув фаолиятини баҳолаш мезонларини билишлари керак.
Педагогик жараён билан шуғулланувчи ҳар бир кишига маълумки, билимларни ўқувчи(талаба)лар томонидан эгалланиши уларнинг хусусий ўқув фаолияти (психологлар тилида - билиш фаолияти) натижаси туфайли рўй беради. Психологлар бу фаолият турини кенг қамровда ўрганиб чиққанлар ва унинг билим, ҳаракатларни эгаллашга олиб келадиган турли кўринишдаги тузилмасини аниқладилар (Гальперин П.Я., Тализина Н.Ф., Чебишева В.В.). Бироқ психология фани ҳанузгача ўқитишда ўқувчиларнинг кетма-кет билиш ҳаракатларининг энг яхши таркиби тўғрисида якдил фикрга келганларича йўқ. Бу таркиб ва ўқувчиларнинг билишга оид ҳаракатларининг кетма-кетлиги мавжудлик алгоритм (МА) деб номланади (6, 115). МА, биринчидан, бу ҳаракатларнинг қатъиян кетма-кетлигини, иккинчидан, уларнинг натижалари ҳам қатъиян олдиндан аниқланганлигини таъкидлайди. Шу боисдан МА моҳият жиҳатдан ўқув-билиш назарияларининг турига (элементар мулоқат, ассоциатив, бихевиоризм, гештальт, ақлий ҳаракатларни босқичли шакллантириш) мос ҳолда турли кўринишга ва мазмунга эга бўлади. ҳар қандай МАнинг инвариатив элементи - бу ўқув жараёнида ўзлаштириш даражаси бўйича кетма-кет ҳаракатланишдир. ҳаракат “қадам“ нинг ўзи ва ҳар бир “қадам“ мазмуни танланган ўзлаштириш назариясига боғлиқ бўлади. Танлаш усули ва танланган ўзлаштириш назариясининг сифат мезонлари - ўқитувчининг педагогик фаолиятидаги муҳим мўлжал ва унинг педагогик технологияси тавсифномаси ҳисобланади (5, 106).
2 Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари Таълимнинг шахсга йўналтирилганлик технологияси анъанавий таълим технологияларидан қуйидагиларга кўра фарқ қилади: «Машғулотнинг асосий мақсади – тафаккур жараёнини ташкил этишдир, билим кўникма, малакалар – таҳсил олувчи фаолиятининг маҳсули сифатида вужудга келади. Тафаккур жараёнининг қуввати билимлар қувватидан юқори туриб, у шахснинг ўз­ўзини ривожлантириш элименти тарзида намоён бўлади, ижодий изланишнинг натижаси каби, мазкур жараённинг ўзи ҳам ўта муҳим бўлиб, айнан у ўқитувчи ва таҳсил олувчини ижодкорлик қувончига, янгилик олишга илҳомлантиради, мустақил изланиш ва ижодий фаолиятни ташкил этишга ундайди. «Ўқитувчи фаолият алгоритмини яратади. Бу эса, ўз навбатида, ижодий тафаккур жараёнини, амалий, шахсий фикрлашни, оламнинг инсон томонидан ҳар томонлама, қониқарли идрок этилишини таъминлайди. «Таҳсил олувчининг субъективлиги амалга ошади: билиш усулини мустақил белгилаш, муаммо ечимини топишда ўз дунёқараши, тафаккур тарзидан келиб чиқиш, хато қилиш ҳуқуқига эгалик таъминланади. Бундай машғулотларнинг асосий қоидаси: «ўзинг билганча бажар, ўз лаёқатинг, қизиқишларинг ва шахсий тажрибангга асослан, ўз хатоингни ўзинг тузат» каби кўрсатмаларда ўз ифодасини топади.Анъанавий таълим технологиясига асосланган машғулотлар эса аксинча «худди мен каби ёки мендан яхшироқ бажар» қоидасига мувофиқ ташкиллаштирилар эди. «Муаммоли ва шахсий вазиятлар, истисносиз таҳлил ҳамда қаршиликларни енгишга асосланганлиги туфайли таҳсил олувчининг борлиғини намоён қилади, у нималарнидир билгани ҳолда билимлари тўлиқ эмаслиги, ўз шахсий тажрибасига асосланиши лозимлигини англайди. Мустақил фикрни билдиришга бўлган эҳтиёжни, таълимга нисбатан рағбатни ҳис қилади. Ўқитувчи ва таҳсил олувчи ўртасида шунчаки анъанавий ўзаро алоқадорлик эмас, балки ҳамкорлик муносабати ўрнатилади. Ўқитувчи таҳсил олувчилар билан бирга билиш фаолиятида иштирок этади, топшириқларни бажаради. Одатдаги, кўникиб қолинган тушунтиришлар ўрнини ўзаро ҳамкорлик эгаллайди. «Зарур маълумотларни ўқитувчи оз­оздан бериб боради. Бунда таҳсил олувчиларнинг мустақил фикрлашлари учун имконият қолдиришга эътибор қилинади. «Ижодий изланувчанлик фаолияти кичик гуруҳларда амалга оширилади. Изланиш натижалари синф таҳсил олувчиларининг барчасига маълум қилинади, барча янги билимларни эгаллаши учун шароит яратилади. Жамоада шахснинг ўз ўрни борлигини англаш, тенгдошларининг ўзига хос хусусиятларини ҳурмат қилиш туйғулари шаклланади. «Анъанавий таълимда ташқаридан кузатилган шахсий фаолиятини қуйи даражада баҳолаш ҳодисаси рўй бермайди, шу боис ижобий ғояларга таянган ҳолда ишлаш муҳити қарор топади. Бу эса таҳсил олувчида таълим олишга рағбат уйғотибгина қолмай, унда билим олиш, бу йўлда тинимсиз изланиш, меҳнат қилиш зарурлигини англай олиш лаёқатини шакллантиради.
Шахсга йўналтирилган таълим технологиясини қўллашга қадар ҳамда ундан кейин таҳсил олувчиларнинг касбий фаолияти ва ўз ўрниларини англашга оид тасаввурлари ўрганилган вақтда уларнинг қуйидаги тасаввурларга эгаликлари аниқланди: назорат даражаси, англанган назорат, касбий фаолликни эришилган ютуқларнинг омили сифатида қабул қилиш, ўз­ўзига ишонч, тушунтириш услуби, таълим олиш усуллари ва бошқалар.
3 Педагогик-психологик адабиётларда “мотив” тушунчаси қуйидагича изоҳланади: агар таълим-тарбия жараёнида ўқув иши (вазифаси) талаба учун бирор шахсий қимматга эга бўлсагина, кишида унга қизиқиш уйғониши ва таълим мақсади шахснинг ўз эҳтиёжига айланиши мумкин. “Мотив” тушунчаси эҳтиёж, интилиш, майл, қизиқиш каби маъноларни ҳам англатади. Мотив - кишини бирор иш-ҳаракатни бажаришга ундовчи даъват, туртки ҳисобланар экан, муаллимлар болада ўқишга мотив ҳосил қилишга интилишлари, ўқув жараёнида у ни ҳисобга олиб, ўстириш ва бошқаришлари зарур.
Шуни таъкидлаш лозимки, киши нима учун яхши ўқийди, ёки нега ўқигиси келмайди, деган саволга аниқ, тўғри жавоб бериш - осон иш эмас.
Бирор иш-фаолиятга мотив ҳосил қилиш-бу мураккаб руҳий жараёндир. Мотивларни шакллантириш масаласи индивидуал - шахсий хусусиятга эға бўлиб, таълимнинг мақсади, вазияти билан ўқишни ташкил этиш шакллари, усуллари мутаносиблигини тақозо қилади.
Ўқувчида бил им олишга интилиш (мотив) уйғотиш-ижодкор ўқитувчиларга ҳос хусусиятдир. Болада ўқишга мотив ҳосил бўлганини кўрсатувчи муҳим белгилардан бири - ўқув топшириғини бажаришга тезда, астойдил киришиб кетиши, ўқишга бўлган қизиқишнинг барқарорлигидир.
Ўқувчининг билим олиш мотивлари кучли ёки кучсиз бўлиши мумкин. Мотивлар ўз-ўзидан пайдо бўлавермайди. Мотив ҳосил қилишнинг турли йўллари; усуллари мавжуд.
Мотив ҳосил қилишнинг оддий усулларидан бири - синфдаги машғулот ёки дарсликдаги матннинг қизиқарлилиги. “Қизиқарли физика”, “Қизиқарли химия” (мўжизасиз мўъжизалар) қабилар бунга мисол бўлади.
Машгулотлар жараёнида муаммоли вазиятни вужудга келтириш, ёки шу мавзуни ўрганишда киши ҳаёти учун аҳамиятли бўлган ўкув-билиш вазифаларини қўя билиш - . мотив ҳосил қилиш усулларидан биридир. Физика, химия, математика, адабиётни ўрганишда ҳаётий муаммоларни ҳал отишга доир ўткир вазиятлар кўпроқ учрайди.
Бола келгусида касб-ҳунар эгаллаши, жамиятда обрўли бўлиши учун бу предметни яхши эгаллаши зарурлигини англаш - мотив ҳосил қилишнинг муҳим усулларидан ҳисобланади.
Таълим олишнинг мақсади мавҳум, ноаниқ бўлса, ўқувчи билим олушга қизиқмай қўяди, муаллимлар, ота-олалар болаларнинг ўқигиси келмайди, деб нолиб юради. Бу ўқув жараёнининг мотив ҳосил қилиш босқичи бўшлигидан далолатдир. Бунда бола муаллимнинг талабларини тушунмай , ҳафсаласиз ҳолатда ўқув топшириқларини номигагина, бажаради. . ,
Ниҳоят таълим мақсади 4-даражада ўзлаштиришни кўзлаганда, масалан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш кабиларда ўқув жараёни тадқиқот натижалари ва методикасини таҳлил этиш бўйича мунозаралар, муаммоли вазифаларни қўя билиш, индивидуал ва жамоа бўлиб тадқиқот ишларини бажариш каби шаклларда ташкил этилади.
Download 21,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish