ҲАРБИЙ ТЕХНИКАЛАРНИ ПАЙВАНДЛАШ ОРҚАЛИ ҚАЙТА ТИКЛАШ МАВЗУЛАРИНИ ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАР ЁРДАМИДА ЎҚИТИШ
подполковник, Сапаров Амангелди Ережепович,
Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти,
Техник таъминот кафедраси, ЗТҚ тузилиши цикли бошлиғи
Илмий-техник тараққиёт нафақат аксарият ишлаб чиқариш соҳасинигина технологизациялаштиради, балки у маданият, таълим соҳаларига ҳам кириб бормоқда. Бугунги кунда информацион, тиббиёт, техника соҳаларида, ҳамда таълимдаги технологиялар ва бошқа технологиялар тўғрисида фикр юритиш мумкин.
Технологизациялаш - бу объектив жараён бўлиб, таълим эволюцияси- нинг янги вазифаларини сифатли ҳал қилиш учун тайёргарлик даври.
Тарихан технология тушунчаси техник тараққиёт билан боғлиқ равишда юзага келган ва бу тушунча санъат, ҳунар ва фан ҳақидаги таълимотга мувофиқ келади.
Технология деганда, одатда ашёларни қайта ишлаш методлари ва ишлаб чиқариш жараёни ҳамда уларнинг илмий тавсифлари тўплами тушунилади. Сиёсий луғат (М., 1989)да технологияга шундай изоҳ берилади: 1) ишлаб чиқариш жараёнида ашёлар, материаллар, ярим тайёр ашёларни қайта ишлаш, тайёрлаш ҳолати, ҳусусияти, шаклининг ўзгариш методлари йиғиндиси; 2) ашёлар, материаллар ва ярим хол ашёларга мувофиқ ишлаб чиқариш қуроллари орқали таъсир ўтказиш усуллари тўғрисидаги фан.
«Қомусий луғат»да шунга яқин изоҳ берилади, лекин уни бирмунча кенгроқ ёритади: «Фан сифатида технологиянинг вазифаси ҳар томонлама самарали ва тежамли ишлаб чиқариш жараёнларини аниқлаш ва амалиётда ундан фойдаланиш мақсадида физика, кимё, механика ва бошқа қонуниятларини бажариш.»
Технология грекча сўз бўлиб, технос-санъат, маҳорат, логос- таълимот деган маъноларни билдиради.
Педагогик технология педагогнинг курсантларга таъсир қилишни ташкил этиш буйича касбий ахамиятга молик малакалар тизимини аниқлаб беради, педагогик фаолиятнинг технологиклигини англаш усулларини таклиф этади.
Педагогикага оид адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, ҳозирги даврда педагогик технология тушунчаси таълим амалиёти ва назарияси илмидан мустаҳкам ўрин эгаллади, лекин у педагогиканинг мукаммал луғатлари (тезаурус) даги ўрни ҳали аниқ бўлмай қолмоқда.
Педагогик технология тушунчасининг шаклланиши ва ривожланиши тарихида турли қарашлар мавжуд бўлган: у техник воситалар ҳақидаги таълимот деб ҳамда ўқитиш жараёнини лойиҳалаштирилган ҳолда изчил ва мунтазам ташкил этиш деб талқин қилинган. Ҳозир педагогик технологияларнинг бир қанча таърифлари мавжуд.
В.П. Беспалко педагогик технологияни амалиётга татбиқ қилинадиган муайян педагогик тизим лойиҳаси сифатида белгилайди. У педагогик тизим технологиялар ишлаб чиқиш учун асос бўлади, деб ҳисоблайди. Бунда асосий диққат ўқув-педагогик жараённи олдиндан лойиҳалашга қаратилади, дидактик вазифа ва ўқитиш технологиялари тушунчасидан фойдаланилади. Шу тариқа В.П. Беспалко ўқув жараёнини лойиҳалаш ғоясини илгари суради, афсуски, педагогик технология ва лойиҳа тушунчалари ҳақида аниқлик йўқ.
Педагогик технология таълим жараёнига жадаллик билан кириб бораётган бўлса ҳам, унинг мақоми ноаниқлигича қолиб кетмоқда. Тадқиқотчиларнинг ишларида фан ва амалиёт оралиғидан ўрин эгалламоқда.
Н.Ф.Талзина ҳар бир педагог реал педагогик жараённи ташкил этишдан олдин ўқув жараёни ҳақида технологик даражада билимлар тизимини билиб олган бўлиши шарт деб ҳисоблайди. У фан ва амалиёт оралиғида тамойилларни олға сурувчи, методлар ишлаб чиқувчи, уларни изчил қўллаш каби масалалар билан шуғулланувчи алоҳида фан бўлиши керак, деб ҳисоблайди, уларсиз педагогик жараён асосланмай қолади (технология реал ўқитиш жараёни сифатида).
Айрим муаллифлар ўқитиш технологияларига фан ва санъат оралиғидаги фан деб қарайдилар, бошқалари уни лойиҳалаш билан боғлайдилар.
Шундай қилиб, бир ёндашувда ўқитиш технологиялари ўкитишнинг барча воситаларини қамраб олган қандайдир жиҳозлаш сифатида ҳам белгиланади. Унда технология ўқув жараёнини техниклаштиришни тақозо қилади.
Бошқа ёндашувда технологияга таълим амалиётини янги ёки замонавийлаштирилган билимлар билан таъминлашнинг усули сифатида қарашга имконият беради. Бунда технологияга таълимнинг илмий тамойиллари ва амалиётини татбиқ этиш сифатида қаралади.
Турли конструкцион материал бўлакларини атомлараро тортишиш кучлари таъсир этадиган даражада яқинлаштириб, яхлит қилиб бириктириш жараёни пайвандлаш дейилади.
Амалда бу мақсадлар учун пайвандланувчи металлнинг пайвандлаш юзалари ё суюқлантирилади, ёки юқори пластик ҳолга келгунча қиздирилиб, босим остида ўзаро яқинлаштирилади. Бунда юзадаги мавжуд оксид пардалар парчаланиб, юза ғадир-будурлиги эзилиб, атомлараро тортишиш кучлари ҳисобига боғланишига шароит яратилади.
Материалларни пайвандлаш усули прогрессив технологик жараёнлардан бири бўлиб, турли қалинликдаги (5 л/с дан 25000 мм гача) хилма-хил материалларни пайвандлаш билан ажралмайдиган сифатли бирикмалар олишга имкон беради. Шунинг учун ҳам бу усулдан саноатнинг деярли ҳамма соҳаларида жумладан, кема корпуслари, гидротурбина цилиндрлари, автомобил кузовлари, металл вагонлар тайёрлашда кенг фойдаланилмоқда. Мамлакатимизда 1972 йилда 57 млн. т пайванд конструкциялар тайёрланган, бу эса прокат маҳсулотининг 57,1 %ини ташкил этади. Бунинг боиси шундаки, пайвандлаш шу каби ишларни бажара оладиган бошқа технологик процессларга, жумладан, парчинлаб, қуйиш йўли билан ва болғалаб ишлашга қараганда иш унумининг юқорилиги, металлнинг тежалиши, оғир сермеҳнат ишларни енгиллаштириши, пухта чок бериши каби қатор афзалликларга эга.
Ҳозирги кунда муҳандислик йўналишларида таҳсил олаётган бўлажак кадрлар пайвандалаш мавзусини пухта ва мукаммал билиши зарур.
Таълим самарадолигини оширишда интерфаол методлардан фойдаланиш қизиқарли ва ўзлаштириш кўрсаткичини юқори бўлишига асос бўлади.
“Тушунчалар таҳлили” методи
Do'stlaringiz bilan baham: |