Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-БОБ. МАъМУРИЙ МЕНЕЖМЕНТ ФАНИНИНГ МАЗМУНИ ВА



Download 1,27 Mb.
bet3/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

1-БОБ. МАъМУРИЙ МЕНЕЖМЕНТ ФАНИНИНГ МАЗМУНИ ВА ТУЗИЛИШИ
1.1.Фаннинг предмети, тузилиши ва вазифалари
1.2.Бозор иқтисодиёти шароитида маъмурий менежментнинг моҳияти ва аҳамияти.
1.3.Маъмурий менежментда тамойиллар тушунчаси
1.4.Бошқарув фаолиятида маъмурий менежментга эҳтиёжнинг туғилиши.
1.5.Анри Файоль - маъмурий менежмент асосчиси сифатида.
1.6.Маъмурий менежмент тараққиётида мумтоз мактаб намоёндаларининг тутган ўрни.
1.1.Фаннинг предмети, тузилиши ва вазифалари
Иқтисодиётнинг жадал суръатлар билан ривожланиши, муҳитнинг ўзгарувчанлиги ташкилотларни бошқариш жараёнларини мураккаблаштиради, бу шароитда бошқарувнинг турли соҳалари бўйича малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжнинг ошиши кузатилади.
Маъмурий менежмент фани ихтисосликка йўналтирувчи асосий фанлардан бири бўлиб, олий ўқув юртларида менежмент ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Фанни ўрганишдан мақсад-талабаларда маъмурий бошқарувга доир билимлар ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Маъмурий менежментнинг моҳиятини чуқурроқ англаш учун унга бўлган ёндашувларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Шартли равишда маъмурий менежментга бўлган ёндашувларни уч гуруҳга ажратиш мумкин:
а) Анъанавий, ёки давлат бошқарувига асосланган ёндашувга асосан маъмурий менежмент макродаражадаги, яъни давлат ва маъмурий-ҳудудий бошқарув идоралари - маҳаллий ҳокимият тузилмаларидаги бошқарув фаолиятини ўз ичига олади. Бунда давлат ва маъмурий-ҳудудий бошқарув идоралари тузилиши, уларнинг фаолиятини ташкил этиш масалалари ўрганилади.
б) Маъмурий бошқарув мактаби ёки бошқарув аппарати ёндашуви бўйича маъмурий менежмент микродаража - ташкилотдаги функционал бошқарув ходимларининг фаолиятини режалаштириш, ташкил қилиш ва тартибга солишни ифодалайди, яъни бошқарувнинг турли соҳалари, жумладан режалаштириш, маркетинг, персонални бошқариш кабилар билан шуғулланувчи ходимларни бошқаришнинг ташкилий жиҳатларини ўз ичига олади.
в) Бошқарув усулларига асосланган ёндашув бўйича ташкилотни бошқаришда маъмурий усуллардан фойдаланиш кўзда тутилади. Бундай вазиятда маъмурий услубиятни ташкилотнинг барча даражалари ва ходимларига нисбатан қўллаш зарур деб тан олинади (1.1-расм).




Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish