16.3.Ахборотларни қайта ишлаш технологиялари ва бошқаришнинг коммуникация воситалари
ХХ аср охири ва ХХI аср боши – жамиятнинг саноатлашган тизимдан ахборотлашган тизимга ўтишнинг нишонлаш даври бўлади. Ахборотлашган жамиятда ахборот –ижтимоий бойлик яратувчи соҳада ишлаб чиқаришнинг асосий омили ҳисобланади.
Аммо шуни айтиш керакки, ахборотлашган жамият инсоният ривожланишининг модели сифатида «кимсасиз жойда» намоён бўлмайди. Бунинг учун жиддий интеллектуал-технологик асос зарур. Бугунги кунда эса, ғарб иқтисодиётида ахборот бизнеси ана шундай замин ҳисобланади.
Ахборот бизнеси ўзининг мураккаб инфраструктураси ва кўптармоқли (комплекс) кўриниши билан тадбиркорлик фаолиятининг янги бир соҳасини ифодалайди. Бир томондан қараганда, ахборот бизнеси – банклар, биржалар, аудиторлик компаниялари қаторида тадбиркорлик фаолиятининг яхлит тизими инфраструктурасига тегишли, иккинчи томондан қараганда эса у – бизнеснинг мустақил бир соҳасидир.
Ахборот бизнеси ғарб мамлакатларида 60- йилларида пайдо бўлди ва 70-йилларда мустақил тармоқ сифатида шаклланди. 80-йилларда эса ўзининг инфраструктураси билан йирик кўп тармоқли комплексга айланди. Замонавий ғарб иқтисодиётидаги бу янги соҳанинг жуда кенг ривожланиш миқиёсини қуйидаги ракамлар тасдиқлайди. Жаҳон бўйича ахборотлар билан ишлаш технологияси истеъмоли 1990 йилда 2 трлн. АҚШ долларига етган, 1995 йилда эса шу кўрсаткич 3,2 трлн.АҚШ долларига етди.
АҚШ ва Японияда аҳолининг бандлилик меъёри бўйича, ахборот технологиялари билан боғлиқ саноат моддий ишлаб чиқариш соҳасидан ўзиб кетди. Ҳатто XX асрнинг 90-йилларда АҚШ да барча ишчиларнинг 60 фоизи ахборот саноати соҳасида банд эди. Ахборот бизнеси ривожланишининг бугунги йўналишлари шундаки, у ўсиш сурати бўйича, бандлилик ва қатор иқтисодий кўрсаткичлар бўйича бошқа анъанавий ишлаб чиқариш тармоқларидан ўзиб кетган.
Ахборот тармоғининг инфраструктураси устида тўхталар эканмиз, шуни айтиш лозимки, ахборот бизнеси соҳаси жуда кенг бўлиб, ўз ичига ахборот билан боғлиқ бўлган қатор фаолият турларини олади. Шунинг учун ҳам ахборот инфраструктураси таркиби ўзгариб, ҳажми ошиб бормоқда.
Бизнеснинг замонавий инфраструктурасини қарар эканмиз, турли мамлакатлардаги турли мутахассислар уни ҳар хил тавсифлайдилар. Шулардан айрим қарашларни келтириб ўтамиз. Ю.М.Канигин ахборот инфраструктурасида қуйидаги асосий элементларни ажратиб кўрсатади: турли типдаги ҳисоблаш марказлари; абонентларни турли ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлайдиган абонемент пунктлари; электрон ҳисоблаш ва ахборот салоҳиятини потенциалини бошқаришни таъминлайдиган ташкилий элементлар тўплами; программа ва ахборот таъминотида ҳисоблаш марказининг эҳтиёжларини қондирувчи тармоқнинг ташкилий элементлари ва бошқа таъминловчи элементлар. Ахборот инфраструктураси схемаси қуйидаги сегментларни ўз ичига олади:
Do'stlaringiz bilan baham: |