Таянч иборалари:
Ахборот технологияси, технология, жараён, моддий ишлаб чиқариш технологиялари, замонавий ахборот технологиялари, бошқарувда ахборот технологияларини қўллаш, офисни автоматлаштириш, автоматлаштирилган офиснинг ахборот технологияси, ахборот инфраструктураси, мазмуний ахборот, ёрдамчи ахборот хизматлари, интегралловчи технология, алоқа воситалари, алока каналлари, мақсадли хизматлар, ахборот технологиясини ривожлантиришнинг асосий тенденциялари.
Назорат учун саволлар
Жамият ривожи ва ахборотлаштиришнинг даражаси ўртасидаги боғлиқликни тавсифланг.
Бошқарув қарорларини қабул қилишда ахборотларнинг урни.
Ахборот бизнесининг маъмурий бошқарув самарадорлигига таъсирини кўрсатиб беринг.
17-БОБ. РАҲБАРНИНГ ФАОЛИЯТИДА ХОДИМЛАРНИ ҚАБУЛ ЖАРАЁНИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
17.1. Менежернинг ходимларни қабул қилиши.
17.2.Ходимларни қабул қилишда муомала усуллари.
17.3. Маъмурий менежментда раҳбарнинг ходимларга ҳамдардлиги, одамларни тушуниш ҳисси.
17.4. Муаммоли ва зиддиятли масалаларни ҳал этиш юзасидан ёндашувлар.
17.1.Менежернинг ходимларни қабул қилиши
Ҳар қандай ташкилотда раҳбарнинг мижозлар, меҳмонлар ва ходимлар билан шахсан, юзма-юз мулоқотда бўлишига зарурат туғилади. Бу учрашувлар хизмат юзасидан ёки шахсий масалада бўлиши мумкин. Менежернинг хизмат юзасидан ходимлар билан учрашувлари маъмурий менежментда муҳим аҳамият касб этади. Бундай учрашувлар бошқарув фаолиятининг бир қисми ҳисобланади. Бу вақтда раҳбар ҳузурига бошқа кишиларнинг мақсадга номувофиқ ишлар билан тез-тез кириб туриши унинг иш фаолиятига путур етказиши, раҳбар ходим билан кўзда тутилган суҳбатни ўтказа олмаслиги, ходим эса кўнглидаги фикрини тўлиқ баён қила олмаслиги мумкин.
Ходимларнинг раҳбар ҳузурига кириб-чиқишини махсус жадвал орқали ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Яъни махсус кунларда маълум вақт белгиланиб, ўша вақтда ходимларни қабул қилиш самарали бўлади.
Ходимларни қабул қилиш вақтида раҳбарнинг турли йиғилишлардан озод бўлиши, телефон қўнғироқларига жавоб қайтариши учун котибаси ёки ёрдамчисига тегишли топшириқларни бериши керак.
Раҳбар маъмурият ходимлари билан белгиланган йиғилишлар ва турли ва турли тадбирларда учрашиб туриши мумкин. Аммо, буларда шахсий масалаларни ҳал этиш имконияти бўлмайди.
Раҳбар ходимларни иш юзасидан чақириши ва суҳбатлашиши мумкин. Бундай ҳолларда раҳбар ҳузурига кирмоқчи бўлган ходим одатда навбат кутмайди. Кўпчилик ташкилотларда раҳбар ҳузурига навбатсиз кириш ҳуқуқи берилган мансабдор шахслар таркиби белгиланиши анъана тусига кирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |