10.3. Ўзбекистон шароитида маъмурий бизнес муаммолари
Амалиёт кўсатишича, маъмурий бизнес ривожланишининг ўзига хос тўсиқлари мавжуд. Маъмурий бизнесда асосий муаммоларга қуйидагиларни киритиш мумкин: бошқаришнинг етарли даражада ташкил этилмаслиги, ресурслар таъминотидаги қийинчиликлар, маблағ масаласи, бозордаги хавф-хатарларни бошқаришнинг қийинчилиги, ахборот таъминотидаги қийинчиликлар, малакали мутахассисларга эга бўлиш, илғор технологияни ўрганишдаги чекловлар ва шу кабилар.
Бошқарув бўйича маслаҳатларга эҳтиёж муаммоси охирги йилларда фаол ўрганилиб, бу соҳада юздан зиёд илмий тадқиқот ишлари олиб борилган бўлсада, маъмурий бизнесга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, уни белгиловчи умумий меъзонлар, самарадорлигини аниқлашнинг ягона усули мавжуд эмас. Ҳозирги пайтда консалтинг хизматлари бўйича семинар ва тренинглар ўтказилишига қарамай мазкур тушунчанинг мазмунини очиб берувчи ягона концепция мавжуд эмас.
Консалтингнинг аниқ таърифи ишлаб чиқилмаганлигига қарамай, замонавий корхоналарда консалтинг хизматларининг моҳиятини тўғри тушунмаслик ҳоллари ҳам мавжуд. Бунинг учун раҳбарлар консалтинг хизматлари бозорининг моҳияти, конъюнктурасининг ўзгариб туриш табиати, замонавий консалтинг хизматлари ҳақида билимга эга бўлиши зарур. Маркетинг концепцияси асосида маъмурий консалтинг хизматлари бозорини ривожлантириш масалалари охирига ишлаб чиқилмаган бўлиб, шу пайтгача олиб борилган тадқиқотлар консалтинг хизматларининг алоҳида ҳусусиятларинигина ўрганишга қаратилган.
Ўзбекистоннинг кичик консултатив фирмалари кўп ҳолларда улар хориж фирмалари билан ҳамкорликда ишлашади. Бу каби фирмаларнинг эгалари (кўп ҳолларда улар раҳбарлик ҳам қилишади) ўз фаолиятини хорижда бошлаб кўп йиллар давомида хорижда ишлаган мутахассислар ҳисобланади. Бу фирмалар хориж стандартларига буйсиниб, хорижликларникидан кам бўлмаган хизматларни таклиф қилишади.
Буларнинг ҳаммаси консалтинг хизмати сифатига ва самарадорлигига юқори талаб қўяди ва фаолият мижозларнинг қизиқишларига қараб йўналтирилади. Шуни айтиш керакки, Ўзбекистондаги консалтинг хизмати Ғарбий Европа амалиётидан фарқ қилмайди ва баъзан Ғарбий амалиётчилар жорий этган қатъий талаблардан ҳам устун туради. Аммо ҳозирги пайтда Ўзбекистонда консалтинг хизмати фаолиятини ривожлантириш бўйича қатор муаммолар мавжуд:
малакали мутахассислар етишмайди;
ҳуқуқий-меъёрий база тартибга солинмаган;
консалтинг хизматининг сифати доимо савол бўлиб туради;
консалтинг фаолияти услублари Ўзбекистан иқтисодиётига
мослаштирилмаган;
консалтинг фаолияти натижалари объектив баҳоланмайди.
Буларнинг барчаси бозор хизматлари тизимида консалтинг хизматларининг бугунги кундаги муҳим ўрнини белгилаб, бу соҳада ҳали ечимини кўтаётган талайгина ишлар мавжуд эканлигини кўрсатади. Шулар жумласидан илмий тадқиқот ишларини ўтказиш ва натижаларни амалиётга тадбиқ этишни тақозо этади.
Таҳлилнинг кўрсатилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистон консалтинг хизматларининг барча турларидан қўйидагилари талаб қилинмоқда:
Ўзбекистон товар ва хизматлар бозорининг тадқиқотига асосланган корхонанинг маркетинг стратегиясини яратиш;
бизнес бўйича маълумотлар (бизнесни очишда ёрдам, юридик маслаҳатлар, ҳамкорларни топишда ёрдам);
кадрлар консалтинги, асосан – ходимларни танлашда.
Бунда шуни таъкидлаш керакки, консалтинг хизматларининг бошқа турлари талабга эга эмас. Буни бир нечта сабаблар билан асослаш мумкин:
Маслаҳатчи ролини тушунмаслик (“у менинг бизнесимга нима бериши мумкин, мутахассисни жалб қилишга сарфланган пуллар оқланадими?”).
Ташқи маслаҳатчиларга ишонмаслик Тавсияларни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш учун маслаҳатчилар кўпинча ички, буюртмачи-фирманинг маҳфий маълумотини қўллайдилар. Айнан шу ҳолат корхоналарни машҳур консалтинг фирмаларни ёки ўзлари ишонган маслаҳатчиларни таклиф қилишга мажбур этади).
Мулкдорлар ёки компаниянинг топ-менежментлари томонидан ўзгаришларни амалга оширишни истамаслиги (шунинг учун кўп фирмалар ўзлари учун инқирозли даврдагина маслаҳатчиларни таклиф қилишади. Кўп компанияларда фаолияти таҳлилининг ва стратегик режалаштиришнинг йўқлиги тадбиркорларнинг аниқ ички муаммоларни кўрмаслигига олиб келади).
Маъмурий бизнес компанияларининг барқарор ва жадал рекламаси мавжуд эмаслиги.
Кўп тадбиркорларнинг бозор иқтисодиёти шароитида бизнесни бошқариш асосларини билмаслиги. Айнан шунинг учун ҳам улар маслаҳатчини чақиришлари керак. Афсуски, бизда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш «Бизга пулни беринг, ўзимиз биламиз нима қилиш кераклигини» қабилида амалга оширилади. Амалиётда эса бу фаолият корхонани рўйхатга олиш ва жиҳозлар сотиб олиш билан чекланмоқда ҳолос.
Менежерларнинг маслаҳатчиларининг тавсияларини қабул қилиш ва
қўллашга тайёр эмаслиги. («биз ўзимиз ҳам бошқаришни биламиз»).
Шунга қарамасдан Ўзбекистонда консалтинг хизматларга бўлган талаб ўсиб бормоқда. Ўсиш нафақат истеъмолнинг умумий миқдори бўйича, балки консалтинг хизматларнинг айрим турлари бўйича ҳам бўлмоқда.
Консалтинг хизматлари маълум турларининг кераклилиги корхонанинг нафақат ички ишининг ҳолатига, балки республикада умумиқтисодий ҳолатдаги ўзгаришларга ҳам боғлиқдир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бизнинг тадбиркорларга консалтинг нима бераяпти деган саволга жавоб битта: иқтисодий фойда.
Do'stlaringiz bilan baham: |