Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Хизмат назоратини амалга оширишда четланишлар бўйича бошқариш хусусиятлари



Download 1,27 Mb.
bet51/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

11.2. Хизмат назоратини амалга оширишда четланишлар бўйича бошқариш хусусиятлари
Хизмат назоратини ташкил қилиш тизими ҳар бир раҳбар томонидан ишлаб чиқилиши табиий, аммо объективлик, расмийлик ва таърифчанлик тамойиллари бу тизимнинг шаклланишида муҳим аҳамият касб этиши шарт.
Бошқарувнинг замонавий ахборот технологиялари турли функционал тизимлар (бўлинмалар) ходимлари ёки фирма бошқаруви даражаларининг мос ахборот эҳтиёжларини қондиришга тўғри келади. Улар етказиб берадиган ахборот фирманинг ўтмиши, ҳозири ва эҳтимолдаги келажаги ҳақида маълумотни сақлайди. Бу ахборот доимий ёки махсус бошқарув ҳисоботлари турларига эга.
Бошқарув назорати даражасида қарорлар қабул қилиш учун ахборот агрегатлаштириш кўринишида шундай такдим этилиши керакки, унда маълумотлар ўзгариш тенденциялари юзага келган четланишлар сабаблари ва эҳтимолий қарорлар кўриб чиқилсин. Бу босқичда маълумотларни қайта ишлашнинг қуйидаги вазифалари ҳал этилади:

  • Бошқарув объекти режалаштириладиган аҳволини баҳолаш;

  • Режалаштириладиган аҳволдан четга чиқишларни баҳолаш;

  • Четга чиқишлар сабабларини аниқлаш;

  • Бўлажак қарор ва ҳатти - ҳаракатларининг таҳлили.

Бундан ташқари назоаратни амалга оширишнинг талаблари ҳам ишлаб чиқилиши керак бўлади (11.2-расм)

Бошқарувнинг ахборот технологияси хилма-хил турдаги ҳисоботларни яратишга йўналтирилган.

Доимий ҳисоботлар белгиланган графикга мувофиқ яратилади, бу график уларни яратиш вақти, масалан компания савдо-сотиғининг ойлик таҳлилини белгилайди.

Махсус ҳисоботлар бошқарувчилар сўровлари бўйича ёки компанияда бирор-бир режалаштирилмаган ҳодиса рўй берганда яратилади. Ҳисоботларнинг у тури ҳам, бу тури ҳам якунловчи, қиёсий ва фавқулодда ҳисоботлар шаклига эга бўлиши мумкин.


Қиёсий ҳисоботлар турли манбалардан олинган ёки турли белгиларга кўра таснифланган ва қиёслаш мақсадлари учун фойдаланиладиган маълумотларни ўз ичига олади.
Фавқулодда ҳисоботлар истисно (фавқулодда) тариқасидаги маълумотларни қамраб олади.
Бошқарувни қўллаб кувватлаш учун ҳисоботлардан фойдаланиш четланишлар бўйича бошқариш фаолиятини амалга оширишда айниқса самаралидир. Четланишлар бўйича бошқариш шуни кўзда тутадики, маълумотларга асосан менежер ташкилот хўжалик фаолиятининг айрим ўрнатилган стандартлардан (масалан, режалаштирилган аҳволдан) четга чиқиш ҳолатларини аниқлаши ва бартараф этишнинг зарур тадбирларини ишлаб чиқиши лозим. Ташкилот четланишлар бўйича бошқариш тамойиллардан фойдаланганда, яратилаётган ҳисоботларга қуйидаги талаблар қуйилади:

  • ҳисобот четланиш рўй бергандагина яратилиши мумкин;

  • ҳисоботдаги маълумотлар мазкур четланиш кўрсаткичи учун танқидий аҳамиятига кўра сараланиши керак;

  • барча четланишларни иложи борича биргаликда кўриб чиқиш зарур, чунки бу ҳолда улар ўртасидаги мавжуд алоқани ўрнатиш осон бўлади;

  • ҳисоботда меъёрдан четланишларнинг миқдорий кўрсаткичлари акс эттирилиши лозим.




Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish