Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,27 Mb.
bet59/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

13.3. Иш жойини ташкил қилиш
Маъмурий ходимнинг иш жойини ташкил қилишда ўзлигини намоён қилиш ёки маънавий юксалиш масалаларига эътибор қаратиш муҳим аҳамиятни касб этади. Замонавий қизиқтириш назарияларида юксалиш эҳтиёжлари физиологик эҳтиёжларга нисбатан юқори баҳоланиши таъкидламоқдалар. Демак ходимнинг шахсий иш жойини ташкил қилишда ва вазифаларни белгилашда унинг қобилиятлари, иштиёқлари ва кўникмаларидан унумли фойдаланиш талаби бажарилиши зарур. Бунга қуйидагилар орқали эришиш мумкин:
а) вазифа ижрочи қобилияти ва иштиёқига мос;
б) вазифа мустақил бажарилиши мумкин;
в) вазифа малакага мос;
г) иш жойида ўз-ўзини назорат қилишга шароит яратилган;
д) вазифа бажариш усулларининг хилма-хиллигига таъсир кўрсатади;
е) вазифа кенг қамровли ва комплекс;
ж) вазифа ижрочига маълум бўлган йирик фойдали муаммонинг аниқ бир қисмидир;
з) вазифа долзарб ижтимоий эҳтиёжларни қондирилишини яққол кўрсатади.
Ҳар қандай маъмурий тузилманинг муҳим элементи бўлиб шахсий иш жойи (лавозим, мансаб) хизмат қилади. Шахсий иш жойи қандай бўлишидан қатъий назар ҳамма бошқарув вазифалари ва масалалари улар орқали амалга оширилади. Бошқарув аппаратининг ҳар бир бўлинмаси ўзаро боғланган шахсий иш жойларининг тегишли мажмуасини акс эттиради.
Демак, шахсий иш жойи деганда шахсий иш мураккаб бошқарув структурасининг, энг кичик бўлинмас қисмидир. Шахсий иш жойининг фаолиятидаги марказий тамойил бўлиб унинг учта таркибий элементининг уйғунлашуви ва мувофиқлашуви тамойили хизмат қилади, бу ҳам бўлса:

  1. мазкур иш жойи бажарилиш кўзда тутилган масалалар (функциялар)ни белгилаш ва улардан келиб чиққан ҳолда мазкур жойни эгаллаб турган ходимнинг мажбуриятларини белгилаш;

  2. функциялар ва мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаб берувчи хуқуқ ва ваколатларни белгилаш ҳамда тегишли жиҳозланишини аниқлаш;

  3. жавобгарликни аниқлаш.

Ушбу элементлар ўзаро мос бўлиб яхлитликни ташкил қилиши шарт, чунки биронта элементнинг етарли даражада бўлмаслиги иш жойи самарасини кескин пасайтиради.
Айтайлик, маълум мансабдор шахсга мажбурият ва жавобгарлик юклатилди, аммо тегишли хуқуқ ва ваколат охиригача берилмади. Вазифани тўлиқ бажаришга бир неча уринишлардан сўнг ходим олдида йўл қолади:
а) унга юклатилган вазифаларни бажариш мумкин бўлмаганлиги сабабли лавозимдан воз кечиш;
б) норасмий йўл билан моддий ресурс топиш ва ноқонуний ваколатни олиш;
в) Ҳисоботларни қалбакилаштириш, яъни яхшироқ қилиб кўрсатиш.
Одатда ходим иккита ва учинчи йўлларнинг бирикмасидан фойдаланишга мажбур бўлади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳар қандай масъулият тегишли ваколат ва моддий ресурслар билан таъминланишни ва унга мос жавобгарликни талаб қилади.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish