Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 1,27 Mb.
bet53/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

Таянч иборалар:
Хизмат назорати, назорат технологияси, функцияларнинг назорати, стратегик назорат, хизмат назоратида ахборот таъминоти, доимий ҳисоботлар, махсус ҳисоботлар, қиёсий ҳисоботлар, фавқулодда ҳисоботлар, четланиш бўйича бошқариш, маъмурий менежмент фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар.


Назорат учун саволлар

  1. Функциялар назоратининг аҳамияти нимадан иборат?

  2. Стратегик назоратнинг моҳияти нимадан иборат?

  3. Четланишларни бошқариш жараёнида нималарга эътибор бериш керак?

  4. Назоратларнинг самарадорлиги оширишда ҳисоботларнинг ўрни.

  5. Маъмурий менежментда самарадорлик тушунчаси қандай талқин этилади?

  6. Маъмурий менежмент фаолиятини баҳолашнинг асосий меъзонларини айтиб ўтинг?

  7. Самарадорликни баҳолашнинг асосий услуб ва усулларини айтиб беринг.

  8. Маъмурий менежментда хизмат назоратининг моҳияти нимадан иборат?



12-БОБ: ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ЮРИТИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Режа:
12.1. Маъмурий ислоҳотларни ўтказиш моҳияти ва зарурати.
12.2. Маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш йўналишлари.
12.3. Глобаллашув шароитида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш имкониятлари.


12.1. Маъмурий ислоҳотларни ўтказиш моҳияти ва зарурияти.

Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар бошлаб юборилди. Вазирлар Махкамасининг 2003 йил ярим йиллиги натижаларига багишланган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов: «Мамлакатдаги тиклаш ва янгилаш жараёнларининг асосий оқсаётган буғинига баҳо берар эканмиз, биздаги консерватизмнинг илдизи энг аввало амалдаги бошқарув тизимида эканлигига тобора кўпроқ амин бўлмокдамиз. Тан олиш керак, амалдаги давлат, тармоқлар ва ҳудудий бошқарув тизимлари иқтисодий ва демократик ислоҳотларни жорий қилиш йўлида катта тўсиқ бўлмоқда. Айтиш керакки, бизда маъмурий-бошқарув ва тақсимлов тизимидан мерос қолган эски колипнинг кўп сифатлари сақланиб қолмоқда» деб таъкидлади.


Шу ерда бир савол туғилади: Хуш бу борада бошқа мамлакатларда қандай ҳолат ҳукмрон! Давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилишга фақат Ўзбекистонгина эҳтиёж сезмоқдами? Хориж тажрибасини ўрганар эканмиз, давлат ҳокимияти тизими деярли барча мамлакатларда қаттиқ танқидларга учраётганининг гувоҳи бўламиз. Масалан, «Нью-Йорк Таймс» маълумотларига кўра балоғат ёшидан ўтган АҚШ аҳолисининг 15 фоизи ҳукумат фақат ўз манфаатлари учун ишлашига амин эканликларини билдирганлар. Хорижий оммавий ахборот воситаларида дунёнинг турли мамлакатларида, шу жумладан, ривожланган мамлакатларида ҳам, давлат ҳукуматининг номукаммал эканлигига кўплаб мисоллар келтирилади.
Ҳаттоки бюрократияни «жиловлай билган» Америка Қўшма Штатларидек мамлакатда ҳам маъмурий соҳа доимий назоратга ва ислоҳотларга муҳтождир. Бир вақтлар Жералд Форд: «Ҳукумат назоратига оид икир-чикирларга барҳам бериш эркин иқтисодиётни ривожлантиришнинг мухим шартларидандир. Биз бундай сансалорликлар натижасида миллионлаб иш соатларини беҳуда сарф қиламиз. Бу эса истеъмолчиларга миллиардлаб долларларга тушади», дея бехуда таъкидламаган эди. Давлат бошқаруви механизмининг номукаммалликка салкам генетик монелиги сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатлари (энг аввало ривожланганлари) ўзларида маъмурий ислоҳотларни амалга оширишга тадқиқотчилар нафақат алоҳида ислоҳотларни, балки уларни жахон бўйлаб ривожланишиги кўра оқимларга ажратган ҳолда ўрганмоқдалар.
Бундай ислоҳотларнинг биринчи оқими ХХ асрнинг 20-30 йилларида амалга оширилган. Бу даврга келиб давлат ўзининг иқтисодиётда тутган ролини кучайтирган ва кўплаб ижтимоий вазифаларни ўз зиммасига олган. Бу олий тоифадаги давлат хизматини ташкил этишни ва давлат ҳокимияти таркибини мустаҳкамлашни талаб қилди. Маъмурий ислоҳотларнинг кейинги оқими 70-80-йилларга тўғри келди. Бу давр ичида давлат ўз зиммасига олган масъулиятларининг катталиги ва мажбуриятларини тўлиқ бажара олмагани ҳолда оғир аҳволга тушиб қолган эди.
Хозирги босқичда маъмурий ислоҳотларни иккита турга ажратиш мумкин. Биринчиси, бу жамият тартиби ўзгариши оқибатида сиёсий тизимнинг алмашуви билан бирга амалга ошириладиган ислоҳотлар бўлиб, улардан мақсад янги иқтисодий ва ижтимоий муносабатларга жавоб берадиган давлат бошқарув тизимини ташкил этишдир. Бундай ислоҳотлар барча собиқ социалистик давлатларда амалга тадбиқ этилмоқда ва ўз доирасига қонунларни ишлаб чиқиш, давлат бошқарув тизимини кайта ташкил этиш, давлат хизматини барпо этиш, жойлардаги бошқарувни ривожлантириш ва бошқа шу каби масалаларни қамраб олган. Иккинчи тури эса сиёсий барқарорлик доирасида амалга ошириладиган ва маъмурий тизимни бутунлай такомиллаштириш ёки унинг давлат тартибини бузилиб кетишига сабаб бўлмайдиган аниқ жабҳаларини мукаммаллаштиришга йўналтирилган ислоҳотлардир. Бундай ислоҳотларни жорий қилиш кўплаб ривожланган мамлакатларга хосдир.
Ислоҳотларга бўлган эҳтиёжни кўплаб мутахассислар турли ижтимоий дастурларни молиялаш учун давлат ҳаражатларининг хаддан зиёд ошиб кетиши билан боғлайдилар. Давлат ижтимоий ҳаражатларининг ошиши кўп ҳолларда аҳолининг давлат хизматлари сифати ва молиявий маблағларнинг тақсимланишига нисбатан эътирозларига сабаб бўлади. Жиддий танқидларни келтириб чиқарувчи бошқа бир омил-жамиятнинг турли жабҳаларига давлат аралашувининг кучайиши ва бунинг оқибатида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиб қолишидир. Бу каби муаммоларни ҳал қилишда учта ёндашув ўринлидир:

  • Давлат бошқаруви фаолияти самарадорлигини ошириш ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш;

  • Давлат ва ҳусусий секторлар ўртасида ҳамкорлик ришталарини ривожлантириш, ҳамда улар мажбуриятлари чегараларини янада аниқроқ белгилаш;

  • Давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида кўпқамровли алоқаларни ўрнатиш, аҳолини бошқаришга жалб этиш.




Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish