Таянч иборалар:
Маъмурий бизнес, корпоратив бошқарув, маъмурий бизнес объекти, консалтинг хизматлари, траст фирмалари, бошқарув хизматларига ихтисослашган фирмалар, ташкилотчилик фирмалари, консалтинг хизмталари, бошқарувга асосланган консалтинг хизматлари.
Назорат учун саволлар
1. Маъмурий бизнес тушунчасига таъриф беринг.
2. Маъмурий бизнесда асосий фаолият турларини санаб беринг.
3. Маъмурий бизнес объекти ва субъектлари тушунчасининг моҳияти нимадан иборат?
4. Маъмурий бизнесни бошқаришнинг хусусиятларини айтинг.
5. Маъмурий бизнес фаолиятида юзага келадиган асосий муаммолар нималардан иборат?
6. Консалтинг хизматини кўрсатишга бўлган эҳтиёж ва консалтинг фирмаларининг хусусиятларига тушунча беринг.
11-БОБ. МАЪМУРИЙ МЕНЕЖМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ
11.1. Маъмурий бошқарувда назорат функциялари ҳақида тушунча.
11.2. Хизмат назоратини амалга оширишда четланишлар бўйича бошқариш хусусиятлари
11.3. Маъмурий менежмент фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари
11.1. Маъмурий бошқарувда назорат функциялари ҳақида тушунча
Назорат маъмурий ходим фаолиятининг асосий соҳаларидан бири ҳисобланади. Маъмурий менежментда хизмат назорати барча бошқарув функциялари тегишли ҳажмда ва тартибда бажарилаётганлигини текшириш ва баҳолашни ўз ичига олади. Баҳолаш ўз навбатида олинган натижанинг ташкилот меъёрларига, яъни стандартларига мослигини текширишни ифодалайди. Назоратни амалга ошириш мураккаб жараён бўлиб, маълум ҳаракатлар кетма-кетлигида амалга оширилади (17.1-расм).
Бунда икки хил ёндашув қўлланиши кўзда тутилади:
а) фунционал назорат;
б) стратегик назорат.
Функционал ёки барча функцияларнинг назорати бўлинмага топширилган барча маъмурий вазифалар бўйича тегишли назорат мезонини аниқлаш ва уни кузатиб бориши тақозо қилади. Агар раҳбарият бўлинма ишини салбий баҳолаётган бўлса, хизмат назоратининг ушбу ёндашуви меҳнат самарадорлигининг ошишига олиб келади. Худди шундай ҳолат алоҳида ходим ёки лавозимда ҳам учраб туриши мумкин. Аммо бўлинма фаолияти назорат чегарасидан чиқмаса, барча функцияларни текшириш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Шунда иккинчи ёндашув, яъни стратегик назорат қўлланилиши кўзда тутилади. Ушбу ёндашувнинг моҳияти шундан иборатки, бўлинма ёки алоҳида лавозим учун энг муҳим бўлган функциялар танлаб олинади ва умумлаштирувчи кўрсаткичлар бўйича назорат амалга оширилади. Бундай назорат аввало "стратегик бўғин" тушунчасини киритилишини талаб қилади. Стратегик бўғин бир қанча лавозимлар фаолиятини мужассамлаштирувчи вазифа ёки ҳужжат бўлиб унинг ўз вақтида сифатли бажарилиши барча мансабдор шахслар фаолиятининг самарасини кўрсатиб беради. Стратегик буғин бошқарув тизимининг ўзига хос нозик нуқтасини ифодалайди. Стратегик буғиндаги ҳолат бутун тизим ҳақида хулоса чиқариш имкониятини беради.
Маъмурият учун стратегик назорат бўғинларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
қарорларнинг бажарилиш фоизи;
бекор қилинган қарорлар фоизи;
бажарилиши кечиктирилган қарорлар фоизи;
вазифаларнинг умумий сонини соҳалар ва лавозимлар бўйича тақсимлаш ва ҳоказо.
Албатта ҳар бир ташкилот ва бўлинмалар учун стратегик бўғин алоҳида аниқланиши зарур, лекин шундай бўғинларни белгилаш зарурияти муҳим аҳамиятга эга эканлиги шубҳасиздир.
Хизмат назорати самарадорлигининг яна бир муаммоси ўтган даврни назорат қилишдан келажакдаги назоратга эътиборни қаратишдир. Тажриба шуни кўрсатадики, маъмуриятдаги хатонинг 75-80% эҳтимоллик даражаси билан олдиндан кўра билиш мумкин. Бунинг учун ходимнинг қобилияти, ишга ёндашуви, вазифанинг масъулияти, одатда учрайдиган хатолар ва бошқаларни ҳисобга олиш зарур. Келажакка қаратилган назорат маъмурий хатоларнинг қаратилган назорат маъмурий хатоларнинг пайдо бўлиш шарт-шароитларни йўқотади.
Шуни ҳисобга олиш зарурки, маъмурий вазифани назорат қилиш мезонларнибелгилашда субъектив элементлар катта ўринни эгаллайди. Ушбу жиҳатдан раҳбарият томонидан йўл қуйиладиган анъанавий хатоларга тўхталиб ўтиш жоиз.
Раҳбарнинг бажарилган ишга муносабатида кенг тарқалган хатолардан бири шундаки, раҳбар вазифа тўғри бажарилсада, унинг ижросидан қониқмайди. Унинг фикрича, вазифани янада яхшироқ бажариш имконияти бор эди. Бундай ҳолат ижрочида ҳамма нарсага раҳбар кўзи билан қарашни тарбиялайди ва ташаббусни бўғади.
Вазифанинг тўлиқ бажарилганлик мезонини нотўғри танлаш. Бунга кўра, маъмурий вазифани бажаришда унинг қачон тўла-тукис ижро этилганлигини баҳолаш муамосини вужудга келади. Мезонни нотўғри танлаш маълум топшириқни ходимдан бир марта бажариш эмас, балки мунтазам равишда унга қайтиб туриш талабини вужудга келтиради. Бу эса вазифалар сонининг ошиб боришига олиб келади.
Хизмат назоратини амалга ошириш мезонларини танлашда ходимлар аттестацияси катта ўринни эгаллайди. Ходимлар атестациясида қўлланиладиган кўрсаткичлар икки гуруҳга бўлинади:
а) ходимнинг шахсий фазилатларига асосланган баҳолаш, яъни аттестация натижасида ушбу ходим эгаллаб турган лавозимга табиатан лойиқлиги баҳоланади.
б) иш натижаларига асосланган баҳолаш, яъни шахсий фазилатларидан қатъий назар вазифалар бажарилиши бўйича лавозимга лойиқлик баҳоланади.
Ушбу иккита назорат турининг ўзига хос қўллаш доираси ва хусусиятлари мавжуд. Шахсий фазилатларга асосланиш айрим хато ва камчиликлар билан рози бўлишга олиб келса, иш натижаларига асосланиш ходимларнинг вазифани бажаришга қанча куч-ғайрат сарфланиши ҳисобга олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |