Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Маъмурий бизнеснинг ривожланиш шарт-шароитлари



Download 1,27 Mb.
bet47/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

10.2.Маъмурий бизнеснинг ривожланиш шарт-шароитлари
Бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг узоқ истиқболга қаратилган фаолиятини самарали ташкил этиш учун бошқарувнинг турли соҳалари бўйича малакали мутахассислар хизматига бўлган эҳтиёж ошиб бормоқда. Амалда корхона ва ташкилот раҳбарлари бир вақтнинг ўзида иқтисодиёт ва менежментнинг барча соҳалари бўйича юқори малака ва тажрибага эга бўлиши мумкин эмас, шу сабабли фирмалар корхона фаолиятини бошқаришга оид мураккаб муаммоларни ҳал этишда ихтисослашган консалтинг фирмалари хизматидан кенг фойдаланадилар. Одатда корхона бошқарув тизимини консалтинг хизматидан фойдаланишига қуйидаги шароитлар ундайди:

  • корхона раҳбарияти томонидан бошқарув самарадорлигини ошириш учун янги, замонавий усуллардан фойдаланишга интилиши;

  • юқори малакага эга бўлган бошқарув мутахассислари қобилиятидан фойдаланган ҳолда корхонадаги мавжуд ҳолат ва унинг истиқболини яхшилаш бўйича тавсияларга эга бўлиш;

  • корхонанинг ташқи муҳит ўзгаришларига мослашувчанлигини таъминлаш ва рақобатбардошлигини ошириш.

Ғарб мамалакатларида консултантга бошқарувнинг маълум соҳаси бўйича чуқур билим ва тажриба талаб этадиган касб сифатида қарашади. Консултант ҳам, менежер ҳам корхона учун зарур бўлган ишларни бошқаларнинг қўли билан бажарсада, кўп ҳолларда консултант бу вазифани яхшироқ бажаради деб ҳисобланади. Чунки консултант корхонада эксперт ҳокимиятга эга бўлиб, унинг тавсиялари асосида эришилган натижалар консултант тажрибаси ва малакасини ифода этади. Менежер эса корхонада лавозим мавқеи ва ҳукмронлиги доирасида ўзига тегишли ҳокимият воситаларидан фойдаланган ҳолда маъмурий бошқарув усуллари ёрдамида керакли натижани таъминлаши мумкин.
Бошқарув соҳасидаги консалтинг - мураккаб ва ностандарт муаммоларни ечишда раҳбарлар, тадбиркорлар ва мутахассисларга бошқарув бўйича профессионал ёрдам кўрсатиш хизмати бўлиб, консултант менежернинг ўрнига ходимларни янги ғоя атрофида бирлаштириш, уларни мақсадга йўналтириш ва қизиқтириш, янги бошқарув дастаклари яратиш ва улардан фойдаланиш кўникмаларини бериш билан шуғулланади.
Маъмурий бизнес цивилизацияли тарзда шаклланиши ва кейинги ривожланиши учун маълум шароитлар талаб этилиб, уларни иқтисодий, сиёсий, рухий ва ҳуқуқий ташкил этувчиларга бўлиш мумкин. Булар айни вақтда таъсир этувчи омиллар ҳам ҳисобланади.
Иқтисодий омиллар. Маъмурий бизнес учун қулай шароитлар деганда аввало эркин иқтисодий тараққиётни тушунамиз, яъни бу бозор иқтисодиёти мохиятидан келиб чиқадиган эркин иқтисодий фаолият учун яратилган иқтисодиёт шароит тушунилади. Маъмурий бизнесда нима ишлаб чиқариш, қанча ва қандай ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарилган товарни қаерда, қайси баҳода сотиш эркин ҳолда бозор таъсири остида хал қилиниши керак.
Эркин фаолият аввало ресурсларга бўлган муносабатда ифодаланиб, зарур восита исталган миқдорда, ҳоҳлаган хилда мақсадга мувофиқ тарзда олиниши керак. Буларнинг ҳаммаси эркин бозор шароити асосида амалга ошади. Эркин иқтисодиёт тараққиёти, ўз навбатида, бир қанча асосларга эга бўлиб, бу аввало кўп шаклли мулкчилик ва рақобат шароитларининг яратилишида ифодаланади. ўтиш даврида иқтисодий асоснинг негизини давлат мулкини хусусийлаштириш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ташкил этади. Маъмурий бизнеснинг шаклланиши ва кейинги ривожланиши шу жараёнга, унинг услуби, тезлиги, ҳажми каби мухим ҳусусиятларга боғлиқдир. Шунинг учун ҳам мулкнинг ҳусусийлашуви, унинг якка шаклдаги хукумронлигига барҳам бериш маъмурий бизнес ривожининг асосидир. Маъмурий бизнес учун инфраструктуранинг ривожи талаб этилади. Чунки ишлаб чиқариш ресурсларини қаердан, қандай усулда олиш номаълум бўлса, кредитга ишонч бўлмаса, товар ҳаридорлари номаълум бўлса, реклама хизматлари бўлмаса ва алоқа воситалари паст даражада бўлса, маъмурий бизнес тараққий этиши мумкин эмас.
Сиёсий, рухий ва худудий омиллар. Сиёсий омилларни олсак. Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, иқтисодиётни сиёсатдан устуворлиги таъминланмоғи зарур. Бу сиз маъмурий бизнес ривожланмайди. Сиёсий вазият маъмурий бизнесга қулайлик яратиши, яъни барқарорлик, демократия ривожи шароитларини таъминлаши талаб этилади. Иқтисодиётни ғоя ва сиёсатга боғлиқлигига барҳам бериш ва тараққиёт учун хизмат қилишга қаратиш зарур.
Маъмурий бизнес қонун устувор бўлган шароитда тараққий эта олади. Самарали тасир этувчи хуқуқий механизмни яратиш маъмурий бизнесга кенг имконият яратади, салбий таъсирларини камайтириш ва олдини олиш имконини тўғдиради. Шу сабабли маъмурий бизнес учун хуқуқий мухит яратиш бу соханинг ривожланишида муҳим ҳисобланади.
Маъмурий бизнес учун ягона ҳаракат майдони мавжудлиги, ягона пул бирилиги аҳамиятлидир. Мамлакатлараро иқтисодий худудда эркин иш юритиш, иқтисодий битимлар тузиб иш кўриш мумкин. Бу бир давлат худуди билан чегараланмайди. Иқтисодий ҳудудда маъмурий бизнес учун зарур бўлган шароит, яъни товарлар, пулларнинг эркин ҳаракати, ресурсларнинг эркин оқими, капитал ва иш кучи оқими эркинлиги кабилар мавжуд бўлиши керак. Иқтисодий ҳудуд зарур инфраструктурага эга бўлади, шу билан бирга баҳо, таърифлар шаклланишида умумий йўналишда ривожланади.
Ўзбекистон тадбиркорлари фаолиятида учрайдиган муаммолар, хориж ҳамкасбларидан деярли фарқ килмайди. Маъмурий бошқарув хизматлари бозори халқаро классификаторда ҳисобга олинган барча хизмат турларини таклиф қилади, аммо уларнинг ҳозирги сифати янада яхши бўлишни талаб қилади.
Мамлакамизда бозор иқтисодиёти инфратузилмасини ривожлантириш долзарб масала бўлиб турибди, чунки бошқа давлатларга нисбатдан бу борадаги кўрсаткичларимиз анча орқада қолган. Бизнинг мамлакатимизда бошқарув консалтинги хизматлари 1980 йиллардан сўнг, икки омил таъсирида ривожлана бошлади. Биринчидан бозор иқтисодиётига ўтиш белгилангандан кейин корхона, ташкилотлар томонидан ушбу хизмат турига талаб кескин кўпайди. Иккинчидан, ушбу бизнес турининг янги қонунларда белгилангандек турли тадбиркорлик фаолиятига киритилиши.
Маъмурий бизнес фаолияти (Ўзбекистонда одатда консалтинг хизматлари, ташкилотлари, консалтинг фирмалар шаклида) кўплаб бошқарувчи ва менеджерларга қўйилаётган саволларни ечишда кўмаклашувчи куч бўлиб хизмат қилмоқда. Бизнинг мамлакатимизда консалтинг хизматларига бўлган талаб корхоналарнинг бозор муносабатларига ўтиши ва хусусийлаштириш жараёнида вужудга келди.
Одатда бошқарув соҳасида консултантларга мурожаат қиладиган ва ёрдам сўрайдиган масалалар бу маркетинг тадқиқотлари, ташқи иқтисодий фаолият, инновация, инвестиция, молия фаолиятлари ва қайта ташкил қилинган ташкилотлар, акциадорлик жамиятларининг муаммоларидан иборат.
Бизнинг ва хориж бошқарув консултацияларини тавсифлашдан олдин уларнинг ташкилий шакллари ҳақида тухталиб ўтишимиз зарур. Улар хилма-хил бўлиб, ташкилий шакллари: давлат ва хусусий, тижорат ёки аралаш кўринишда бўлиш мумкин. Ундан ташқари улар юридик ёки жисмоний шахс ҳам бўлиши мумкин. Бажарилаётган фаолияти ва иш кўламига қараб кичик корхоналар, ўрта ва йирик шаклларида бўлиши мумкин. Бажарилаётган функцияларига қараб кўп функцияли ва махсус йўналтирилган бўлиши мумкин.
Консалтинг фаолиятининг ташкилий формаси қўйидаги бошқарув консалтинг модели асосида амалга оширилади :

  • корхона ва ташкилотларнинг ўз кучи билан (ички консултантлар оркали);

  • мутахассис консултантлар орқали четдан жалб килинади (ташки консултантлар);

  • ички ва ташки консултантлар орқали (аралаш).

Юқорида ҳар бир моделнинг ўзига яраша камчилик ва афзалликлари мавжуддир.
Ички консултантлар, одатда корхонада фаолият кўрсатувчи мутахассислар бўлиб, у ҳар бир бўлим ходимлари билан тил топиши осон кечади ва керакли маълумотларни тез олиши мумкин, (аммо ҳар бир ходим ўз корхонасини ҳимоя қилади). Четдан жалб қилинган мутахассисга корхонани ўрганиш учун кўп вақт сарфласада, аммо унинг бошқа корхоналарда ортирилган билим ва тажрибаси мижознинг муаммосига анъанавий ёндашиб, ҳал қилишга ёрдам беради. Консултантнинг маслаҳат ва таклифлари бошқарув структурасига боғлиқ бўлмайди. Аралаш шаклидаги консултацияда камчиликларнининг максимал даражада камайтиришга хизмат қилади. Унда ички ва ташқи консултантлар тажриба алмашиб юқори натижага эришиши мумкин. Бундай шакл ишлаб чиқилган лойиха ва дастурларни жорий қилишда қўл келади.
Жорий қилинган бошқарув консултация моделининг ташкилий формалари ўзига хос жихатлари билан ажралиб туради. Ички консултацияни бошқарув ва бошқарув рационализация бўлимлари амалга оширади. Улар корхона ичида шаклланиб, мутахассис менеджерлар жалб қилади.
Ривожланган бошқарув инфратузилмали мамлакатлар тажрибасига кўра ташқи консултация хизматлари кенг жорий қилиниш мақсадга мувофиқдир.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish