9.5.Маъмурий ходимлар меҳнатини моддий рағбатлантиришни бошқариш
Маъмурий менежментда иқтисодий манфаатларини тўғри тушунмаслик ёки уларнинг мазмуни ва табиатини тўғри талқин этмаслик меҳнатни моддий рағбатлантиришни ташкил этиш, унинг шакллари ва усулларини танлашда нотўғри ёндашувнинг бўлишига олиб келади.
Бунга иқтисодий ривожланишининг маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқариш услублари ҳукмрон бўлган шароитдаги меҳнат натижаларидан манфаатдорлик етарли даражада таъминланмаган. Шахсий манфаатларнинг "умумхалқ" манфаатларига тобе бўлиши ишловчилардаги иш натижаларини яхшилашга, улардаги ўзига хослигини, иш жараёнидаги ҳусусиятларнинг етарли даражада ҳисобга олинмаслигига олиб келди. Бу эса, ўз навбатида, хўжалик фаолиятида иқтисодий самарадорликнинг ошишига акс таъсир кўрсатган. Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида ижтимоий ишлаб чиқариш иштирокчиларининг турлича бўлишлиги таъминланади. Яъни булар: давлат, жамоалар якка меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар; тадбиркорлар ва ёлланма ишчилардан иборат. Бозор рақобатининг амал қилиши ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ҳар бир иштирокчисининг манфаатларидан келиб чиқади. Бироқ, бундай атайин у ёки бу турдаги манфаатнинг қондирилишида устуворлик кафолатланмайди, ҳар бир рақобат иштирокчисининг табиий интилиши, ўз манфаатларини қондиришда устувор мавқеини эгаллайди. Бинобарин, бозорда иқтисодий манфаатлар тўқнашади ва ўзига муносиб рағбатга эга бўлади.
Маъмурий менежментда ходимларни ижтимоий-фойдали меҳнатга ундашнинг асосий воситалари - бу меҳнатга ундовчи рағбатлардир. Иқтисодий фаолиятнинг барча соҳаларида меҳнатга ундовчи рағбатлар асосан икки асосий шаклда бўлади. Булар моддий ва маънавий рағбатлар бўлиб ўзаро боғлиқда ва ўзаро асосланган ҳолда амал қилади. Моддий рағбатлар иш ҳақи тўловлари, турли моддий тақдирлашлар, қимматли совға бериш, яшаш шароитларнинг яхшиланиши имтиёзли йўлланмалар бериш, аксиялардан, тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар, турли иқтисодий имтиёзлар бериш ва шу каби шаклларда намоён бўлса маънавий рағбатлар эса ташаккурнома ёки миннатдорчилик билдириш фахрий ундовлар бериш ва обрўсининг ошиши ва шу кабилар тарзида амал қилади.
Бозор иқтисодий шароитида меҳнатга ундовчи моддий рағбатларнинг муҳим шакли, ишловчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлашиннг асосий воситаси шароитида иш ҳақи намоён бўлади. Шу муносабат билан меҳнатни рағбатлантиришнинг моҳиятини асослаганда иш ҳақининг ижтимоий, иқтисодий табиатини ёритиш, унинг кишиларни ижтимоий-фойдалаи меҳнатга ундовчи асосий воситалардан бири эканлигига эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Иш ҳақи меҳнат бозори шаклланган ва ишчи кучи товар сифатида олди-сотди қилинадиган шароитда ҳаётий неъматларни меҳнатнинг натижавийлиги ва самарадорлигига қараб тақсимлашнинг асосий шакли бўлиб махсус товар бўлган ишчи кучи баҳоси сифатида намоён бўлади, меҳнатдан фойдаланганлик учун тўланадиган моддий қимматлик (пул) миқдорини ифодалайди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирги вақтда иқтисодиётда, асосан, марказлаштирилган тартибда амал қиладиган ягона тариф сеткаси қўлланилмокда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 декабрдаги 500-сонли қарорига мувофиқ халқ хўжалигида банд бўлган ишчи-хизматчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлашни амалга оширишда мазкур ягона тариф сеткасидан фойдаланилмоқда. Шу ўринда айтиш лозимки, нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотлар учун ушбу тариф сеткаси тавсиясий ҳарактерга эгадир.
Амалиётни ўрганиш шуни кўрсатмокдаки, ҳозирги вақтда кўпчилик корхоналарда ходимларнинг моддий манфаатдорлик даражаси жуда юқори эмас. Улар оладиган иш ҳақлари ва мукофотлар ишчи кучини тўлиқ такрор ишлаб чиқариш имкониятини бермайди. Бу шу корхоналар иш самарасининг пастлиги, унумли фаолият таъминланаётганлиги билан боғлиқ.
Моддий рағбатлантиришни ташкил қилиш амалиёти жиддий равишда такомиллаштиришга муҳтож. Чунки маъмурият ходимлари моддий рағбатлар бевосита рағбатлантирилмас экан, улардан юқори натижа кутиш қийин.
Маъмурий менежментда ижтимоий шароитларни яратиш муҳим масалалардан бўлиб, ходимларнинг имкониятларидаги яхшироқ фойдаланиш, иш унумини оширишга қаратилган. Бу орқали инсон салоҳиятидан яхшироқ фойдаланишган имкониятини яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |