Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Маъмурий ходимларни мукофотлашнинг асосий иқтисодий воситалари



Download 1,27 Mb.
bet42/89
Sana08.04.2022
Hajmi1,27 Mb.
#535998
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   89
Bog'liq
2 5341731051729324915

9.3. Маъмурий ходимларни мукофотлашнинг асосий иқтисодий воситалари

Маъмурий менежментда ижтимоий моддий шароитларни яратишнинг муҳим таркибий қисмларидан-бири бу моддий рағбатлантиришдир. Моддий рағбатлантириш бошқариш механизмининг муҳим ва ажралмас таркибий қисми бўлиб, ўзида ишловчиларни ижтимоий-фойдали меҳнатдан, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришдан, меҳнат самарадорлигини оширишдан моддий манфаатдорлигини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг тизимини ифодалайди.


Моддий рағбатлантириш асосида энг аввало, кишиларда моддий эҳтиёжларни туғдирувчи иқтисодий манфаатлар ётади. Моддий рағбатлар тизими, асосан турлича иқтисодий манфаатлар: ходим, маъмурият аъзолари, мулкдор корхона эгаси манфаатларининг оқилона тарзда қўшилувини таъминлашга йўналтирилгандир. Бинобарин, манфаатларнинг номувофик бўлишлиги бозор хўжалиги субъектларининг иқтисодий мустақилллиги ва улардаги ишловчилар меҳнатининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан бир хил бўлмаслигидан келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида, ташқи ундовчи сабабларнинг қўлланилишини талаб этади. Бунда моддий рағбатлар меҳнатининг асосий омиллари ва натижаларининг ўзлаштириши билан боғлиқ бўлган, эҳтиёжларнинг янада тўлароқ қондирилишига қаратилган меҳнат жамоаси ва алоҳида ишловчилар манфаатларишга таъсир кўрсатади.
Бозор иқтисодиёти шароитида маъмурий ходимларни фаолиятга ундашда мукофотлашнинг иқтисодий воситаларининг аҳамияти юқори бўлиб қолмоқда. Иқтисодий рағбатлантириш ва иш ҳақи муносабатлари ходим учун ҳам, жамият учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. ХIХ аср охири, ХХ аср бошларида пул кўринишидаги мукофот тўғридан-тўғри таъсир этувчи омил бўлиб, ходим қанча кўп пул олса, шунча меҳнатга бўлган қизиқиш ортади деган тушунча ҳукмрон эди. Тадқиқотлар кўрсатишича, иқтисодий рағбатлантириш ходимнинг ижтимоий нуқтаи-назарига боғлиқ бўлиб, билвосита таъсирга эга экан. Шу сабабли пулнинг ходимни тақдирлаш воситаси сифатидаги аҳамиятини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Пул кўринишидаги мукофотнинг ходим учун аҳамияти бир неча омилларга кўра белгиланади. Пулнинг иқтисодий моҳияти унинг айирбошлаш функциясида номоён бўлиб, натижада иқтисодий ресурслар қайта тақсимланиш жараёни амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида пул айирбошлашнинг ижтимоий воситаси ҳам ҳисобланади. Шахс тасаруфидаги пулнинг миқдори – пулни йиғиш, сарфлаш ва ҳайрия қилиш имкониятига эга шахснинг жамиятдаги мавқеини ифодалаовчи кўрсаткич ҳисобланади. Индивид ўз пулларига эга бўлиши ёки сарфлаши билан меҳнат фаолиятини баҳоловчи статусига боғлиқ қимматликни ифодалайди.
Пулнинг қимматлик даражаси ҳар бир киши учун ўзига ҳос ҳусусиятга эга бўлади. Эҳтиёжларидан келиб чиқиб, пул ҳар бир инсон учун турлича аҳамият касб этади. Шу сабабли мукофотлашни турли мотивация моделлари нуқтаи –назаридан кўриб чиқиш орқали пулнинг маъмурий ходим учун иқтисодий-ижтимоий аҳамиятини тўлароқ ифодалаш мумкин.
- Фаолиятга ундаш. Маълум мақсадга интилаётган ходим ўз иш ҳақларини бошқа ходимларнинг иш ҳаққи билан таққослаш орқали ўзига ҳос мусобақага жалб этилади. Бу ҳолда пул маъмурий ходимнинг муваффақиятга эришиш даражасини ифодалайди.
-Эҳтиёжлар. Пул инсоннинг турли даражадаги эҳтиёжларини қондириш воситаси ҳисобланади. Ходимнинг иш ҳақи миқдори қанча кўп бўлса, унда эҳтиёжларни қондириш имконияти шунча кўпаяди.
-Атрибуция. Мукофот миқдори маълум даражада шахснинг ташкилотдаги обрў-эътибори, ижтимоий мавқеини ифода этади. Кўпинча ходимлар ўз иш ҳақларини оширишга ҳаракат қилар эканлар, моддий таъминланиш билан бирга жамоада ўзини намоён этишни назарда тутадилар. Бунда муваффақиятли фаолияти натижасида қўшимча мукофот берилишига ходим ўз қобилияти ва тажрибасини сабаб қилиб кўрсатади. Паст натижаларни тушунтиришда ходимлар жуда мураккаб топшириқлар, омадсизликни рўкач қилади. Шунга қарамай, одатда салбий ташқи омиллар мукофот ҳажмининг камайишига таъсир этмайди.
- Кутиш назарияси. Бунга кўра мотивация қуйидаги формула орқали ифодаланади:

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish