11.3. Маъмурий менежмент фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонлари
Самарадорлик (кенг кенг маънода) бу ишнинг пировард натижаси (ҳаракат, фаолият, жараён) сифатида жамият амалиётининг ўлчовига айланади, айниқса ишлаб чиқаришни бошқаришда самарадорликни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Маъмурий менежмент тизимининг самарадорлиги унинг амал қилиши натижасида эришиладиган натижани манфаатни акс эттиради. Умумий кўринишда менежментнинг иқтисодий самарали тизими деб шу тушуниладики, мўлжалланган мақсадга қисқа вақт ичида ишлаб чиқариш ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда эришишга айтилади.
Маъмурий менежмент тизимининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичларига ҳаққонийлик ва ишончлилик, тўлалик ва уневерсаллик, аниқлик, оддийлик, сезгирлик, сон аниқлиги, тезкорлик, солиштириш имкониятини бериши, ўзаро боғлиқлик ва мақсад сари йўналтирилганлик каби талаблар қўйилади.
Маълумки, халқ хўжалиги бутунлигича ёки унинг алоҳида ишлаб чиқариш тармоқлари, бирлашма, корхоналар бўйича иқтисодий самарали баҳолаш бир неча кўрсаткичлар, тўплам асосида амалга оширилади. Аммо бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самараси пировард натижада олинадиган фойдани кўпайтириш билан ифодаланилади.
Шундай қилиб, менежмент тизимининг иқтисодий самараси ишлаб чиқариш самарасининг органик бир бутун қисми бўлиб, унда ушбу тизимлар амал қилинишининг иқтисодий натижалари акс эттирилади. Менежмент соҳасидаги фойда қанча кўп бўлса, ишлаб чиқариш ҳаражатларини солиштирма оғирлигига шунча кам бўлади ва ушбу соҳада мехнат сарфининг иқтисодий самараси аҳамиятлироқ бўлади.
Ушбу муҳим кўрсаткичларни танлаш шу билан боғликки, бозор иқтисодиёти шароитида фойдани ошириш омили бўлиб менежмент ҳисобланмоқда. Бу эса ўз навбатида маъмурият ходимлари меҳнати натижасини ифодалайди. Меҳнат жамоасининг иши натижаларини кўрсатади. Маъмурий менежментнинг асосий вазифаси ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда ташкилот олдида турган мақсадларга эришилишини таъминлашдан иборат. Бундай ҳолда бошқаришнинг самарадорлиги ишлаб чиқариш самарадорлиги тушунчаси билан мос келади. Уларни баҳолаш бир хил кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Маъмурий менежмент фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезони сифатида бундай ҳолатда бошқариладиган объектнинг самарадорлик даражаси кўзда тутилади. Шундан келиб чиқиб, маъмурий менежментни бошқаришнинг иқтисодий самарадорлиги фаолият натижасида олинган пировард натижаларни ресурслар билан таққослашни ёки бошқача айтганда натижаларни сарфларга нисбати кўринишида аниқланади.
Маъмурий менежмент самарадорлигини баҳолашда қуйидаги асосий услублар ва усуллардан фойдаланилади:
- иқтисодий таҳлил услублари (таққослаш, гуруҳлаш, индекслар ва бошқалар);
- иқтисодий-математик услублар;
- тизимли, вазиятли, жараёнли ёндашув услублари;
- солиштирма баҳолаш услублари;
- мантиқий таҳлил услублари;
- эксперт баҳолаш услуби.
Маъмурий менежмент фаолиятини баҳолашда бошқаришнинг иқтисодий, ташкилий, тартибга солувчи ва мувофиқлаштирувчи, рағбатлантирувчи ва назорат қилиш услубларидан ҳам фойдаланилади. Маъмурий менежмент самарадорлигини аниқ бошқариладиган тизимнинг самарадорлиги сифатида қараш мумкин. У икки йўналишда баҳоланиши мумкин. Биринчидан, бошқариладиган объектнинг ишлаб чиқаришга таъсирининг натижавийлиги, иккинчидан, бошқариш ва бошқарилувчи тизимнинг самарадорлиги қараб чиқилади.
Ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг иқтисодий самарадорлигини боҳолашнинг кўрсаткичларини умумлаштирувчи ва алоҳида ресурслар самарадорлигини ифодаловчи хусусий кўрсаткичларни ажратиш мумкин.
Умумлаштирувчи кўрсаткичларга соф маҳсулот, асосий ишлаб чиқариш фондлари, айланма маблағлар, моддий сарфларнинг нисбий тежами каби кўрсаткичларни киритиш мумкин.
Умумлаштирувчи кўрсаткичлар ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг умумий ҳолдаги натижаларини ифодалайди. Фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари ҳам фаолият самарадорлигини ифодалайди.
Меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари тизимидан фойдаланилади. Меҳнат умумдорлиги - меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
Бошқарув фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишга ҳам таққослама таҳлил асосида баҳо берилади. Ташкилий тузилма, микро иқлим, алоҳида моддий тизимлар салоҳиятини тўғри баҳолаш, алоқалар тизими, назоратнинг амалга оширилиши, маъмурий ходимлар меҳнатнинг рағбатлантирилиши ва шу каби жиҳатлар ҳам бошқарув фаолиятининг бевосита самарали ёки самарасиз эканлигини баҳолашда қўлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |