Саънат марказининг тўғри ташкил этиш: Тарбиячи столнинг устига дастурхон ѐзиб, ўнг томонига қайчи, елим учун чўтка, чизғич, қалам, ўчирғич жойлаштиради. Боланинг олд томонига елим, қийқимлар учун қутича ва сочиқ жойлаштирилади. Боланинг чап томонига, иш вақтида ҳалақит бермайдиган қилиб рангли қоғоз тўплами, қоғоз тўплами ва керакли материаллар жойлаштирилади.
Санитария-гигиена талаблари: Бола иш столида ишлаѐтганда кийимларини кир қилмаслик учун махсус иш фартуклари ва енглар кийиб олинади. Иш қуролларидан фойдаланишда ҳар бир асбобни ѐки иш қуролини тартиб билан ишлатишни, яъни битта иш қуролидан фойдаланиб бўлиб ўз жойига қўйиб, кейин иккинчисини қўлга олиш талаб этилади. Бунда болани иш столи батартиб бўлади. Иш вақтида бола қўлини кийимларига, бошига, юзига теккизмаслик, зарур бўлганда қўлини сочиққа артиб кейин қўлини ҳаракатлантириши мумкин. Ишни тугатгандан сўнг иш қуроллари ва асбобларини ўз ғилоф ѐки идишларига солиб тартиб билан сумкасига ѐки махсус жавонга жойлаштириб қўйиши керак.
Тўғри ўтириш қоидалари: Болалар иш вақтида тўғри ўтириш қоидаларига амал қилишлари керак. Ҳар бир асбоб ѐки иш қуролидан фойдаланаѐтган вақтида қўлларни кескин ҳаракатлантирмаслик, ўрнидан турмаслик, орқасига қарамаслик, ѐнига ўгирилмаслик, ўртоғига гапирмаслик керак. Иш вақтида гавдани тўғри тутиш, бир томонга қийшаймаслик, оѐқларини тўғри жойлаштириш, қўлларни стол устида ҳаракатлантириш, асбоб ва иш қуролларни гавдасига яқин олиб келмаслик, иш столида тўғри ўтириш керак. Шунда бола чарчаб ѐки толиқиб қолмайди.
Саънат марказидаги асбоб-ускуналар. Болалар устахонада ишлаѐтганларида ҳар хил асбоблар ва мосламалардан фойдаланишади. Қалам, чизғич, елим, елим чўткаси, рангли қоғоз тўплами, пластилин, турли уруғлар, барглар, мато бўлаклари, картон тўплами, сочиқ, чиқиндилар учун қутича, стол устига клѐнка.
Қоғоз ва картоннинг саноат ва турмушда қўлланилиши. Қоғозга китоб ва газеталар босилади, ундан ѐзишда фойдаланилади. Ҳозирги кунда қоғознинг хилма-хил навлари ишлаб чиқилиб, ундан фақат турмушда эмас, балки саноатда ҳам фойдаланилмоқда. Ишлаб чиқилаѐтган қоғознинг ярмидан кўпроғи газета‚ журналларга ишлатилади ва ѐзишда фойдаланилади. Қоғозлар турли товарларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, яшиклар, упаковка қоплари) упаковка қилиш ва ўраш учун ҳам сарфланмоқда.
Техникада қоғознинг махсус нави ва картондан кенг фойдаланилади. Телеграф лентаси, фотосурат қоғози, электр ўтказмайдиган қоғоз шулар жумласидандир. Қоғоз массаси ва асбест аралашмасидан асбестли ўтга чидамли картон, гипс билан аралашмасидан эса қуруқ шкатурка листлари тайѐрланади. Оддий қоғоз сувда намланади ва осон йиртилади, ундан тайѐрланган фибра тайѐрланади‚ у жуда пишиқ ва енгил материал бўлиб, ғилофлар, чамдонлар ва шу кабиларни ясашда фойдаланилади. Қоғоз массасидан турли ўйинчоқлар, хоналар безаклари, махсус модда сингдирилган, нам ўтказмайдиган қоғоздан сут маҳсулотлари учун идиш, музқаймоқ стаканларини тайѐрлашда фойдаланилади. Ҳар йили қоғознинг янги навлари яратилмоқда. Махсус электрокимѐвий қоғознинг кашф этилиши туфайли ойнинг орқа томонини суратга туширишга муваффақ бўлинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |