Таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини ўтказиш методикаси



Download 25,27 Mb.
bet34/46
Sana03.06.2022
Hajmi25,27 Mb.
#633598
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Ясси буюмларни ҳошиялаш. Қоғоз ва картон орқали бажариладиган расмли кўргазмаларни ҳошиялаш. Мактабгача таълим муассасаларида гуруҳ хоналарини, мусиқа, спорт хоналарини жиҳозлаш учун ҳошиялаш орқали тайѐрланган кўргазмалар билан безатиш мумкин. Ҳар бир ясалган иш чиройли, талабга жавоб берувчи, инсонни ўзига жалб қилувчи бўлиши лозим. Ясалган ҳар бир ишни ҳошиялаш‚ уни ўз ўрнида ишлата олишга ҳаракат қилиш тарбиячи олдида турган асосий вазифадир. Ҳошия тайѐрлаш учун керакли иш қуроллари: рангли қоғоз, бахмал қоғоз ѐки зар қоғоз, ПВА елими, лейкопластер, ойна изоленталари, картон қоғоз керак бўлади. Ҳошиялашнинг 3 тури мавжуд. Булар:

  1. Тўртбурчаксимон ҳошиялаш

  2. Яхлит ҳошиялаш

  3. Учбурчаксимон ҳошиялаш

Ҳошиялашда иш қуйидагича бажарилади. Бунинг учун 1 см қалинликдаги кесма яъни тасмача қирқиб олинади. Яна икки буклаб ѐнига‚ сўнгра тепа-пастки қисмига ѐпиштирилади. Бундай ҳошиялаш тўртбурчаксимон ҳошиялашдир. Учбурчаксимон ҳошиялашда учта томонига тасмачалар ѐпиштирилади.

Мактабгача таълим муассасадаги катта стендларни яхлит ҳошиялашда катта хажмли картон устини қоғоз билан тўлиқ ўралади. Қоғознинг хажми 1см ортиқча бўлиши керак, сўнгра илгак ясалади. Илгак канопли, қалин тўқиш ипидан, сунъий ипдан фойдаланиш мумкин. Ҳошиялашда биз фақат осиш учун эмас балки тирговучли ушлагичлардан фойдаланишимиз мумкин.
Қоғоз ва картондан тайѐрланган материалларни таъмирлаш. Мактабгача таълим муассасаларида қоғоз ва картондан ясалган қўлланма, китоб‚ кўргазма ниқоблар, тарқатма материаллар оддий усулда таъмирланади. Мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари адабиѐтлардан кенг фойдаланадилар. Бу адабиѐтлардан фойдаланиш жараѐнида йиллар давомида китоб, қўлланмалар яроқсиз ҳолатга келиши мумкин. Албатта болажонларимизнинг энг севимли китобларини кўз қорачиғидай авайлаб асраш тарбиячилар ва устозлар олдидаги асосий вазифалардан биридир. Яроқсиз ҳолга келган қўлланмалар, китоб, кўргазма, тарқатма материалларни оддий усулда таъмирлаш мумкин.
Таъмирлаш учун керак бўладиган жиҳозлар: картон қоғоз, дока, ПВА елими, қайчи, бигиз ва № 10-рақамли оқ ип, ватман ѐки оқ қалин қоғозлар. Таъмирлашни бажариш: барча йиртилган, яроқсиз холга келган китобларни олдиндан ажратиб олинади. Сўнгра уларнинг қайси томони яроқсиз эканлиги аниқлаб олинади. Агар китобнинг ичидаги бўлаги муқовадан ажралиб кетган бўлса, унга докани икки қават қилиб 1,5-2 см оралиғида тасмача шаклида қирқилгандан кейин уни китоб муқовасига ПВА елими билан бириктириб муқовага суртиб ѐпиштирилади. Ички варақнинг ўнг томон усти ва чап томон таг қисмига оқ қалин альбом варағи тасмача қилиб, кесиб ѐпиштирилади ва китобни оғир нарса тагига бостириб қўйилади. 2-3 соатдан сўнг китобдан фойдаланиш мумкин бўлади.


Download 25,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish