Аппликациялар ѐрдамида ясаш фаолияти жиҳозлари
Тасвирий фаолият машғулотлари педагогик ўйланган моддий жихозланишни: махсус ускуналар, асбоблар ва тасвирий материаллари талаб қилинади. Машғулот ўтказиш учун шароит яратувчи барча предметлар тахталар, мольбертлар, тагликлар ва ҳакозолар; асбоблар: тасвирий жараѐнида керак бўладиган қаламлар, мўйқаламлар, қайчилар ва бошқа нарсалар: тасвир яратишда ишлатиладиган тасвирий материаллари – жихозлаш ускуналарига киради. Тасвирий фаолиятнинг ҳар хил турлари турлича жиҳозланади.
Рангли қоғозлардан аппликациялар ясаш машғулотларида болаларнинг майда қўл моторикасини ривожлантириш.
Мактабгача ѐшдаги болалар билан аппликация машғулотларини уларнинг қизиқишлари, мойилликлари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қўл меҳнати асосида ташкил этилади.
Майда қўл моториканинг жуда муҳим хусусиятлари бор. У болаларнинг асаб тизми, кўриш қобилияти, диққат эътибори, хотираси ва идрок қилиши билан боғлиқ. Бундан ташқари болаларнинг нутқини ривожланиши учун ҳам майда моториканинг ривожлантиришга катта аҳамият қаратиш лозим.
Бу машғулот жараѐнида болаларда ушбу ѐш учун билим, меҳнат, аҳлоқий, эстетик, иқтисодий, экологик ва ақлий имкониятларини ва қўл моторикаси ривожлантирилади.
Фасллар мавзусида аппликация ясаш
Аппликация ишини бажаришда асосий эътибор унинг умумий кўринишига қаратилиши керак. Яхши ўйланган композитсия, яъни тасвирлаш лозим бўлган нарсаларни жойлаштириш аппликация муваффақиятининг гаровидир.
Фасллар мавзусида аппликация ясаш учун қайси фаслни тасвирлаш кераклиги аниқланиб олинади. Мавзуни ѐритиш қайси фаслга тўғри келса шу фасл ҳақида маълумот берилади ва шу фасл мавзусида аппликация тайѐрланади.
“Қиш” мавзусида аппликация ясаш технологияси:
Иш мавзу ва фикрни танлашдан бошланади.
Очиқ тондаги қоғоз ва фон танланади ва тасвирлаш лозим бўлган аппликация тасвири чизилади.
Аппликация мўлжалланган тасвир ва элементлар миқдори қоғозни танлашни белгилайди.
Тасвир устида ишланганда асосий эътибор танланган мавзунинг мазмунига, керакли материаллар, уларнинг ўлчамлари, рангларини танлашга қаратилади.
Тасвир ҳажмига кўра энг катта элемент асосий мавзуга мос элемент бўлиши керак.
Тасвирлаш лозим бўлган материаллар ѐрдамида фигура ва предметларнинг ҳолати аниқланади.
Тасвирланган ҳодисаларнинг уйғунлигига эришилади.
Тасвирнинг барча деталлари, ҳатто энг кичиклари ҳам қоғоздан қирқилади, уларни чизмаслик керак.
Тайѐрланган деталлар елимланадиган сатҳ, яъни фонга жойлаштирилади ва ўйланган тасвир ҳосил қилинади.
Агарда бу тасвир маъқул бўлмаса, деталлар бошқача жойлаштирилади.
Деталларни ѐпиштиришда жойни адаштирмаслик учун
у ларнинг ўрни қалам билан белгилаб қўйилади.
Ишни бошлаш учун марказни топиш, симметрия ўқини ўтказиш ва элементларни шунга кўра жойлаштириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |