ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР
Мактабгача таълимнинг муҳим функциялари сифатида боланинг ижтимоийлашуви жараѐнини муайян илмий-методик заминга асосланган ҳолда амалга ошириш, уларни дунѐни ва ундаги воқеа ва ҳодисаларни илмий асосда англашга ўргатиш, босқичма-босқич болани мактаб таълимига тайѐрлашни эътироф этиш ўринлидир.
Мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган ―Тасвирий фаолият‖ машғулотлари вазифалари тизимида болаларнинг икди- дорларини аниқлаш ва унга тўғри йўналиш бериш орқали бу сифатларни босқичма-босқич ривожлантириб бориш муҳим ижтимоий- педагогик ахамиятга эга. Шу маънода муаммонинг назарий ҳамда амалий асосларини уйғун тарзда хис этишга йўналтирилган илмий хулосалар бу жараѐннинг ташкилий-педагогик жиҳатдан тўғри йўналишда бўлишини таъминлайди.
Мактабгача таълим муассасаларида олиб бориладиган ―Тасвирий фаолият‖ машғулотлари тизимидаги аппликация технологиясида тасвирлаш машғулотлари болаларга жуда мос бўлган қзиқарли фаолият турларидан биридир. Машғулотларнинг бу турида бир қатор дидактик қулайликлар билан бирга интегратив ѐндашув асосида кўпроқ таълимий масалаларни ҳал қилиш мумкин бўлади.
қоғоз билан оддий харакатларга эмоционал ижобий муносабатни, қизиқишни ривожлантириш, уларни мустақил бажаришга интилишни таркиб топтириш;
эстетик идрок қилиш ва туйғуларни ривожлантириш;
ҳосил қилинган тасвирни билиш, ундан эстетик завқ олиш, хурсанд бўлишга тайѐрлаш;
болаларга тайѐр аниқ бир рангга бўялган турли шакллардан фойдаланиб, тасвирларни тузиш ва тасвирлашни ўргатиш;
рангли қоғоз, рангли картонлардан фойдаланиб шаклларни қирқиб олиш, қўлда майдалаш орқали тасвирлашга ўргатиш;
тайѐр шакллар ѐрдамида ѐки намунали тасвир андаза шаблонлари ѐрдамида нақш элементларини ва тасвирий сюжетларни қирқиб композиция яратиш;
табиий материалларнинг ранг ва тузилиши, катта-кичиклигидан фойдаланган ҳолда предмет, буюм, композициялар тузишга ўргатиш;
қийқим матоларнинг ранг ва гулларидан фойдаланган ҳолда шаклларни қайчида қирқиб олиб тасвирлашга ўргатиш; ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Ш.Мирзиѐев ―Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар бир рахбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак‖ 2017 йил Ўзбекистон.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ―2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-2707-сонли қарори. 4. Мирзиѐев Ш.М. ―Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиѐти ва халқ фаровонлигининг гарови‖.Ўзбекистон Республикасининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маъруза. 2016 йил 7 декабр.
Мирзиѐев Ш.М. ―Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз‖- Т. Ўзбекистон 2016 йил.
―Илк ва мактабгача ѐшдаги болалар ривожланишига қўйилган Давлат талаблари‖ 2018йил.
―Илк қадам‖ ўқув дастур 2018 йил
Г.А.Амирова, А.П. Сулаймонова, Б.Р. Джураева Мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулоти. Тошкент.: 2014 йил
Интернет сайтлари
www.lex.uz
www.ziyonet.uz
www.google.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |