Геометрик фигуралардан предметли аппликацияларни тайѐрлаш
Болалар предметларни фазовий идрок этишини ривожлантириш керак. Атрофимизни ўраб турган нарсалар: уй, арча, дарахт, машина, идиш-товоқ, жониворлар, гуллар ва шу кабиларни у ѐки бу даражада геометрик шакллар билан ифодалаш мумкин.
Тарбиячи исталган предметни танлаши мумкин. Уни болалар билан биргаликда кўриб, унинг айрим деталлари қайси геометрик шаклларга ўхшашлиги, уларни қандай ўлчамларда, қайсиларини каттароқ, қайсиларини кичикроқ олиш, қандай изчилликда жойлаштириш кераклигини аниқлайдилар.
Рангли қоғозлардан олинган доиралар ва уларнинг қисмлари билан аппликация бўйича жуда кўп геометрик ишларни бажариш мумкин. Доираларнинг ҳар бирини шундай жойлаштириш керакки, натижада талаб қилинадиган шакл пайдо бўлсин.
Бу ишлар болаларда ижодий ва атрофлича тасаввурни, бадиий дидни ўстиришга ѐрдам беради. Болаларда қўйилган мақсадга эришиш йўлида қатъиятлилик, тартиблилик тарбияланади. Уюшқоқлик билан ишлаш кўрсатмаларига риоя қилиш, ташаббускорлик кўрсатиш кўникмалари шаклланади. Болалар тайѐрлаган аппликациялар она тили ва математика дарслари учун ажойиб дидактик материал, болалар нутқини ўстириш воситаси бўлиши, уларнинг предметлари шакли, ранги, фазода жойлашиши ҳақидаги тушунчаларини бойитишга хизмат қилиши мумкин.
Предметли аппликациялар тасвирлаш технологияси турли формаларини қирқиш ва уларни фон тарзида қабул қилинган материалларга елимлаш ѐки мустаҳкамлашга асосланувчи туридир.
Аппликация ишини бажаришда асосий эътибор унинг умумий кўринишига қаратилиши керак. Яхши ўйланган композитсия, яъни тасвирлаш лозим бўлган нарсаларни жойлаштириш аппликациялар муваффақиятининг гаровидир.
Аппликация билан шуғулланиш болаларни гармоник ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Аппликация ижодни ривожлантиришда катта ѐрдам беради, тасаввурни бойитади, кузатувчанлик ва диққатни фаоллаштиради, иродани тарбиялайди, чамалаш ва рангни сезишни ўстиради.
Геометрик фигуралардан предметли аппликация ясаш технологияси
иш мавзу ва фикрни танлашдан бошланади;
очиқ тондаги қоғоз ва фон танланади;
аппликация мўлжалланган тасвир ва элементлар миқдори қоғозни танлашни белгилайди;
тасвир устида ишланганда асосий эътибор танланган мавзунинг мазмунига, керакли материаллар, уларнинг ўлчамлари, рангларини танлашга қаратилади.
тасвир ҳажмига кўра энг катта элемент асосий мавзуга мос элемент бўлиши керак.
тасвирлаш лозим бўлган материаллар ѐрдамида фигура ва предметларнинг ҳолати аниқланади;
тасвирланган ҳодисаларнинг уйғунлигига эришилади;
тасвирнинг барча деталлари, ҳатто энг кичиклари ҳам қоғоздан қирқилади, уларни чизмаслик керак;
тайѐрланган деталлар елимланадиган сатҳ, яъни фонга
жойлаштирилади ва ўйланган тасвир ҳосил қилинади;
агарда бу тасвир маъқул бўлмаса деталлар бошқача жойлаштирилади;
деталларни ѐпиштиришда жойни адаштирмаслик учун уларнинг ўрнини қалам билан белгилаб қўйилади;
мисол тариқасида энг оддий геометрик шакл – квадратни олиб, унинг алмашинишини ҳосил қилиш учун турли ҳолатларда жойлаштириб кўрамиз.
ишни бошлаш учун марказни топиш, симметрия ўқини ўтказиш ва элементларни шунга кўра жойлаштириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |