ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини ўтказиш методикаси
Тошкент-2019 й
Мазкур методик қўлланма мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва тарбияланувчилари учун мўлжалланган бўлиб, мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини тўғри ташкил этиш ва уларни амалѐтда қўллаш усуллари ҳамда, ўтказиш методикаси ѐритиб берилган. Мактабгача таълим муассасасида фаолият юритаѐтган тарбиячи-педагоглар, ота-оналар, мактабгача таълим йўналишидаги талабалар фойдаланишлари учун мўлжалланган.
Тузувчилар: ТШХТХҚТМОМ ―Мактабгача, бошланғич
ва махсус таълим методикалар‖ кафедраси
катта ўқитувчи Д.М.Махмудова
―Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим
методикалар‖ кафедраси
катта ўқитувчи Г.С.Алиходжаева
Тақризчилар: ТШХТХҚТМОМ ―Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалар‖ кафедраси
катта ўқитувчиси Д.Б.Қосимова
Низомий номидаги ТДПУ
―Мактабгача таълим методикаси‖ кафедра ўқитувчиси п.ф.н.доцент Н.Н.Жамилова Кириш
Мамлакатимизда амал қилаѐтган узлуксиз таълим тизимининг мактабгача таълим босқичи болаларни жисмоний, маънавий, ахлоқий ва эстетик жиҳатдан тарбиялашнинг дастлабки ва энг муҳим жабҳаси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, айнан мактабгача таълим ѐши болаларнинг дунѐқарашини шакллантиришнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ―Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги Фармони, у билан бирга тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги ―2017-2021 йилларда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қарори Республикамизда мактабгача таълим муассасалари иш мазмуни ҳамда сифатини оширишга қаратилган қатор вазифаларни белгилаб берди. Мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришгач, узлуксиз таълим тизимида ѐшларни ҳар томонлама тарбиялаш, уларнинг иқтидори ва истеъдодини рағбатлантиришга эътибор кучайтирилди. Айниқса, мактабгача ѐшдаги болаларнинг ақлий-интеллектуал салоҳиятини ошириш, ижодкорлик қобилиятини ривожлантиришнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилди ва такомиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐев раҳбарлигида 2017 йил 16 август куни бўлиб ўтган йиғилишида мактабгача таълим тизимини таркибий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш, мазкур муассасаларга болаларни тўла қамраб олиш бўйича муҳим вазифалар қўйилди. Бу борадаги таҳлиллар натижасида қисқа вақтда учта йирик ҳужжат — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9 сентябрдаги ―Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги ПҚ 3261- сонли қарори, 30 сентябрдаги ―Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ 5198-сонли Фармони ҳамда ―Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида‖ги ПҚ 3305-сонли қарори қабул қилинди.
Мактабгача ѐшдаги болаларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантириш, тасаввурларини бойитиш, ижодий қобилиятларини ривожлантириш бугунги кундаги тарбиявий ишнинг устувор йўналишидир. Болалар ҳар хил феъл-атворга ва ақл даражасига эга бўлгани каби улардаги истеъдод ҳамда ижодиѐтга бўлган интилиш ҳам турлича бўлади. Улар ўртасида бир-бирларини англаш руҳи ва ўзаро ишонч вужудга келади. Педагог тарбиячининг болалар диққатини жалб қила олиши, болаларда ўзлари яратадиган асарларини эмоционал маъносини англашга интилишини вужудга келтириш, уларнинг олам ҳақидаги тушунчаларининг муваффақиятини таъминлайди. Бола яратилган асарга қараб идрок қилар экан, унда беихтиѐр яратувчанлик ва уни ҳис этиш шаклланади.
Психологик ва педагогик тадқиқотларнинг натижаларига, шунингдек, болалар ривожланишининг психофизиологик хусусиятларига кўра, юқорида таъкидлаганимиздек, дунѐқарашнинг асосий қисмини шаклланиши уларнинг мактабгача ѐшига тўғри келишини эътиборга оладиган бўлсак, болаларнинг шаклланиш ва ривожланиш жараѐнининг мазкур босқичига алоҳида эътибор билан қараш керак бўлади. Мактабгача ѐшдаги болаларнинг тасвирий фаолияти энг оммавий тур ҳисобланиб, деярли барча болалар ҳам расм чизишни яхши кўришади.
Лекин улар талаб даражасида яхши чиза олмасликлари мумкин. Мактабгача таълим муассасасида фаолият юритаѐтган тарбиячипедагоглар, болаларнинг ота-оналари уларни фақат махсус ишлаб чиқилган тизим асосида ва методик қўлланмалар орқали мақсадга йўналтиришлари лозим. Бунда болаларни атроф-муҳитдаги нарса ва ҳодисаларни англаш, уларга элементар тарзда эстетик муносабат билдириш, улардан олинган тасаввурларни ўз фаолиятларига татбиқ этишга босқичма-босқич ўргатиб бориш, уларни мактаб таълимига тайѐрлаб боришнинг самарали воситаларидан бири эканлиги ҳам ижтимоий-педагогик моҳият касб этади. Тасвирий фаолият орқали болаларда ақлий ривожланиш, бадиий дид ва ижодкорликни таркиб топтириш, теварак-атрофдаги гўзалликлардан завқлана билиш кўникмаларини шакллантириш мумкин бўлади. Айнан шу омиллар мактабгача таълим ѐшидаги болалар билан ўтказиладиган ҳар қандай таълимий ва тарбиявий ишлар, жумладан ―Тасвирий фаолият‖нинг аппликация тури муҳим ижтимоий-педагогик аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Зеро, ―Тасвирий фаолият‖ машғулотларининг ―Аппликация‖ тури бўйича олиб борилган мақсадли тадқиқотларнинг натижалари мактабгача таълим муассасаларида амалга оширилаѐтган таълим ва тарбия ишлари жараѐнида аниқланган ижтимоий зарурат, мавжуд эхтиѐждан келиб чиққан ишланмалар сифатида муҳим педагогик аҳамият касб этади. Машғулотларнинг асосий вазифаси сифатида тасвирий фаолият воситасида мактабгача таълим ѐшидаги болаларни кузатилган воқеа ва ҳодисаларни, объектларни тасвирлашга ўргатиш орқали, уларда атроф-муҳит ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантириш, оламни билиш ва ундаги воқеликларни англашга ўргатиш алоҳида қайд этиб ўтилган. Бу таълимий амалларни самарали бажариш учун, албатта, мактабгача таълим муассасаси тарбиячиларига замонавий шароит ва эхтиѐжлар асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик адабиѐтлар мажмуи бўлиши лозим. Тажрибалар, кузатувларнинг натижалари, уларнинг тахлиллари бу сохада ижтимоий-педагогик талаб ва эҳтиѐж мавжудлигини, шунингдек, мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаѐтган таълимий ислохотларга ҳамоҳанг тарзда мактабгача таълим муассасалари учун тасвирий фаолият бўйича замонавий мазмун ва моҳият касб этувчи методик ишланмалар яратилмаганлигини кўрсатади. Айрим услубчилар ва педагог олимлар томонидан нашр этилган баъзи ишланмалар биринчидан, кам тиражда бўлганлиги, қолаверса, бугунги ижтимоий талабларни қондиришга қодир эмаслиги сабабли янгича мазмундаги замон талабларига жавоб берадиган қўлланмалар яратиш лозимлигини тақазо этади. Шунинг учун ҳам мактабгача таълимнинг барча гуруҳлари учун тасвирий фаолият турлари бўйича методик ишланмалар мажмуасини яратиш долзарб муаммо сифатида қолмоқда. Шунинг учун ҳам биз танлаган мавзу бугунги кунда жуда долзарбдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |