Таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини ўтказиш методикаси



Download 25,27 Mb.
bet24/46
Sana03.06.2022
Hajmi25,27 Mb.
#633598
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Мавзули аппликация. Мавзули аппликация маълум мавзуни акс эттириши лозим. У бадиий асар учун иллустратсия, аппликация плакат бўлиши мумкин. Бадиий тематик мавзули аппликация иши предметлар формасини, асосий аниқликларни, қисмларнинг ўзаро алоқасини, манзара ва нарсаларнинг ҳажмини, рангини, соя ва ѐруғлик тушаѐтган томонини муносиб ранг бериб кўрсатиш кабиларни ифодалаши керак.
Машғулотга болалар олдиндан тайѐргарлик кўришади: столнинг устига қоғоз ѐзиб, ўнг томонига қайчи, елим учун чўтка, чизғич, қалам, авторучка, олд томонларига елим, қийқимлар учун қути, чап томонларига иш вақтида халақит бермайдиган қилиб рангли қоғоз тўпламини қўядилар.
Ҳар бир машғулот охирида болалар кейинги машғулотда керак бўладиган нарсаларни ѐзиб оладилар.
Болалар ишлаѐтган материалларига тежамкорлик билан муносабатда бўлишлари, ўз ишларини режалаштира билишлари, материални тежамкорлик билан сарфлашлари, вақтдан унумли фойдаланишлари ва иш жойини тоза сақлашлари керак.
Елим билан ишлаганда хўл ва қуруқ латта бўлиши лозим. Ҳўл латта қўлга юққан елимни артиш учун, қуруғи елимланаѐтган тасвирларни устидан босиш ва ортиқча елимларни артиш учун керак.
Толаларнинг кўндаланг йўналиши бўйича қирқилган қоғоз ѐпиштирилганда излар қолдиради, узунасига қирқилганда бир текис яхши ѐтади. Ишлаганда қоғознинг бу хусусиятини эътибордан қочирмаслик керак. Елим сурилганда қоғоз уни шимишини, қоғоз толаларнинг кўндалангига, узунлигидан кўпроқ кенгайишини ҳам унутмаслик керак. Агарда қоғозни елим сурилган заҳотиѐқ ѐпиштирилса, давом этаѐтган шимиш ва кенгайиш натижасида қоғозда ғижимлар, излар пайдо бўлади. Шунинг учун елим сурилгач, қоғоз бироз вақт ѐпиштирилмай туриши керак. Қоғознинг ялтирайдиган мармар, босма гул туширилган, бархат, кумуш ва бронза расм солиш ва чизмачилик навлари аппликация учун яроқлидир.
Аппликация ишлари доимо хотирада сақланиши ҳамда мажбурий қоида сифатида бажарилиши лозим бўлган маълум изчилликда адо этилади. Исталган аппликация сужетни танлашдан бошланиб, ундан кейин аппликация эскизи, қоғоз танлаш, керакли деталларни қирқиш, уларни фонга қўйиш, елимлаш ва ниҳоят қуритиш жараѐнлари келади.
Тайѐрланган деталлар елимланадиган сатҳ, яъни фонга жойлаштирилади ва ўйланган композитсия ҳосил қилинади, агарда бу композитсия маъқул бўлмаса деталлар бошқача жойлаштирилади.
Деталларни ѐпиштиришда жойни адаштирмаслик учун уларнинг ўрнини қалам билан белгилаб қўйиш керак.
Елимлашда елим фонга эмас, деталлга сурилади. Елимни деталлнинг четларига яхшилаб суриш учун чўтка елимланаѐтган детал четидан чиқиб, тагидаги қоғозга ҳам тегиб ўтиши керак. Елимланган деталнинг устига тоза қоғоз ѐзиб, кафт билан силаб текисланади. Аппликациялар одатда қоғознинг буралиб кетмаслиги, тор келмаслиги учун устидан енгил бостириб қуритилади.
Энг оддий аппликация бу геометрик фигуралардан қилинадиган орнаментал аппликациядир.
Аввал орнамент эскизи тузилади, сўнгра керакли деталлар (геометрик шакллар) ўлчами ва миқдори ҳисобланади. Деталларни тайѐрлаб маълум тартибда жойлаштирилади ва ѐпиштиришни қайси деталлдан бошлаш кераклиги аниқланади.

Download 25,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish