Таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация машғулотларини ўтказиш методикаси



Download 25,27 Mb.
bet28/46
Sana03.06.2022
Hajmi25,27 Mb.
#633598
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46
Bog'liq
Документ Microsoft Word (2)

Миллиметрли қоғоз сатҳи босма тўр шаклида тайѐрланади.
Фильтр қоғоз елимланмаган қоғоздир.
Картон қоғоз. Қоғоз картон деб 1кв. М 250 граммдан ортиқ бўлган қоғозга айтилади. Картон қоғознинг қуйидаги турлари мавжуд:
Оқ картон уни қирқиш осон, ўзи унчалик пишиқ эмас, тез синади. Бу картон елимни кўп шимади, кўпинча елимдан шишиб кетади. Ундан майда нарсаларни муқовалашда ишлатиш мумкин.
Сариқ картон- оқ картондан кўра пишиқроқ, эгилувчан‚ яхши қирқилади. Елимдан шишмайди. Турли ишларда фойдаланилади.
Кул ранг картон- оқ ва сариқ картондан пишиқроқ, қирқиш қийин. Пичоқ картон массасидаги қумдан тез ўтмаслашади. Картоннинг бу навидан ўта пишиқликни талаб қилувчи нарсалар тайѐрланади.
Рангли картон- юпқа эгилувчан, сатҳи турли рангда жило берилган, ишлов бериш жуда осон ва кўриниши чиройли. Ундан ҳажми кичик нарсалар, папкалар, муқовалар тайѐрлаш маъқул. Унинг устидан бошқа нарса ѐпиштиришга ҳожат йўқ.
Қоғозни стандартлаш. Саноатда стандарлаш катта аҳамиятга эгадир. Стан-дарт деганда маҳсулотнинг маълум сифатини, у ѐки бу буюмнинг маълум ўлчамлари белгиланишини тушунилади. Қоғоз саноатида ҳам қоғознинг ўлчами ва навлари стандартлашгандир. Ёзув қоғози сотувга 250-500 варақдан қилиб тахланган ҳолда чиқарилади, у катак ѐки бир чизиқ қилиб чизилган ѐки умуман чизилмаган бўлади. Бир чизиқ ва катак қилиб чизилган қоғозлардан маълум ўлчамга ва маълум вараққа эга бўлган дафтарлар чиқарилади. Ёзув қоғози бир-биридан таркибидаги қоғоз массаси, қалинлиги, оғирлиги ва бошқа хусусиятларига кўра фарқланувчи тўрт навда чиқарилади. Ёзув қоғозининг олий нави 0, қолганлари мувофиқ тарзда 1,2,3 рақамларига эгадир.

Қоғоз ва картоннинг асосий хусусиятлари
Қуруқ ҳолдаги қоғоз нисбатан пишиқ материалдир. Қоғоз навига кўра сувда ивийди, юмшоқлашади, пишиқлиги йўқолади. Қоғоз яхши тахланади, агар букилган жой яхшилаб силлиқланган бўлса, қоғоз шу шаклни сақлаб, олдинги ҳолига қийинлик билан қайтади, бунда букланишдан ҳосил бўлган чизиқлар сақланиб қолади. Сув, клейстер, суюқ елимга намланганда у чўзилади, қуритилганда киришади, қоғоз узунасига қараганда кўндалангига кўпроқ чўзилади.
Қоғоз тайѐрлашда кўпгина миқдордаги толалар узунасига жойлашади, шунинг учун ҳам қоғоз кўпроқ кенгаяди; кўндаланг йўналишда ўралади.
Қоғоз осон тортилади, энига нисбатан бўйига яхшилаб букланган жойдан осонроқ йиртилади. Қоғоз яхши ѐнади. Уни фақат елим билан эмас, балки клейстер билан ҳам ѐпиштириш мумкин. Қоғозни қайчида осонлик билан кесиш мумкин.
Қоғоз силлиқлигига махсус ишлов бериш – қоғоз массасини қайноқ цилиндрсимон валлар орқали ўтказиш ѐки уни елим ва лакли бўѐқ билан қоплаш билн эришилади. Қоғознинг айрим навлари сиѐҳ билан ѐзишга яроқли, бўѐқ учун яроқсиз.
Қоғознинг бу хусусиятларига унга махсус канифоль желатин, елим, глинозем бериш орқали эришилади. Ёзув қоғозига елим сингдирилган бўлиб, сиѐҳ ѐйилиб кетмайди. Газета қоғози эса босмахона бўѐғининг чуқур ботмаслигига мўлжалланган бўлиб, сиѐҳ унда ѐйилиб кетади. Қоғознинг махсус ишлов берилган навларидан бошқалари ҳаво ва сувни ўтқазади. Ушланганда қаттиқ, эгилмайдиган кўринган картон нам текканда шишади, юмшаб ѐки бўшашиб, чидамсиз бўлиб қолади. Картон навига кўра эгилувчан ва синувчан бўлади. Бир томонига қоғоз ѐпиштирилган картон қоғоз ѐпиштирилган томонга қайишади. Картон узунасига ҳам, кўндалангига ҳам бир хил кесилади. Уни йиртиш қийин. Картон ѐнади.
Аммо қийинчилик билан махсус эритма сингдирилган картонлар ѐнмайди. Қоғоз ва картон билан ишлаш
Қоғоз ва картон ранги шакли, ўлчами, текис ѐки ғадир-будирлигига қараб мақсадли малакаларни ўстириб бориш керак. Ўйинчоклар турли эсдаликлар, кўйлак учун безаклар тайѐрлаш‚ унда ранг ва шаклларни уйғунлаштириш хақидаги тушунчалар кенгайтириб борилади. Қоғоз ва картон билан ишлаганда андоза, кайчи, елимдан тўғри фойдаланиш, малакаларни мустаҳкамлаш керак. Қоғозни қўл билан йиртиш, турли шакллар ясашни ўргатиш лозим. Зар қоғоздан ҳар хил мунчоклар, стол театри учун персонажлар, ўрдакча, хўроз, чибурашка қўғирчокларнинг кўйлагини гул ва нақш безаклар билан безаш, композиция тузиш, мебеллар‚ қутичалар ясаш ўргатилади. Ундан Қадимги Миср давлатларидаѐк ҳош ѐзиш учун вараклар тайѐрлашган. Папируснинг ички қисмлари юпқа пластинкаларда кесилади, ишқалланади, шу билан бир вақтда уларни сув билан ҳўллаб, болғача билан уриб турилади, чѐтка тагига қўйилади, кейин қуѐшда қуритилади, ҳосил бўлган варақаларни ѐпиштириб, ўрамларга боғланади. Хозирги кунларда қоғоз тайѐрлаш усули хитойлардан ўзлаштирилган. Майдаланган ўсимлик-пахта, бамбук, сомондан қуюқ масса қайнатилган, унга ҳар турли клейлар қўшилган. Кейин уни тахтакачлаб қоғоз варақлари тайѐрланган. Хитойдаги қоғоз тайѐрлаш санъати кейинчалик Япония ва бошқа давлатларга ўтган.
ХII- асрда келиб кўчирувчилар орқали қоғоз Европага етиб келади. ХV-асрда типография кашф етилиши билан қоғоз тайѐрлаш ва уни амалда қўллашда олдинга қадам қўйилди. ХIХ асрда турли шакл ва сифатли қоғоз тайѐрлашда ҳамма механик жараѐнларни бажарувчи машиналар яратилади. Хозирги қоғозни целлюллоза, игнабаргли дарахтлардан ва бир йиллик ўсимликлардан тайѐрланади.

Download 25,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish