Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Мавзуни мустаҳкамлашга оид саволлар



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/24
Sana26.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#469032
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
metodika chet tili oqitish nazariyasi

Мавзуни мустаҳкамлашга оид саволлар. 
1.
Методика фани нимани ўрганади? 
2.
Методика фанининг предмети нима? 
3.
Чет ўқитиш методикаси фани ўз олдига қандай мақсадларни қўяди? 
4.
Чет тили ўқитиш методикаси фанининг назарий асослари неча гуруҳга бўлинади? 
5.
Чет тили ўқитиш методикаси фанининг асосчиси ким? Қайси олимлар ушбу фан ривожига 
ҳисса қўшганлар?
6.
Чет тили ўқитиш методикасининг назарий асоси ўз олдига қандай вазифаларни қўяди? 
7.
“Методика” атамасининг учта маъноси нималардан иборат? 
8.
Умумий ва хусусий методиканинг ўхшаш ва фарқлари нимадан иборат? 
№4 Мавзу: Чет тили ўқитишнинг мазмуни. 
Режа:
1.
Таълим мазмунининг назарий асослари. 
2.
Чет тили ўқитиш мазмунининг таркибий қисмлари.
а) нутқ мазмунлари. 
б) нутқ малакалари. 
с) тил материаллари. 
Ўқитиш мазмуни методиканинг муҳим масалаларидан биридир. 
Методика буни аниқлаши, ҳал қилиши лозим. У чет тили ўқитиш методи, принцип ва усул-
йўлларини ишлаб чиқади. Методист олимларнинг ўқитиш мазмунини ҳар хил талқин этганлар. 
Жумладан: В.С.Цетлин ўқитиш мазмуни деганда, ўқувчиларда чет тили ўқитишда хизмат 
қиладиган фикрларни тушунади. И.Д.Салистра эса, чет тили ўқитишнинг мазмунига тил 
материалларидан ташқари, кўникма ва малакаларни ҳам киритади. И.А.Бим эса ўқитиш мазмуни 
ва ўқув предмети мазмунини алоҳида тушунади. Чет тили ўқув предметининг мазмунини эса 
белгиланган мақсад учун танланган ва аниқ ташкил қилинган чет тили ўқув материалидир.
Ҳозирги даврда ўрта мактаб чет тили ўқитиш мазмуни деганда: 
Мактаб ўқувчилари оладиган тарбиянинг мақсад ва вазифалари билан аниқланадиган 
билимлар, материаллар, кўникма ва малакалар ҳусусияти ҳамда ҳажми тушунилади. Ўқув 
предметининг мазмунини белгилашда асосан иккита умумий талабни ва уларни бир-бирига 
боғлиқлигини эсдан чиқармаслик керак.
1.
Танланган ўқитиш мазмунини олдимизга қўйган мақсадга эришиш ёки эришмасликни. 
2.
Аниқ шароитда танланган ўқитиш мазмунини ўқувчилар томонидан ўзлаштириш ёки 
ўзлаштира олмаслик талаби. 
Ушбу 2 та талабдан келиб чиқиб, чет тили ўқитиш мазмунини белгилаш мумкин.
Ҳозирги даврда чет тили ўқитиш методикаси чет тили предметининг мазмунига 
қуйидагиларни киритади. 
1.
Тематика. Оғзаки нутқ ва ўқиш тематикаси. 
2.
Тил материаллари (фонетика, лексика, грамматика, орфография) киритиш. 
3.
Лексик, грамматик, орфографик, талаффуз кўникмаларини шакллантириш, ўрганиш, 
ўстириш. 
4.
Нутқ малакалари (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзув малакалари)ни шакллантириш, 
ўргатиш, ўстириш. 
Ҳозирги замон методикасида чет тиллар ўқитиш мазмуни нутқ фаолиятининг турига қараб 
танлаш ғоялари кенг ривожланмоқда.
Давр – чет тили ўқитишни тубдан ўзгартиришни талаб қилади.
Уни қуйидаги 3 та талаби бор:


1.
Чет тили ўқитиш илмий савиясини ва амалий йўналишларда бўлишини ошириш.
2.
Чет тили предметининг тарбиявий томонини кучайтириш. 
3.
Чет тили предметини мустақил эгаллаш. 
Биринчи талаб икки хил йўл билан амалга оширилиши мумкин.
1.
Ўқитиш мазмунини ўзгартириш. 
2.
Чет тили ўқитиш методикасини қайта қуриш. 
Қайта қуриш деганда эски метод, усуллардан воз кечиш; 
Илмий савиясини ошириш деганда эса, илғор тажрибаларни алмаштириш, психологик, 
лингвистик янгиликлар асосида методикани қайта қуриш тушунилади.
Ўқитиш асосий йўналишда бўлиши, ўқувчи диққатини чет тили устида мустақил ишлаш 
кўникма – малакасига қаратиш билан боғлиқдир. 
Чет тили ўқув предметининг тарбиявий томонини ошириш, кучайтириш, мазмунини 
тарбиявий характердаги матнларни, рўзнома ва ойнома мақолаларни ўқитиш орқали, ижтимоий – 
сиёсий, тарбиявий масалаларни таҳлил қилиш орқали амалга оширилади. Бу эса ўқувчиларни 
байналминалчилик, дўстлик руҳида тарбиялайди, дунёқарашини кенгайтиради. Яна бир асосий 
талаб, ўқувчига ҳаддан ошириб вазифа бермасликдир. Бу 1988 ўқув йилги дастурда ҳам, 1997 
йилги Давлат таълим стандарти ва дастурида ўз аксини топган. 
Методикада 
оптималлаштириш 
термини 
кейинги 
даврда 
кенг 
қўлланилмоқда.Оптималлаштириш чет тили ўқитилаётган вазият, шароит, синф, мактабга мос, 
осон, қулай метод, йўл, усул, тизим принцип восита ва шунингдек, машқларни излаш ва танлай 
билиш, қўллашдир. 
Оптималлаштиришнинг 3 йўли мавжуд: 
1.
Чет тили ўқитилаётган шароитга ишлатиладиган йўл-усулларини экспериментал қилиб 
текшириш, ҳамда ўқитувчиларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш, умумлаштириш: 
2.
Техник восиларни кенг қўллаш.
3.
Она тили тажрибасини ҳисобга олиш. 
Хулоса: Ҳозирги давр коммуникатив кўникма, малака, чет тилида маълумот бериш (гапириш, 
ёзма баён қилиш орқали) кўникма малакаларини янада ўстириш, мустаҳкам эгаллашни, таълим 
билан тарбияни бирга олиб боришни талаб қилади. 
4.
Инглиз тили устида ишлаганда қўшимча адабиётлар билан ишлаш кўникмаларини 
ўрганиш. 
Тематика асосан матнлар танлайди. Матнларда она тилида йўқ бўлган тил тушунчалари 
олинади. Нутқ малакаларини, фаолиятини эгаллаш – чет тили амалий мақсадининг мазмунидир.
Чет тили ўқитиш мазмунини 3 типга бўламиз. 
Тил материали
кўникма 
 малакалар
Талаффуз бўйича тушуниш
грамматика бўйича гапириш
лексика бўйича ёзиш 
фонет. грамм. лексика орфограф.
Маълумотлар манбаалари 
Нутқ тематикаси матнлар 
Чет тили ўқитиш мазмуни қуйидагича: 


Тил тушунчаси
И.В.Раҳманов 
“метод-мақсад бўйича йўналтирилган система деб таъриф беради.
Е.И.Пассов эса методни – вазифалари бўйича бир-бири билан боғланган принциплар тизими деб 
баҳолайди. И.А.Бим эса методни ўқитиш ва ўқиш йўлларини йиғиндиси деб баҳолайди. И.В.Рахманов 
фикрича умуман чет тили ўқитишнинг учта методи бор деган фикрини олға суради.
1. Намойиш қилиш методи. (демонстрация) 
2. Тушунтириш методи. 
3. Машқ ишлатиш методи.
Намойиш қилиш методи орқали ўқиш, ёзиш, гапириш, намойиш қилиб ўргатилади.
Тушунтириш методи орқали тил материали тушунтирилади. Машқ ишлатиш методи етакчи бўлиб, 
унда ўқитиш мақсади, материали ўқувчи состави, ёши ҳисобга олинади. И.Л.Бим методларни ўқувчи 
ва ўқитувчи методларига бўлади.
Ўқитувчи методларига: эса танишиш, фикр юритиш, бахслашиш, ўйлаш, сунъий нутқ вазиятда 
машқ бажариш, турли нутқ фаолиятларини табиий нутқ вазиятларида қўллаш киради.
Ҳозирги мактабда чет тили ўқитишда онгли-амалий, онгли-таққослаш, онгли- коммуникатив 
методлар қўлланилмоқда.
Онгли амалий метод бўйича яратилган инглиз тили дарсликлари рус мактабларида кенг 
қўлланилмоқда. Ўзбек мактаблари учун яратилган Fly High, English matters дарсликларни онгли – 
таққослаш методи бўйича ишлаб чиқилган. 
Чет тили ўқитиш метод ва принципидаги ташқари, йўл-усуллари ҳам бор. Йўл бу қисқа методик 
иш бўлиб, аниқ топшириқ вазифани ҳал қилишга қаратилгандир.
Ўқувчи ва ўқитувчи фаолияти кетма-кет аниқ мақсад билан йўналган йўллар туркумидан иборат.
Агар метод билан йўли таққосланса, метод асосий graonuer билан яъни таништириш, машқ қилиш, 
қўллаш билан, йўл эса иш ёки харакат билан, яъни сўзни таржимасиз, маъноси- 
ни очиш гапни грамматик қоида асосида тузиш билан боғлиқдир. Йўллар туркумининг йиғиндиси 
усулни ташкил этади. Масалан: Сўзнинг маъносини очиш учун иккита усул бор: таржимасиз, 
таржимали. Масалан: Сўз маъносини расм орқали очиш, предмет орқали очиш йўллари чет тили 
ўқитиш принцип метод, йўл ва усллардан тўғри фойдаланиш чет тили ўқитувчисининг маҳоратига 
боғлиқ. Ўрта мактабда чет тили ўқитиш мақсадларига машқларнинг мос келишилик мезонига кўра 
уларнинг қуйидаги асосий типларга ажратиш мумкин.
1.
Ҳақиқий (табиий) коммуникатив. 
2.
Шартли (ўқув) коммуникатив. 
3.
Коммуникатив бўлмаган машқлар. 
Машқ – нутқ ёки тилга оид бир ёки бир неча марта махсус ташкил қилинган ўқув шароитида 
бажарилишини тушунамиз.
Коммуникатив машқлар орқали нутқ фаолияти турларини она тилидагидек қўллашга ўргатилади. 
Бу машқлар асосий таълимий машқлардир, улар коммуникатив кўникмаларни шакллантириш ва 
ривожлантиришга йўналтирилган.
Шартли коммуникатив машқлар – тил материалини ўқувчилар шартли, алоқа табиий муомалага 
тақлид қилиб машқ қилишни амалга оширишга ёрдам беради.
Коммуникатив бўлмаган машқларга тайёрлов, нутқий вазият билан боғлиқ бўлмаган машқларни 
киритиш мумкин. Бундай машқларнинг кўпчилиги нутқ вазиятлари ва нутқ континенти билан алоқа 
бўлмайди.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish