Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/24
Sana26.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#469032
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
metodika chet tili oqitish nazariyasi

 
№3
Мавзу: Чет тили ўқитиш методикасининг принцип ва методлари

Режа: 
1.
“Метод ва принцип” тушунчалари. 
2.
Чет тили ўқитиш усул ва йўллари. 
3.
Чет тилларни ўқитишда машқлар тизими. 
4.
Машқларнинг асосий типлари ва турлари. 
Таянч иборалар

Методика - таълим методлари, таълим мазмуни, воситалари, шунингдек, чет тили ёрдамида 
таълим-тарбия бериш усулларини тадқиқ этувчи фан.
Метод-таълим усуллари йиғиндиси. 
Принцип-ўқув жараёнини акс эттирувчи методик ҳодиса. 
Тест-синов 
Хронометрлаш-ўқув жараёнини ёзиб олиш, таҳлил қилиш. 
Осцилографик – талаффуз устида ишлаш. 
Ўрта мактабда чет тилини ўқитиш методикасининг ҳар бир чет тили ўқитувчиси билиши 
зарур бўлган ўз принцип, методи, усул ва йўллари мавжуд. 


Чет тиллар ўқитиш методикаси принципларини белгиловчи айрим олимлар таълим-тарбия 
қонунларини белгиловчи усуллар воситаси десалар, бошқалари уни метод заминида ётувчи 
бошланғич, асосий, дастлабки қоида деб биладилар. 
Ҳозирги даврда чет тилларни ўқитишда турли принциплардан фойдаланилади.
1.
Лингвистик принциплар. 
2.
Дидактик принциплар. 
3.
Психологик принциплар. 
4.
Чет тили ўқитишнинг соф методик принциплари. 
Дидактик принциплар ўз навбатида тарбия бериш принципи, таълимни ҳаёт билан боғлаш 
принципи, ижодий фаоллик принципи, кўргазмалилик принципи, илмийлик принципи, 
тизимлилик принципи, билимни мустаҳкам эгаллаш принципи, ўқувчиларга тушунарли қилиб 
ўргатиш, ўқитиш принципи, ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларни ҳисобга олиш 
принципларига бўлинади.
Чет тилларни ўқитишда вербализация ва корреляция деб аталувчи психологик принциплар 
ҳам мавжуд. 
Вербализация – тилни оғзаки нутқ шаклида ўргатиш; 
Корреляция – энг зарурий ўрганиладиган тил материалларини белгиланган мавзулар 
асосида ўргатишни кўзда тутади.
Чет тили ўқитишнинг соф методик принциплари учга бўлинади.
I. Умумий принциплар: а) чет тили ўқитишнинг коммуникативник йўналишда бўлиш принципи: б) 
Она тилини хусусиятини ҳисобга олиш принципи; в) Чет тили ўрганишнинг ҳамма босқичларида 
машқ ўтказиш принциплари киради.
II. Хусусий принциплар: 1) Чет тилида нутқ намуналари ва моделларни ўргатиш; 2) Нутқ 
амалиётини тил амалиёти билан бирга олиб бориш; 3) Барча нутқ фаолияти турларини бирга олиб 
бориш; 
а) Чет тили ўрганишда оғзаки илгарилаш. 
б) Чет тили ўқув фаолиятини апроксимация қилиш. 
в) Бошланғич босқичда чет тилини тезлаштириш орқали ўқитиш принциплари киради. 
III. Чет тили ўқитишнинг яна махсус принциплари бор. 
Улар асосан грамматика, фонетика, нутқ фаолиятларини умумлаштиришга қаратилади. 
Грамматика бўйича махсус принциплари В.С.Цетлин, лексиканинг махсус принципларини 
В.А.Бухбиндер, техник восиаталарни махсус принципларини М.В. Ляховскийлар ишлаб 
чиққанлар. 
Шунингдек, махсус принциплар устида И.В.Рахманов, А.С.Старков Ведель Турчи, С.Ф. 
Шатилов, Е.И.Пассов, И.С. Илъин, И.Д. Салистралар иш олиб бордилар. Чет элликлардан 
америкалик методиет Роберт Ладони кўрсатиш мумкин. У қирқта махсус принцип ишлаб чиққан. 
Ўқувчиларда чет тил материали бўйича кўникма ҳосил қилишда, нутқ фаолияти турлари 
малакасини шакллантиришда махсус принципларга риоя қилинади.
Дидактикада методни ўқитувчининг ўқувчи билан ишлаш усулини йиғиндиси деб 
тушунилади. Метод ўқитувчи фаолиятининг умумий моделидир.
Метод орқали тўртта мақсад амалга оширилади.
И.В.Рахманов “метод - мақсад бўйича йўналтирилган система деб таъриф беради.
Е.И. Пассов эса методни-вазифалар бўйича бир-бири билан боғланган принциплар тизими, 
деб баҳолайди. И.А.Бим эса методни ўқитиш ва ўқиш йўлларини йиғиндиси деб баҳолайди. 
И.В.Рахманов умуман чет тили ўқитишнинг 3 та методи бор деган фикрни олға суради. 
Булар: 
1.
Намойиш қилиш методи. (Демонстрация) 
2.
Тушунтириш методи. 
3.
Машқ ишлатиш методи. 
Намойиш қилиш методи орқали ўқиш, ёзиш, гапириш, намойиш қилиб ўргатилади.
Тушунтириш орқали тил материлаи тушунтирилади. Машқ ишлатиш методи етакчи бўлиб, 
унда ўқитиш мақсади, материали ўқувчи состави, ёши ҳисобга олинади. И.Л.Бим методларни 
ўқувчи ва ўқитувчи методларига бўлади. 
Ўқитувчи методларига: эса танишиш, фикр юритиш, баҳслашиш, ўйлаш, сунъий нутқ 
вазиятда машқ бажариш, турли хил нутқ фаолиятларини табиий нутқ вазиятларига қўллаш киради.
Ҳозирги мактабда чет тили ўқитишда онгли амалий, онгли таққослаш, онгли 
коммуникатив методлар қўлланилмоқда. 


Онгли амалий метод бўйича яратилган инглиз тили дарсликлари рус мактабларида кенг 
қўлланилаяпти. Ўзбек мактаблари учун яратилган Fly High, English matters дарсликларини онгли – 
таққослаш методи бўйича ишлаб чиқилган. 
Чет тили ўқитиш метод ва принципидаги ташқари, йўл усуллари ҳам бор. Йўл бу қисқа 
методик иш бўлиб, аниқ топшириқ вазифани ҳал қилишга қаратилгандир. Ўқувчи ва ўқитувчи 
фаолияти кетма-кет аниқ мақсад билан йўналган йўллар туркумидан иборат. 
Агар метод билан йўл таққосланса, метод асосий graonuer билан яъни таништириш, машқ 
қилиш, қўллаш билан, йўл эса иш ёки ҳаракат билан, яъни сўзни таржимасиз, маъносини очиш, 
гапни грамматик қоида асосида тузиш билан боғлиқдир. Йўллар туркумининг йиғиндиси усуслини 
ташкил этади. Масалан: сўзнинг маъносини очиш учун иккита усул бор:таржимасиз, таржимали. 
Масалан: Сўз маъносини расм орқали очиш, предмет орқали очиш орқали чет тили ўқитишда 
принцип метод, йўл ва усуллардан тўғри фойдаланиш чет тили ўқитувчисининг маҳоратига 
боғлиқ. Ўрта мактабда чет тили ўқитиш мақсадларига машқларнинг мос келишилик мезонига кўра 
усулларнинг қуйидаги асосий типларга ажратиш мумкин. 
1.
Ҳақиқий (табиий) коммуникатив. 
2.
Шартли (ўқув) коммуникатив. 
3.
Коммуникатив бўлмаган машқлар. 
Машқ – нутқ ёки тилга оид бир ёки бир неча марта махсус ташкил қилинган ўқув 
шароитида бажарилишини тушунамиз. 
Коммуникатив машқлар орқали нутқ фаолияти турлари она тилидагидек қўллашга 
ўргатилади. Бу машқлар асосий таълимий машқлардир. Улар коммуникатив кўникмаларни 
шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган.
Шартли коммуникатив машқлар – тил материалини ўқувчиларга шартли, алоқа табиий 
муомалага тақлид қилиб машқ қилишни амалга оширишга ёрдам беради.
Коммуникатив бўлмаган машқларни тайёрлов, нутқий вазият билан боғлиқ бўлмаган 
машқларни киритиш мумкин. Бундай машқларнинг кўпчилиги нутқ вазиятлари ва нутқ 
континенти билан алоқа бўлмайди. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish