Диалогни нутқ (ДН) гапиришнинг бир шакли бўлиб, 1 тадан ортиқ сўзловчи томонидан
бажарилади.
ДН нинг ҳам ўзига хос хусусиятлари, қийинчиликлари бор.
Улар қуйиданилар:
1.
Диалог тезда жавоб (реакция) қилиш заруриятдир.
2.
Диалог фақатгина савол – жавобдан иборат эмас.
3.
Ҳар бир сўзловчи ўз мақсадини кўзлайди.
4.
Диалогда қатнашувчилар бир-бирининг шароитларини, вазиятларини билган тақдирда
диалог давом этади.
5.
Диалогда қатнашувчилар олдиндан тилнинг мазмунини билишлари қийин.
6.
Диалогда қатнашувчилардан бири унга етакчилик қилиши зарур.
7.
Диалогда гап қистириш, луқма ташлаш (реплека), восита, шароит муҳим ўрин тутади.
Гап қистириш луқма ташлаш лингвистик адабиётларда диалогнинг бирлиги деб қабул
қилинади.
Диалог ўргатишнинг 3 босқичга бўлиш мумкин. (Г.В.Рогова ҳам шу фикрда).
1 – босқич. Тайёрловчи босқич. Диалог учун тил материалларини, воситаларининг, энг
керакли луқмаларини танлаш ва уларни тузишни ўргатиш.
2 – босқич. Намуна асосида диалоглар тузишни ўргатиш.
3 – босқич. Мустақил диалог тузиш босқичи, диалогни ривожлантириш босқичи.
Ҳозирги методикада диалогни 2 йўл билан ўргатилиши маълум: дедуктив (умумийдан
хусусийга йўналган) ва индуктив (хусусийдан умумийга).
Дедуктияда диалогнинг яхлит намунасига суяниб иш кўрилади. Намуна дилог бирликлари
мажмуи сифатида аввало тинглаб тушунишга берилади, сўнгра у ёд олинади, кейинчалик лексик
ўзгаришлар қилиб, қисмга-қисм ишлаб чиқилади. Бироқ бунда ўқувчи тил материалларини нутқда
мустақил қўллашга ўрганмайди, ёдлашга ўрганиб қолади.
Индуктив усуллар диалогни кичик бирликларидан бошлаб мустақил фикр юритиш машқ
қилинади.
Бунда ҳам қолиб намунадан фойдаланиш тақиқланмайди, лекин ёдлаш учун эмас, унга тақлид
қилиш мақсад қилиб қўйилади.
Ҳозирги даврда гапиришни ўргатишда монологдан бошлаш керакми ёки диалогдан деган
масала баҳсга сабаб бўляпти. Баъзи методистлар диалогдан бошлаб керак десалар, баъзи
монологдан бошлаш керак дейди. Ҳозирги пайтда иккала шаклни-диалог, монологни бир вақтнинг
ўзида ўргатиш мақсадга мувофиқдир. Лекин монолог бир оз илгарилаши мумкин.
Ҳар қандай фаолиятни ўргатиш пайтида машқ марказий ўрнини эгаллайди. Тайёрловчи ва
нутқ машқлари гапириш кўникма ва малакасини шакллантириш, ривожлантириш ва
такомиллаштириш вазифаларини ўтайди.
Тайёрлов деганда, гапиришнинг лексик, грамматик, талаффуз кўникмарига даҳлдор машқлар
тушунилади. Улар тил ҳодисаларининг шаклий (формал), маънавий (семантик), қўлланиш
(функционал) қийинчиликларни олдини олишга, содир бўладиган хатоларни тўғрилашга ҳаракат
қилади.
Нутқий машқларда эса тайёрланмаган ва тайёрланган нутқ содир этилади.
Тайёрлов машқлари: 1. тақлид қилиш, 2. шаклини ўзгартириб айтиш, 3. жумлани тақлидий ёки
мустақил тузиш, 4. жумла тузиш ва уларни гуруҳлаб айтиш. Нутқий машқлар: тайёрланган
машқни малакаларини ўстиришга мўлжалланган машқлар: а) таянч сўз, гапириш режаси, сарлавҳа
кабиларга суяниб, фикрни ўзгартириш ва тўлдириб баён этиш; б) ахборот манбалари (расм, кино
ва диафильм, матн кабилар)дан фойдаланиб, фикр изҳор этиш; в) ўрганилган мавзуга асосланиб
фикр айтиш.
Тайёрланмаган нутқни ўргатиш машқлар: а) она тилидаги ҳикоя, расм, овозсиз фильм ахборот
асосларига таяниб гапириш, б) олдин кўрган ёки ўқиган. Ўйлаган, ҳаёлидан ўтказган фикр-
мулоҳазаларидан таркиб топган ҳаёт тажрибасига келиб чиқиб гапириш.
Савол ва топшириқлар.
1.
Гапиришнинг бошқа нутқ фаолиятлари билан қандай боғлиқлиги бор?
2.
Гапиришнинг ўргатишнинг қийинчиликлари нимада?
3.
Диалог ва монолог нутқнинг бир-биридан фарқини гапиринг?
4.
Гапиришни ўргатишда қандай машқлардан фойдаланади?
Do'stlaringiz bilan baham: