Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Мавзу11: Nemis тилида ёзувга ўргатиш



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/24
Sana26.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#469032
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
metodika chet tili oqitish nazariyasi

 
Мавзу11: Nemis тилида ёзувга ўргатиш. 
Режа: 
1.
Ёзув – нутқ фаолиятининг тури. 
2.
Ёзув – таълим мақсади ва воситаси. 
3.
Ёзувнинг психофизиологик характеристикаси. 
4.
Ёзув техникасини ўргатиш.
5.
Ўқувчиларга фикрни ёзма ифодалашни ўргатиш. 
6.
Ёзувда учрайдиган хатолар ва ёзувда қўлланиладиган машқлар. 
Замонавий чет тили ўқитиш методикасида ёзув ва ёзма нутқ тушунчалари фарқланади. Бундай 
фарқланиш ёзув механизмининг ўзига хос хусусиятларига асосланган.
Машҳур психологик Н.И.Женкиннинг айтишича ёзув механизми 2-босқичдан: 1) Ҳарфлардан 
сўз ясаш; 2) сўз ва сўз бирикмаларидан ёзма ахборотлар тузишдан ташкил топади. Ёзув 
механизмининг биринчи босқичида керак бўлган ёзув ва имлони эгаллаш, иккинчи босқичда эса 
фикрларни маълум ёзув қолипи ёрдамида ўзлаштиришдан иборат. 
Ёзма нутқ фаолиятининг ўзига хос тури бўлиб, у маълумотни алоқанинг ёзув орқали 
кодлашдан иборатдир.
Ёзма нутқ бошқа нутқ фаолиятларидан фақат ўзига хос хусусиятлари билангина эмас, ундан 
турмушда кенг фойдаланиш даражаси билан ҳам фарқ қилади. Ёзма нутқда алоқа воситаси 
сифатида фойдаланиш анча чегараланган. Шунинг учун ёзма нутқдан фойдаланиш камроқ амалий 
қийматга эга. 


Ёзма нутқ продуктив нутқ фаолияти ҳисобланиб, ахборотни, алоқани ёзув орқали кодлашдан 
иборатдир. Ўрта мактаб учун чет тили бўйича нашр қилинган деярли барча дастурларда ёзув ва 
ёзма нутқ мақсад эмас, балки таълим воситаси сифатида белгиланган.
Ёзув таълимнинг барча босқичларида ёрдамчи аҳамиятга эга бўлиб, у гапириш, тинглаб 
тушуниш ва ўқиш кўникмаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш воситаси вазифасини 
бажаради. Фақат V-VI синфларда ёзув таълим мақсади ҳисобланади.
Ёзув ва ёзма нутқ ўқитиш воситаси сифатида қўлланиб таълимнинг турли босқичларида ҳар 
хил роль ўйнайди.
Масалан: таълимнинг бошланғич босқичларида асосий вазифа ёзувни ўргатишдан иборат. 
Чунки бу даврда ҳусниҳат кўникмалари ҳамда товуш – ҳарф мувофиқлиги билан боғлиқ 
кўникмалар таркиб топади. Бу кўникмалар ўқиш ва ёзма нутқнинг шаклланиш учун зарур шарт – 
шароитдир.
Ўқитишнинг ўрта босқичида ёзув устида олиб бориладиган иш янги тил материалини 
тўпланиш билан боғлиқ имло устидаги ишга кўчирилади. Шу билан бирга ёзма нутқ оғзаки нутқ 
кўникмаларини шаклланишига имкон берувчи восита сифатида ривожлантиради.
Таълимнинг юқори босқичида илгари эгаллаган ёзма нутқ кўникмалари оғзаки нутқнинг ҳам 
ривожланиши билан такоммилашиб беради. Янги материал билан боғлиқ ҳолда имло устида 
ишлаш давом эттирилади. Кўпинча ёзма нутқ тор маънода фикрни ёзма баён қилиш деб 
тушуналади. Психологларнинг кўрсатишича, ҳар қандай тилда ахборотни ёзма равишда кодлаш 
(учун)анча қанча фаолият саналади. 
Чунки ёзиладиган гапнинг грамматик-семантик томонларини дастурлаштиришни гапни 
грамматик жиҳатдан реаллаштиришни, сўзларни танлашни, айтиладиган ва ёзиладиган гап 
компонентларини фонетик жиҳатдан дастурлашни, товушларни танлашни ва гапни тайёр ҳолда 
ҳосил қилиб чиқаришни ўз ичига олади.
Ёзма нутқда муомалада фойдаланишнинг барча ҳолларида икки босқични кўрсатиш мумкин:
1)
Кодлаш ва кодни олиш, бунинг натижасида товуш кодида огоҳлантириш содир бўлади.
2)
График код ёрдамида кодлаш. Огоҳлантириш процессидаги ички гапириш ёзма 
ахборотнинг мураккаблиги ва одам томонидан у ёки бу тилни ўзлаштирганлигига қараб 
турлича бўлиши мумкин.
Э.П.Жубиннинг фикрича: ёзма нутқни амалга оширишнинг зарур шарти эмас, балки у она 
тилида вужудга келган одатдир.
Ёзма нутқда фикр ёзма баён қилиши билан оғзаки нутқ ва ўқиш билан боғлиқлигини 
исботлайди. Ёзув техникаси-ҳарф ва ҳарф бирликларини тўғри ёзиш, хуснихат ва имлони 
ўргатишни ўз ичига олади.
Маълумки, графика ва хуснихатни ўргатишнинг таълимнинг бошланғич ва ўрта босқичларида, 
орфографияни ўргатиш эса актив лексика бойлигини тўплаш даври давомида олиб борилади.
Ўқиш техникаси ёзув техникаси билан боғлиқ бўлади, чунки ўқиш техникаси ёзув 
техникасини муайян товушлар билан мос келишга боғлиқдир. Ёзувни ўргатишда ўқитувчи ҳарф ва 
ҳарф бирикмаларининг ёзилиши қоидаларини тушунтиради, доскада ёзиб кўрсатадики, ўқиб 
беради. Товуш ҳарф муносабати ўргатишда товушни идрок этиш, кўриш тасаввури ва ундан ёзув 
ҳаракати содир бўлади.
Буни ўргатишда машқлар асосий ролни бажаради. Машқлар ўқувчиларда мустақилликни 
оширишга асосланади Хуснихатни ўргатишда она тилида ўзлаштирилган кўникмаларга 
суянилади. Ёзув техникасини ўргатишда энг мураккаб нарса имлони ўзлаштиришдир. Бунга 
асосий сабаб, инглиз тилида имлонинг тарихий принципига асосланганлигидир.
Имлони ўргатишда машқлар 2 қоида билан амалга оширилади: 
1)
Ўқувчиларга қоидага мос сўзларни топиш машқлари. 
2)
Мустақил ишлашга мўлжалланган машқлар.
Ёзув техникасини ривожлантиришда диктант ёзишдан кенг фойдаланилади.
Уларнинг энг кўп тарқалган тури эшитиб ёзиладиган диктантдир. Унинг асосий вазифаси 
ўқувчилар онгида товуш ҳарф мувофиқлигини мустаҳкамлаш, сўз ва сўз бирикмаларини кўриш ва 
товуш образлари ўртасида мустаҳкам алоқани ўргатишдир.
Диктантни ўтказишдан аввал матнни бутун ҳолда ўқиб берилади, кейин гапма-гап ўқилади, 
гаплар бир мартадан айтилади.
Ўқувчилар фикрларини ўз сўзлари билан баён қилиш кўникмасини эгаллаб олишларида ёзма 
шаклдаги фаолиятнинг баён, тасвирлаш, ҳикоя қилиш, иншо, хат ёзиш, реферат ва аннотация 


тузиш каби турларидан фойдаланиши мумкин. Баён ёзиш учун ўқитувчи матн танланиб уни ўқиб 
беради, уни маънодор қисмларига бўлиб чиқади, унинг асосий мазмунини аниқлайди.
Ўқувчиларга фикрини ёзма ривишда баён қилишни ўргатишда иншо муҳим аҳамият касб 
этади. Иншо, тўла маънода, бирор маънони баён қилишда муҳим аҳамият касб этади. Ёзма нутқ 
кўникаларини такомиллаштиришда турмушга оид хатлар катта роль ўйнайди. Ёзма ишлар 
мунтазам текширилиб борилиши зарур. V-VI синфларда ўқувчиларнинг дафтарлари ҳар ҳафтада 
текшириш, диктант ва ёзма ишлар ёздирилганда, уларни келгуси диктантгача текшириш зарур.
Ёзув хатоларни тузати бориш, уларни ўқувчилар дафтарларида кўрсатиш мақсадга 
мувофиқдир. Хатолар устида ишлаш уларнинг характерига боғлиқ. 
Масалан: Имло ва график хатога йўл қўйган ўқувчидан хато ёзилган сўзни бир неча марта 
ёзиш танлаб қилинади. 
Ёзма ахборотлар учун шеърлар ишлаб чиқилган. 
V-VI синфларда мавзу бўйича 5-6 гап; VII 10-12 гап ёзиш тавсия этилади. Кейинги синфларда 
гаплар сони чекламайди, лекин улар меъёрдан кам бўлмаслиги керак. 
Баҳолаш катигориялари: 
V-20 та сўзни диктантга иккитагача хатога “5” қўйиш, 3-6 хатога “4”, 7-10 хатога “3” 
қўйиш мумкин. 
Инглиз тилида ёзувни ўргатишда тил ёки тайёрлов ва нутқ машқлари қўлланади, фикрни 
баён қилишга ўргатадиган машқлар нутқ машқларидир. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish