Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Мавзу13: Грамматикани ўргатиш



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/24
Sana26.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#469032
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
metodika chet tili oqitish nazariyasi

Мавзу13: Грамматикани ўргатиш. 
Режа: 
1.
Грамматиканинг нутқ фаолиятидаги роли. 
2.
Грамматик материал танлаш. 
3.
Грамматик материални тушунтириш 
4.
Грамматик машқлар устида ишлаш. 
АДАБИЁТЛАР: 
1.
Жалолов Ж. Чет тили методикаси/Т., 1996 йил. 
2.
Ҳошимов О., ва б. Инглиз тили методикаси. Т., 1993 йил. 
3.
Сайдалиев С/Ўрта мактабда инглиз тили ўқитиш методикасидан маърузалар. Наманган. 
1992 йил/ 4. Умумий методика. Т., 1974 йил. 
Методикада “Грамматика” термини икки маънога эга: бир томондан грамматик 
қурилишини тадқиқ қиладиган фан маъносини англатади. Тил системасини мавҳум ҳолда 
ўргатувчи тилшуносликнинг бир бўлими. Чет тиллар ўқитиш методикасида бу икки тушунчани 


фарқлаш қуйида тўхтаб ўтиладиган сабабларга кўра жуда муҳим аҳамият касб этади. Тилнинг 
гармматик қурилиши унинг сўз бойлиги билан бирга тил материалини ташкил қилади. Ҳар қандай 
тилни амалий жиҳатдан эгаллаш унинг грамматик қурилишини у ёки бу даражада мукаммал 
билишни тақозо этади. Методиканинг вазифаси ўқитувчилар томонидан грамматика 
ҳодисаларининг маҳсулдор йўл ва услубларини излаб топишдан иборатдир грамматикатининг 
услуби тилнинг грамматик қурилиши ҳақидаги фан сифатида олсак у ўрта мактабда ўқитиш 
предмети ҳисобланади. Грамматика чет тили факулътети ва институтларда ўқув предмети 
сифатида ўқитилади. 
Чет тили грамматикасини ўқитишдан асосий мақсад нутқ фаолиятини ҳар хил турларининг 
тўғри шаклланишини таъминлайдиган, ҳамда грамматик малакаларини ҳосил қилишдан 
иборатдир. 
Ўрганилаётган тил грамматикасини ўзлаштириш назарий, амалий ва умумтаълим 
аҳамиятга эга. Чет тили грамматикасини ўрганиш жараёнида ўқитувчилар она тилларига хос 
бўлган лингвистик ҳодисаларга учрайдилар, янги грамматик ҳодисаларни ўзлаштириб оладилар, 
Масалан: инглиз тилида артикл, предлог. Она тилида мавжуд бўлган грамматик ҳодисаларни чет 
тилида ўрганиш она тили грамматикасини чуқурроқ ўрганишда ёрдам беради. 
Чет тили грамматикасини ўзлаштириш ўқувчиларнинг таффакурини ривожлантиради, 
кузатувчанлигини, таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантиради ва хотира ҳажмини кенгайтиради. 
Шунга қарамасдан методика тарихидан грамматикага турлича муносабатларда бўлишган. 
Масалан, грамматик таржима методи тарафдорлари тил ўрганиш деганда асосан грамматикани 
эгаллашни тушунганлар. Грамматика маълум система ва қоидалар асосида ўрганилган. 
Грамматик таржима методларидан кейин чет тили таълимига кириб келган. 
Онгли қиёсий метод тарафдорлари грамматикани ўрганишга жиддий эътибор берганлар. 
Грамматик қоидалар системаси равишда ўрганилиб, ўрганилган қоидаларга оид машқлар 
бажарилган. 
Ҳозирги пайтда грамматикада тил аълоқасини таъминловчи восита сифатида қаралади. 
Масалан, Б.В.Беляев ва Б.А.Артёмовларнинг фикрича тил қоидаларини билмай туриб нутқий 
ҳаракатини ўзлаштириб олиш мумкин эмас. 
Грамматик кўникма деганда, грамматик ҳодисаларни онгли равишда нутқ нормасини 
бузмай қўллай олиш тушунилади. Синтактик кўникмаларга эса гапда сўз таркибини тўғри 
белгилаш, нутқда гап турларида тўғри фойдаланиш ва бошқалар ҳисобланади. Танлаб олинган 
грамматик ҳодисалар грамматик минимум дейилади. 
Методикада грамматик минимумни икки гуруҳга ажратиш қабул қилинган. Биринчи 
гуруҳга нутқ фаолиятининг тинглаб тушуниш ва ўқиш турларига хос бўлган грамматик ҳодисалар 
киради, уларни ретцептив грамматик минимум дейилади. Иккинчи гуруҳга нутқ фаолиятининг 
гапириш ва ёзиш турларига хос бўлган грамматик хулосалар киради, уларни репродуктив 
грамматик минимум дейилади. 
Грамматик минимум маълум принциплар асосида таъминланади. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish