танланади. Ёки инглиз ; Past perfect, немис; pluzkuam perfekt оғзаки нутқда унчалик кўп тарқалган
эмас, бироқ китобий ёзма нутқда кўп қўлланилади. Демак, улар актив минимумга кирмайди.
Учинчи мезонга кўра актив минимумга услубий холис маънодош грамматик ҳодисалар
киритилади. Бу ҳолат олдинги икки мезонни ойдинлаштиради. Чет тилда ишончни ифодалайдиган
маънодош грамматик ҳодисалардан модал феллар: нем. Mussen, инг, “Must” актив минимумга
қолган ифода воситалари нем. (haben+zu+infenitiv, sein+zu+ infenitiv). (have+to+ infinitive) пассив
минимумга киради.
Пассив граммматик минимумни танлаш мезонлари.
1.
Нутқнинг китобий ёзма усулида кенг қўлланиш мезони.
2.
Кўп маънолилик меъзони.
3.
Мазкур илмий методик мезонлар асосида пассив минимумга китобий услубга оид қатор
грамматик маънодаги ҳодисалар кириталади.
(қаранг: Ж.М.Бермани “Пассив грамматика муаммолари” 1967).
Грамматик минимум билан ўқувчиларни таништириш масаласи ушбу минимумни методик
жиҳатдан туркумга ажратиш қийинчиликларни олдиндан ҳисобга ва бу қийинчиликларни
бартараф қилиш имконини беради. В.С.Цетлин фикрига кўра грамматик материални ўзлаштириш
жараёнида қийинчиликлар қуйидагиларга боғлиқ.
1.
Грамматик ҳодисаларнинг характерига, морфологик формаларнинг турли туманлигига:
2.
Ўхшаш ҳодисаларнинг ўрганаётган тилда мавжудлигига (омонимлар: кўп маънолик). Бу
ўриндаги қийинчилик ички интерференция билан боғлиқ.
3.
Чет тилидаги грамматик ҳодисаларнинг она тили ҳодисалари
билан ясалиш ва маъноси
ўртасидаги фарқ ва ўхшашликка:
Бу тиллар ўртасидаги интерференцияни келтириб чиқаради.
Ўзбек тилининг турк тиллари гуруҳига, инглиз, немис, француз тилларининг Hind –Evropa
тиллари оиласига мансублиги тил ҳодисалари ўртасидаги фарқнинг катталигига сабаб бўлади. Бу
эса тиллар ўртасидаги интерференцияни янада кучайтиради.
Она тилининг салбий таъсири, биринчидан, она тилидаги чет тилига хос бўлмаган
грамматик ҳодисаларни ўрганилаётган тилга кўчиришда (сўз тартиби, келишик, артикл,
предлогларнинг қўлланилиши), иккинчидан, она тилидаги ўхшаш бўлмаган ҳодисалардан
чекланишда ифодаланади.
Она тили ва чет тили грамматик ҳодисаларнинг маъносини ва қўлланишини таққослаш
асосида қуйидаги грамматик ҳодисаларни фарқлаш мумкин:
1.
Маъно ва қўлланилиши жиҳатдан иккала тилда ҳам мос келадиган грамматик ҳодисалар,
mass: сифат даражалари.
2.
Маъно ҳажми ва қўлланилиши жиҳатдан она ва чет тилларидан мос келмайдиган грамматик
ҳодисалар, mass: сўз таркиби, феълнинг ҳозирги замонда тусланиши, отларнинг турланиши ва б.
3.
Фақат чет тилига хос бўлган грамматик ҳодисалар, mass:артикл, предлог, грамматик род.
4.
Фақат она тилига хос бўлган ҳодисалар.
Учинчи гуруҳга оид грамматик ҳодисалар тушунтиришда рус тили ёрдамига келади. Рус
тили ҳам Hind –Evropa тиллари оиласига кирганлиги учун кўпчилик грамматик ҳодисалар рус,
немис, инглиз, француз тилларига ўхшашдир, mass: грамматик род, предлоглар.
Чет тилидаги грамматик материални тўрт хил усул билан тушунтириш мумкин
1.
Индуктив усул:
2.
Дедуктив усул:
3.
Лексик йўл билан тушунтириш:
4.
Моделлар ёрдамида тушунтириш.
Индуктив усулни бошқача қилиб мисолдан қоидага ўтиш дейиш мумкин. Масалан: ўқитувчи
дарак гапларда сўз тартибини тушунтириш учун доскада бир нечта гапни ёзади.
Ўқитувчи ўқувчилар иштирокида гапларнинг эгаси ва кесимини топади ва остига чизади.
Сўнгра ўқувчиларга гапнинг эгаси ва кесимини нечанчи ўринда турибди?
Гапнинг иккинчи
даражали бўлаклари – чи? Деган саволларни беради. Саволларга жавоб олгандан сўнг ўқитувчи
гаплардаги сўз таркибини ўзгартиради;
Ўқитувчи ўқувчиларга савол қўяди: Гап бўлакларидан қайсиларининг ўрни ўзгарди? Ушбу
гапларда эга нечанчи ўринда турибди? Кесим – чи? Иккинчи даражали бўлакчи?
Қайси гап бўлагининг ўрни ўзгармайди?
Ушбу саволларги қониқарли жавоб олингандан сўнг ўқитувчи ўқувчилар билан қуйидаги
қоидани келтириб чиқаради: Инглиз тилидаги дарак гапларда тўғри ва тескари сўз тартиблари
мавжуд. Агар гапни эга кесимдан аввал турса, бундай гаплар тўғри сўз тартибли, агар
кесимдан
кейин турса, тескари сўз тартибли дарак гап дейилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам кесим иккинчи
ўринда туради.
Дедуктив усулга мувофиқ аввал грамматик қоида баён қилинади ва ушбу мисоллар асосида
мисоллар келтирилади.
Лексик усул билим тилда кам ўчрайдиган грамматик ҳодисалар тушунтирилади. Бу усулга
кўра ўқитувчилар конкрет грамматик ҳодисалар билан таништирилади ва бу ҳодисаларнинг
таржимаси, маъноси ва қўлланилиши кўрсатилади. Масалан: “бор” деган маънони ифодалайди.
Ушбу ибора билан қўлланиладиган отлар have got бош келишигида туради. Моделлар ёрдамида
грамматик ҳодисани тушунтириш методикада кенг тарқалган усулдир.
Модел деганда
Ж.В.Рахмонов ўрганилаётган тилнинг фонетик, лексик ва грамматик нормалари талабларга жавоб
берадиган шартли ишоралар билан ишлайдиган энг кичик бирлигини назарда тутган.
Шундай қилиб, тил бирликлирининг шартли ишоралар ёрдамида ифодаланишини
тушунтириш мумкин.
Синтактик, модел эга кесим муносабатининг шартли равишда ифодаланган ишоралари
ҳисобланади. Масалан: S– Pv, S – Pronoin: S – Pv – O моделларида S – эгани, Pv – феъл кесимини,
О – тўлдиришни ифодалайди.
Ўқитувчиларни грамматик материал билан таништириш жараёни қуйидаги босқичларни ўз
ичига олади:
а) янги грамматик материални тушунтириш
б) тушунганликни назорат қилиш
с) таниш ва ифодалашга оид дастлабки машқларни бажариш.
Янги грамматик материални тушунтириш жараёнида унинг қуйидаги уч томонига эътибор
бериш лозим.
1.
Грамматик шакл.
2.
Грамматик маъно.
3.
Грамматик ҳодисанинг қўлланилиши.
Қуйидаги грамматик шакл бир маънони – феълнинг ҳозирги
замон учинчи шахс маънлсини
ифодалайди. Аксинча бир хил грамматик шакл икки хил маънони ҳам ифодалайди. Аксинча бир
хил грамматик шакл икки хил маънони ҳам ифодалайди. Масалан: en қўшимчаси феълнинг
шаклини – gehen, sehen, kommen, отнинг кўплик шаклини ифодалайди.
Грамматик хулосанинг нутқда қўлланилиши ҳам алоҳида эътибор бериш лозим.
Тушунтириш грамматик ҳодисаларининг ўқитувчилар томонидан ўзлаштирилганлигини
назорат қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Кўникмаларни шакллантириш ва малакаларни ривожлантириш машқлар бажариш йўл билан
амалга оширилади.
Грамматик шакл ўқувчи томонидан кўп марта такрорланган тақдирдагина автоматизм
даражасида кўтарилади.
Грамматик ҳодисаларнинг шаклининг шаклини ўзгартиришга оид машқлар ҳам грамматик
кўникмаларни шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Бундай машқларга феъл замонларини
ўзгартириш, дарак гапларни сўроқ гапларга, тасдиқ гапни инкор гапга айлантириш,
тугаллаш ва
кенгайтириш машқларга киради. Бундай машқлар қаторига савол – жавоб машқларни ҳам
киритиш мумкин.
Грамматик билимларни кўникма ва малака даражасига етказиш ўқувчидан кўплап машқ
бажаришини тақозо этади. Бу машқларни икки гуруҳга бўлиш мумкин:
а) тайёрлов:
б) нутқ машқлари:
Таёрлов машқларига асосан грамматик шакллар устида ишлаш машқлари киради: сўз
туркумлари:
-
феълларни тегишли замонда қўйиб, гапларни кўрсатиш;
-
гапларни сўроқ шаклида кўчириб ёзиш:
-
икки содда гапдан қўшимча гап тузилади:
-
кўчирма гапни ўзлаштирма гапга айлантириш нутқ машқлари:
-
расмдаги ситуацияни ўтган замонда тасаирланган:
-
текстни тингланг ва қахрамонларнинг хулқини баҳоланг.
“Грамматикани ўрганиш” мавзусига оид савол ва топшириқлар.
1.
Чет тилни ўргинишда грамматиканинг аҳамияти тўғрисида гапириб беринг. Дастур
талабаларини айтиб беринг.
2.
грамматик минимум деганда нимани тушунасиз?
3.
Грамматик материални тушунтириш йўллари ҳақида гипиринг.
4.
Грамматик интерференция нима? Мисоллар келтиринг.
5.
Грамматик машқларнинг тил ва турлари ҳақида гапиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: