№8 Мавзу: Nemis тилида тинглаб тушунишни ўргатиш.
Режа:
1.
Тинглаб тушуниш – нутқ фаолиятининг тури.
2.
Nemis тилида тинглаб тушунишни ўргатишнинг мазмуни.
3.
Nemischa тинглаб тушуниш механизмлари.
4.
Nemischa тинглаб тушунишни ўргатиш ва машқлар.
Тинглаб тушуниш нутқ фаолиятининг тури бўлиб, рецептив нутқ фаолиятига киради. Тинглаб
тушуниш сўзловчининг нутқини радиодан, магнитафондан, пластинкадан тинглаб тушунуиб,
маълумот олишдир. У баъзи адабиётларда аудирование деб ҳам юритилади. У мураккаб нутқ
фаолиятдир, чунки тингловчи тезда шаклни қабул қила олиш, тезда мазмунни тушуниши,
хотирада сақланиши зарур, акс ҳолда уни қайтадан кўриб, ўқиб тушуна олиши учун манбаа,
шароит ва воситалар йўқ.
Текширишлар шуни кўрсатдики ўқувчиларда тинглаб тушуниш гапиришга қараганда ҳам
тараққий этган.
Тинглаб тушуниш бошқа нутқ фаолиятлари: гапириш ва ўқиш, ёзиш билан алоқадор, унга
боғлиқ, улар бир-бирига ёрдам беради.
Тинглаб тушуниш гапириш билан оғзаки нутқни ташкил этади. Тажрибадан маълумки,
тинглаб тушунишни ривожлантиришга қараб, гапириш ҳам ривожланади. Ўқувчи айниқса
диалогда яхши қатнаша олади. Тинглаб тушунишда ҳам, ўқишда ҳам маълумот қабул қилинади,
тинглаб, тушуна олади. У ўзи ўқий олмаса, талаффуз қила олмаса, сўзларини тинглаганда тушуна
олмайди.
Тинглаб тушуниш бошқа нутқ фаолияти турларида воситачилик қилади. Ўрта мактаб
дастурида тинглаб тушуниш учун ҳар бир синфга талаблар белгиланган.
Масалан: 5-синф ўқувчиси 0,5 минут давом эшитадиган
матнни, нутқни тинглаб тушуна олиш,
жумлалар кўпи билан 5 та сўздан иборат бўлиши, тезлиги секин бўлиши талаб қилинади.
Тинглаб тушунишда ўзига хос қийинчиликлар бор. Уларни 2 га бўлиш мумкин.
1)
Экстралингвистик: 2) Лингвистик.
1.
Тингланаётган экстралингвистик нутқ, механик нутқ бўлишлиги фонограммадан,
видефонограммадн нутқни тинглаш;
2.
Сўзловчини ўзидан, инсондан нутқни тинглашлик;
3.
Нутқнинг тембри;
4.
Нутқнинг тезлиги;
5.
Нутқнинг кимгадир, нимагадир қарашлигиги.
6.
Тингланаётган
шароит,
вазият
синфдаги
ўқувчиларнинг
интизоми,
ўқувчиларнинг кам – кўпчилиги.
7.
Нутқ эҳтиёжи бўлиши.
8.
Ўқувчининг диққати.
9.
Нутқни неча марта тингланишлиги.
10.
Тинглаб тушунишда таянч воситаларнинг бўлинишлиги.
Лингвистик қийинчиликлар:
1.
Нутқнинг монолог, диалог бўлишлиги.
2.
Фонетик қийинчиликлар, сўзларни тўғри талаффуз қилиши.
3.
Лексик қийинчилик – сўзлар таниш, кўп маъноли бўлишлиги, конверсия.
Тинглаб тушунишнинг мазмуни деганда, тинглаб тушуниш бўйича нималарни ва нимага
ўргатиш кўзда тутилади. У ўрта мактаб дастурида ҳар бир синф учн белгилаб берилган.
Г.В.Рогова буни ҳам 3 қисмга бўлади.
1.
Лингвистик қисм. Бунга тил ва нутқ материали киргизилади.
2.
Психологик қисм. Бу овозли нутқни тинглаш, тушуниш кўникма, малакасига эришишдир.
3.
Методологик қисм. Ўқувчиларга тинглаш, тушуниш йўл усулларини ўргатиш.
Ўқувчи нутқни тинглаганда асосий вазифа, таниш лексик, грамматик ва фонетик материаллар
асосида нотаниш мазмунли нутқни тинглаб нутқ вазиятидан фойдаланиб, янги маълумот олиш,
нотаниш мазмунни тушуниш вазифаси киради.
Нутқни тинглаб тушунишда унинг механизмлари муҳим ўрин тутади. Ўқувчи бу механизмни
билмаса, нутқни тинглаб тушунишда қийналади. Унинг механизми – фонема (товушлар, сўзлар,
гаплар, тинглаш, олдиндан айтиб бериш, хотира) ҳисобланади. Ўқувчиларга бу фонемаларни,
сўзларни, гапларни ўқитувчи олдиндан ўргатиши керак.
Тинглаб тушунишда давом этган хотира зарурдир, шу сабабдан пастки синфдаги дарҳол
хотирани ўқитувчи давом этган интилиш керак.
Тинглаб тушуниш механизми деганда ўқувчи тинглаб тушунишга ўргатилатилаётганда қабул
қилиш кўникмаси, тушуниш талқин қилиш, шакллантириш, ривожлантириш (зарурдир)
тушунилади.
Ўқувчиларга инглизча нутқни тинглаб тушунишни ўргатишни 2 босқичга ажратиш мумкин.
1-
босқич. Бу босқичда ўқувчиларга тинглаб тушуниш учун зарур бўлган фонема, сўзлар,
синтагмалар, гапларни қабул қилиш, танлаб олиш, фарқлаш, тушуна олиш кўникма –
малакаларини ҳосил қилади. Уларни асосан 5-синфда ўргатилади ва бу босқичда 2-3 та жумладан
иборат микро нутқни тинглаб қабул қилиш, тушуниш, хотирада сақлаш, кўникма малакаларини
ҳосил қилади.
2-
Босқич. Мазмунли, давомли нотаниш макромонологик, диалогик нутқни тинглаб тушуниш,
талқин қилиш, кўникма, малакаларни шакллантиради.
Бу босқич қуйидаги этапда амалга оширилади:
1)
Тинглаб тушунишни ўтказишга тайёрланиш.
2)
Тинглаб тушунишни ўтказиш.
Ўрта мактабда тинглаб тушунишни ўргатишда тайёрлов машқлари ва нутқ машқлари
қўлланади.
Г.В.Рогова машқларни 2 та тайёрлов ва нутқ машқларига бўлади.
Тайёрлов машқлари: фонетик машқлар, лексик машқлар;
Ҳозирги замон методикаси ҳажмлар сифатида VI синф учун 180-200 сўзли, VIII 350, Х синф
учун 500 сўзли аудиматнни тинглаб тушунишни тавсия этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |