Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/24
Sana26.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#469032
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
metodika chet tili oqitish nazariyasi

 
 


№10 Мавзу: Nemis тилида ўқишга ўргатиш

Режа: 
1.
Ўқиш – нутқ фаолиятининг тури. 
2.
Ўқиш ўқитишнинг мақсади ва вазифаси. 
3.
Ўқишнинг психологик томони. 
4.
Ўқишни ўргатиш. 
5.
Ўқиш турлари ва шакллари. 
6.
Ўқишни ўргатишда қўлланадиган машқлар. 
Ўқиш – кишиларнинг коммуникатив ижтимоий фаолияти соҳасига тааллуқли бўлиб, унда у 
ёзма шаклдаги сўз орқали муомалани таъминлайди.
Ўқишда бошқа ҳар қандай фаолиятдаги каби, мазмун ва жараён режалари мавжуд бўлиб, 
биринчисига доимо катта аҳамият берилади.
Фаолиятнинг предмет мазмунини ташкил қилувчилар ўқишнинг мазмун режаси саналади. 
Фаолият жараёнининг элементлари ўқишнинг жараён томони ҳисобланади. 
Психологик тадқиқот натижасига кўра, ўқиш пайтида кўриш-ёзув ва нутқ ҳаракат сезгилари 
ўртасида бевосита алоқа пайдо бўлади. Ўқишнинг психологик механизми кўриш ёзув ва нутқ 
ҳаракат сезгиларини ўз ичига олади. Уларнинг ўзаро бирга бу фаолиятда иштирок этиши ўқиш 
пайтида маълумот олишни таъминлайди. Ўқишнинг 2 томони-ўқиш техникаси ва ўқилганининг 
мазмунини тушуниш бирлигини белгилайди.
Ўқиш доимо тайёр ҳолда нутқ ахборотини идрок қилишга маълумот олишга йўналган бўлади.
Ўқиш-мураккаб рецептив ақлий фаолият ҳисобланиб, унинг жараён томони она тили – 
синтетик характерга эгалидир.
Ўқиш – чет тили ўргатишда ҳам мақсад, ҳам восита вазифасини бажаради. Агар ўрта мактабни 
тугатган ўқувчи ўқиш кўникмаларини мукаммал эгаллаган бўлса, ана шу кўникмалардан амалий 
фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Ўқувчиларни овоз чиқармасдан ўқишга ўргатиш лозим, сабаби чет тилида овоз чиқариб ўқиш 
тор доирадаги кишилар (ўқувчилар, актёрлар, дикторлар, ёзувчи ва шоирлардан) талаб қилинади.
Амалий мақсад сифатида ўзлаштириладиган ўқиш ўқувчидан чет тилида кўз югиртириб ўқиб 
чиқиш изланиб ўқиш ва танишиш учун ўқиш турларини эгаллашни тақозо этади.
Амалий мақсаддан ташқари ўқишни ўргатиш умумтаълимий ва тарбиявий мақсадларни ҳам 
назарда тутади.
Энди ўқишнинг восита сифатида иш вазифаси устида тўхтаймиз, ўқиш тил материалини 
эгаллаб қолишга муҳим восита ҳисобаланади. Юқори синфда матнларни ўқишни ўргатиш луғатни 
бойитиш усулларидан биридир.
Ўқиш, гапириш кўникмаларни шакллантиришда катта восита ҳисобланади. Ўқилган 
матнларнинг мазмуни бўйича савол-жавоб машқлари, ҳикоя қилиб бериш, суҳбат ва муҳокамалар 
каби кўп машқларга асос бўлади.
Овоз чиқариб ўқиш тўғри талаффузга ўргатишда ва янги тил материалини тушунтиришда 
муҳим босқич саналади. 
Демак, ўқиш-ўқитиш мақсади ваифасини бажаришдан ташқари муҳим ўқитиш воситаси 
вазифасини ҳам ўтайди.
Ўқиш рецептив нутқ фаолияти ҳисобланиб, у ёзма нутқни идрок қилиш ва тушунишдан таркиб 
топади. Ўқиш пайтида 2 та асосий ўзаро боғлиқлик жараёнларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
1.
Босмадан чиқарилган ёки ёзилган матнни идрок қилиш: 
2.
Ўқилган матнни англаш (тушуниш): 
Бошқа нутқ фаолияти турлари каби ўқиш ҳам антиципация (олдиндан билиш ёки сезиш) 
механизми айрим қисмларга қараб сўзни тўғри фаҳмлаш ва кейинги сўзлар ва жумлаларни 
олдиндан кўра билиш кўникмасидир.
Ўқиш техникаси малакаларини шакллантириш – узоқ давом этадиган жараён бўлиб, у сифат 
жиҳатдан фарқ қиладиган қатор босқичларга бўлинади. Бу босқичлар товушни талаффуз 
қилишдан тортиб матнни товуш чиқариб ўқишгача бўлган босқичларни ўз ичига олади.
Ўқиш жараёни боришни тасвирлаганда психологлар матнни тушуниш босқичларни 
ажратадилар ва булар уч босқичда амалга оширилади.
1.
Бутун гапнинг мазмуни ҳақида ўқувчида юзаки тасаввур ҳосил бўлади. Бу биринчи синтез 
деб аталади.
2.
Аналитик босқич бўлиб, бу босқич ички ва ташқи нутқда тўла талаффуз қилиб айтиш 
билан боғлиқдир. 


3.
Жумла (гап)ни тўла тушунадиган босқич ҳисобланади.
Ўқиш психологияси билан боғлиқ бўлган масалалар ўқиш нутқ фаолиятиси сифатида 
шаклланишда методик ишни ташкил қилувчи ўқиш механизмини аниқлаш имкониятини беради. 
Инглиз тилида ўқишни ўрганишнинг мазмуни ўқиш техникасини ўргатишда ва ўқилганнинг 
мазмунини тушунтиришни ўргатишдан иборатдир. Ўқувчи матннинг мазмунини тушуниб 
етгандагина ўқиш кўникмаларини амалга ошади: 
Ўқиш техникаси нима? 
И.А.Грузинская бу ҳодисага: “Ўқиш механизми – кўз илғайдиган матн материалини товуш 
образлари билан тўғри, тез, аниқ илғаб олиш ва матннинг англатган бўлакларини тўла товуш ва 
оҳанг аниқлигида маҳоратидир” деб таъриф беради.
Мактабда чет тили ўқитишда ўқишга ўргатишнинг аналитик – синтетик методи қўлланилади. 
Ўқилган матн мазмунини тушуниши учун машқлардан фойдаланилади. Машқлар 2 хил мақсадда 
бўлади.
1.
Матндан маълумот олиш кўникмаларини шакллантириш мақсади.
2.
Матннинг умумий мазмунини тушуниш мақсади. Шунга кўра, машқлар тузилади, 
ўтказилади.
Матн олди қуйидаги машқлар берилиши ўқигандан кейин ажарилиши мумкин.
1.
Берилган саволларга жавоб беринг. 
2.
Матндан асосий фикр айтилган гапларни, далилларни топинг. 
3.
Ўқитувчи гапни бошланишни беради, кейинги ўқувчилар топиб ўқийди.
4.
Берилган сўз бор гапни топиб ўқинг, таржима қилинг. 
5.
Матн мазмунини она тили ёки инглиз тилида сўзлаб беринг.
Матн ўқилгандан кейинги машқлар.
1.
Матн мазумнини она тилида ёки инглиз тилида сўзланг. 
2.
Саволларга инглиз тилида ёки она тилида жавоб беринг. 
3.
Ўқитувчи айтган фикрни тасдиқловчи гапни топинг.
4.
Матндан нутқ вазиятини топинг. 
5.
Матнга сарлавҳа топинг. 
6.
Матнни сўзлашга режа тузинг. 
7.
Берилган гаплар ёки парчани таржима қилинг. 
Ўқувчилар бу машқларни юқори синфда ўтказгани маъқул, чунки улар давом этган хотира 
ривожланган бўлади.
Ўқиш турлари қуйидагилар: кўз югуртириб ўқиш, танишиш мақсадида ўқиш, изланиб ўқиш, 
синчиклаб ўқиш ва ҳ.к. Синчиклаб ўқиш доимий иш бўлиб, у VIII синфдан бошланади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish