Чет тили ўқитиш методлари.
1.
Тажриба методи. Европада бу метод юнон тили, кейинчалик лотин тили ўргатилганда тажрима
тушуниш усули асос қилиб олинган.
XVIII асрнинг 2 ярмида XIX аср давомида француз тили таржима қилиш орқали, XX асрда эса
немис тили, ниҳоят немис тили ҳам таржима орқали ўргатилиб келинди.
Чет тили ўқитишнинг мазмуни чет тилидан нималарни ва нималарга ўргатиш саволларга жавоб
бўлади. Ўқитиш мазмунини аниқланган, танланган бўлсада, ўқитиш мазмунини танлаш маъноси энг
қадимий муаммолардан бири.
Ҳозирги пайтда ўрта мактаб учун чет тиллар материаллари танлаб олинган. Мазмунни танлашда
ўқитиш мақсади, ўрганишни методик ташкил қилиш ҳисобга олинган.
Ўқитиш мазмуни ўқитиш мақсадлари ва шарт – шароити билан боғлиқдир. Чет тили ўқитиш
мазмуни бўйича анча ишлар қилинган.
1984 йилда Ж.Жалоловнинг чет тили ўқитиш мазмуни масалаларига бағишланган монографияси
босилиб чиқди. Унда чет тили ўқитиш мазмуни масалалари тилшунослик, психолигия, дидактика,
лингвистика нуқтаи назарида ишлаб чиқилган ҳамда унинг асосини белгилаш, аниқлаш йўл –
йўриқлари, талабалари кўрсатилган.
№5 Мавзу: Чет тили ўқитиш воситалари
.
Режа:
1.
Ўқитиш воситалари таснифи.
2.
Ўқитишнинг асосий воситалари.
3.
Ўқитишнинг ёрдамчи воситалари.
Таянч тушунчалар.
Дастур – чет тили ўқитишнинг мақсади, вазифаси, ўқув жараёнини ташкил этиш
шаклларини ифодаловчи ҳужжат.
Дарслик – ўқитувчи ва ўқиш китоблар йиғиндиси.
Фонограмма – магнит лентасига ёки пластинкага ёзилган ва тинглаш канали орқали қабул
қилинадиган маълумот.
Фотограмма – кўриш канали орқали қабул қилинадиган маълумот.
Видео фонограмма – кўриш ва тинглаш каналлари орқали қабул қилинадиган маълумот.
Дидактикада методни ўқитувчининг ўқувчи билан ишлаш усулини йиғиндиси деб тушунилади.
Метод ўқитувчи фаолиятининг умумий моделидир.
Метод орқали тўртта мақсад амалга оширилади.
И.В.Рахманов “метод - мақсад бўйича йўналтирилган система деб таъриф беради.
Е.И. Пассов эса методни-вазифалар бўйича бир-бири билан боғланган принциплар тизими,
деб баҳолайди. И.А.Бим эса методни ўқитиш ва ўқиш йўлларини йиғиндиси деб баҳолайди.
И.В.Рахманов умуман чет тили ўқитишнинг 3 та методи бор деган фикрни олға суради.
Булар:
4.
Намойиш қилиш методи. (Демонстрация)
5.
Тушунтириш методи.
6.
Машқ ишлатиш методи.
Намойиш қилиш методи орқали ўқиш, ёзиш, гапириш, намойиш қилиб ўргатилади.
Тушунтириш орқали тил материлаи тушунтирилади. Машқ ишлатиш методи етакчи бўлиб,
унда ўқитиш мақсади, материали ўқувчи состави, ёши ҳисобга олинади. И.Л.Бим методларни
ўқувчи ва ўқитувчи методларига бўлади.
Ўқитувчи методларига: эса танишиш, фикр юритиш, баҳслашиш, ўйлаш, сунъий нутқ
вазиятда машқ бажариш, турли хил нутқ фаолиятларини табиий нутқ вазиятларига қўллаш киради.
Ҳозирги мактабда чет тили ўқитишда онгли амалий, онгли таққослаш, онгли
коммуникатив методлар қўлланилмоқда.
Онгли амалий метод бўйича яратилган инглиз тили дарсликлари рус мактабларида кенг
қўлланилаяпти. Ўзбек мактаблари учун яратилган Fly High, English matters дарсликларини онгли –
таққослаш методи бўйича ишлаб чиқилган.
Чет тили ўқитиш метод ва принципидаги ташқари, йўл усуллари ҳам бор. Йўл бу қисқа
методик иш бўлиб, аниқ топшириқ вазифани ҳал қилишга қаратилгандир. Ўқувчи ва ўқитувчи
фаолияти кетма-кет аниқ мақсад билан йўналган йўллар туркумидан иборат.
Агар метод билан йўл таққосланса, метод асосий graonuer билан яъни таништириш, машқ
қилиш, қўллаш билан, йўл эса иш ёки ҳаракат билан, яъни сўзни таржимасиз, маъносини очиш,
гапни грамматик қоида асосида тузиш билан боғлиқдир. Йўллар туркумининг йиғиндиси усуслини
ташкил этади. Масалан: сўзнинг маъносини очиш учун иккита усул бор:таржимасиз, таржимали.
Масалан: Сўз маъносини расм орқали очиш, предмет орқали очиш орқали чет тили ўқитишда
принцип метод, йўл ва усуллардан тўғри фойдаланиш чет тили ўқитувчисининг маҳоратига
боғлиқ. Ўрта мактабда чет тили ўқитиш мақсадларига машқларнинг мос келишилик мезонига кўра
усулларнинг қуйидаги асосий типларга ажратиш мумкин.
4.
Ҳақиқий (табиий) коммуникатив.
5.
Шартли (ўқув) коммуникатив.
6.
Коммуникатив бўлмаган машқлар.
Машқ – нутқ ёки тилга оид бир ёки бир неча марта махсус ташкил қилинган ўқув
шароитида бажарилишини тушунамиз.
Коммуникатив машқлар орқали нутқ фаолияти турлари она тилидагидек қўллашга
ўргатилади. Бу машқлар асосий таълимий машқлардир. Улар коммуникатив кўникмаларни
шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган.
Шартли коммуникатив машқлар – тил материалини ўқувчиларга шартли, алоқа табиий
муомалага тақлид қилиб машқ қилишни амалга оширишга ёрдам беради.
Коммуникатив бўлмаган машқларни тайёрлов, нутқий вазият билан боғлиқ бўлмаган
машқларни киритиш мумкин. Бундай машқларнинг кўпчилиги нутқ вазиятлари ва нутқ
континенти билан алоқа бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |