Таълим вазирлиги бухоро давлат университети



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/24
Sana26.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#469032
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
metodika chet tili oqitish nazariyasi

 
 
 
 
№2 Мавзу: Чет тили ўқитишнинг мақсад ва вазифалари

Режа:
Кириш: Мавзуга оид таянч иборалар. 
1.
Амалий мақсад. 
2.
Таълимий мақсад. 
3.
Тарбиявий мақсад.
4.
Ривожлантирувчи мақсад. 
Тачнч иборалар. 
Коммуникация – алоқа қилиш. 
Амалий мақсад – чет тилида нутқ мулоқоти юритиш. 
Таълимий мақсад – Хотира, мантиқий тафаккурни ривожлантириш, ўқувчи билим савияси ва 
умумий маданиятини ривожлантириш. 
Тарбиявий мақсад – Ғоявий, сиёсий, тарбия, ақлий меҳнат малакаларини ҳосил қилиб, ўқувчи 
билим фаолиятини ошириш. 
Ривожлантирувчи мақсад – Ўқувчи шахсининг ақлий, қиёсий ва мотивацион хусусиятларини 
ривожлантириш.
Жамиятнинг ижтимоий буюрмаси, шароити, сиёсати доим умумтаълим мактабининг 
ишини, мақсадини белгилаб беради. Чет тилларни ўқитиш мақсадлари, жамият тараққиётига, 
ривожланишга қараб ўзгариб туради. Ўрта мактабларда чет тилларни ўқитиш мақсадлари мавжуд 
бўлиб, улар чет тили ўқитиш методикаси курсини тузатиш, ишлаб чиқаришга таъсир қилади. 
Ўтган асрнинг 40-50 йилларда мактабларда тинглаб тушунишни ўргатиш мақсади етакчи эди, 
оғзаки нутқ эса фақатгина шакллантириларди. Ҳозир эса улар давр, жамият талабига қараб 
ўзгаради. Чет тиллларни ўқитиш мақсадлари ўз хусусиятига эга бўлиб, улар ўқитиш мазмуни, 
воситаси, методлари ва принципларини аниқлайди.Чет тили ўқитишдан асосий мақсад чет тилини 
амалда қўллашдир. И.В.Рахманов устози Л.В. Шербанинг фикрини ривожлантириб ўзининг “Ўрта 
мактабларда чет тили ўқитишнинг баъзи бир масалалари” мақоласида чет тили ўқитишнинг 
асосий мақсадини белгилайди. Унинг фикрича, чет тили ўқитишнинг мақсадлари умумтаълим, 
тарбия бериш ва коммуникация ҳосил қилиш ҳамда ҳосил қилинган кўникма, малакаларни бошқа 
мақсадларда ишлатишдан иборат дейди. Бу коммуникация ҳосил қилиш, коммуникатив ўқитиш 
мақсадларидан ажралиб туради. Чет тилини ўқитиш мақсадларидан энг биринчиси амалий 
мақсаддир. Бошқа фанлар методикасида таълимий, тарбиявий, ривожлантрувчи мақсадлар бор, 
амалий мақсад яъни коммуникация фақат чет тилларга хос ҳодисадир.
Коммуникация, коммуникатив ёки амалий мақсад деганда ўқувчиларга ўзгалар фикрини 
оғзаки ва ёзма тушуниб қабул қилиш ва ўз фикрини оғзаки ва ёзма баён этишни ўргатиш 
тушунилади.
Шундай қилиб, чет тилларни ўқитиш ўз олдига: 1( амалий ёки коммуникатив, 2) 
умумтаълим бериш, 3) тарбиялаш, 4) ривожлантирувчи мақсадни қўяди.
Умумтаълим, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсадлар коммуникатив мақсадни амалга 
оширишда содир бўлади.
Энди ҳар бир мақсадга алоҳида тўхталамиз.
1.
Коммуникатив (амалий) мақсад. 
Бу мақсад орқали ўқувчиларда инглизча тил материаллари бўйича кўникма, малака ҳосил 
қилинади. Ўқувчилар лексика, грамматикани, талаффуз материалларини ўзлари мустақил қўллай 
олишлари керак. Инглизча оғзаки нутқ, ўқиш, ёзув малакалари ҳосил қилинади.
2.
Умумтаълим бериш мақсади. 
Бу мақсад орқали ўқувчилар тафаккурини янада ўстириш, инглиз тилидан маълумот 
бериш, инглиз тилини чнада чуқурроқ англаб олиш, инглиз тили ҳақидаги янги билимлар ҳамда 
тили ўрганилаётган мамлакат халқининг тарихи, адабиёти ва маданияти ҳақида тушунча ва 
маълумотлар олиш ҳисобига ўқувчилар дунёқарашини кенгайтириш тушунилади. Ўқувчиларнинг 
англаш, фикрлашни ривожлантириш, дунёқарашни кенгайтириш, чет тили – инглиз тили ҳисобига 
ёки инглиз тилида бўлади.
3.
Тарбиявий мақсад.


Бу мақсад чет тили – инглиз тили дарсида байналминал, ахлоқ ва эстетик тарбия бериш 
ҳамда меҳнатга муносабатини тариялашни кўзда тутади. 
Албатта булар инглиз тил материали орқали, инглизча нутқ мавзусини, инглизча матнлар 
мазмунини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
4.
Ривожлантирувчи мақсад. 
Бу мақсад ўқувчиларни шахсан билимга ўрганиш, ўргатиш йўл-йўриқларини белгилаб 
беради. У тил фактлари таҳлил қилиш, умумлаштириш, мустақил хулоса чиқариш, тинглаш, нутқ 
ҳаракат малакаларини ривожлантиради. У тасаввур қилиш, нутқ вазияти тузиш орқали ўргатишни, 
нутқда мантиқий боғлиқлик бўлишни, мустақил фикр қила олишни, сўзлар маъносини фаҳмлаб 
таълимни, луғат, қўлланмалар билан мустақил ишлашни ҳамда факультатив машғулотларга 
тайёрланишни, инглизча синфдан ташқари мустақил тайёргарликни, уларни ўтказишни 
ривожлантиради. Юқоридаги тўртта мақсад доимо бир-бирини тўлдириб туради. 
Ҳар бир дарсда ўргатиладиган инглизча тил материаллари, нутқ фаолияти турлари орқали 
тўртта мақсад амалга оширилади.
Чет тиллар ўқитиш мақсадлари устида 1947 йилда Л.В.Шерба, 1950 йилда А.Н.Монигетти, 
1958 йилда И.В.Рахманов, 1970 йилда В.С.Цетлин, 1971 йилда О.И. Москальская ўз қўлланма ва 
мақолаларида атрофлича маълумотлар берган.
Кейинги даврда бу масала билан И.Л.Бим ҳам шуғулланди. Унинг фикрича, чет тили 
ўқитишнинг амалий, тарбиявий, таълимий ва ривожлантирувчи мақсадларини амалга оширишда 
ҳар томонлама ёндашиш керак. Амалий мақсад бевосита китоб орқали алоқа қилишга ўргатишдир.
И.Л.Бим нутқ фаолиятларини тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш, ёзиш бўйича сўнгги 
эришиладиган мақсадларга ҳар бир параграф (Lesson) дарс туркумлари бўйича алоҳида аниқ 
эришиладиган мақсадларига ажратади, дарснинг алоҳида бўлимларига ҳамда ҳар бир ҳаракат 
усулини тинглаб тушуниш, гапириш, ўқиш ва ёзув вазифаларига бўлади.
11-синфни тугатаётган ўқувчидан инглизча фикрни оғзаки ва ёзма қабул қила олиш, 
тушунча олиш ва оғзаки, ёзма қайтара олишни талаб қилинади. 
1988 йилда чиққан ўрта мактаб чет тили дастури лойиҳасида чет тилида оғзаки нутқ ва 
ўқишни эгаллаш талаб қилинади. Ёзув эса ёрдамчи восита бўлиб хизмат қилади.
5-6-7 cинфларда чет тили нутқ фаолияти оғзаки нутқ, ўқиш, ёзув кетма-кетлигида 
ўргатилади. 
8-9-10-11 синфларда эса ўқиш, оғзаки нутқ, ёзув кетма-кетлигида ўргатилади, 
ривожлантирилади. 
Ўрта умумтаълим мактаб давлат стандартлари ва ўқув дастурлари эса ўқитишнинг тўрт 
мақсади ўз аксини топган. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish