Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


ФИРҚА ВА ОҚИМЛАР ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

ФИРҚА ВА ОҚИМЛАР ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН 
ҚУРЪОН ШАРҲЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ 
 
Режа:
1. Исломнинг дастлабки даврларида оқимларнинг пайдо бўлиши ва 
уларнинг тафсирларга таъсири 
2. Исломда вужудга келган 72 тоифанинг қараш ва даъволари. 
3. Замонавий оқимларнинг тафсирлари. 
Мавзунинг ўқув мақсади: Исломнинг ўн тўрт асрлик ўтган даврида турли 
оқим ва тоифалар пайдо бўлди. Табиийки, улар ўз мақсадиларига Қуръондан 
далиллар келтирардилар. Натижада уларнинг тафсирлари ҳам вужудга келди. 
Ушбу мавзу доирасида манашундай тафсирлар ҳақида маълумотлар 
етказилади. 
Таянч иборалар: оқимлар, тоифалар, фирқа, хорижийлар, мўътазилалар, 
шиалар, 72 тоифа, замонавий оқимлар, оқимлар тафсирлари. 
 
1. Исломнинг дастлабки даврларида оқимларнинг пайдо бўлиши ва 
уларнинг тафсирларга таъсири. 
Ислом дини вужудга келганидан бери ўтган 14 асрликдан кўпроқ давр 
мобайнида Қуръон ва унинг тафсирларига сиёсий тус бериш ҳоллари ҳам 
содир бўлган. Дастлабки пайдо бўлган хорижийлик оқимидан тортиб ҳозирда 
фаолият юритаётган диний гуруҳ ва ҳаракатлар ўзларининг ақидавий, ғоявий-
мафкуравий, сиёсий қарашларини исботлаш ҳамда асослаш учун Қуръонни 
нотўғри талқин ва таъвил қилишга уриниб келмоқдалар. Табиийки, бундай 
шароитда Қуръонни тушуниш учун уни қандай шарҳлаш муҳим аҳамият касб 
этади. Шу сабаб Қуръон мазмунини қандай тушуниш кераклиги тўғрисида 
турли фикрлар пайдо бўлган. Жумладан, ХХ аср ислоҳотчиларидан бири 
Муҳаммад Рашид Ризо (1865-1935) Қуръондан тарихий эмас, балки маънавий 
ва сиёсий жиҳатларни олиш керак
40
, деган фикрларни илгари сурган. 
Дунё тарихида ҳам дин билан сиёсатни бир-бирига боғлаш ҳоллари кўп 
бўлган. Сосонийлар асосчиси Ардаширнинг «Ҳукумат – алтарь (дин) таянчи, 
дин – ҳукумат таянчи» ёки арабларнинг «ҳукумат ва дин эгизак» (ал-мулк ва-
д-дин таъаман) деган нақллари ҳам бу фикрни янада ойдинлаштиради.
Мусулмон оламида Муҳаммад пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
вафотидан сўнг, ўз мафкураларига эга диний-сиёсий, ақидавий, ҳуқуқий 
йўналиш ва оқимларга бўлиниш бошланди. XIII асргача дастлаб Куфада, 
кейин Бағдодда бўлган бошқарув расман диний, деб номланган бўлса-да, 
лекин у амалда дунёвий эди. Лекин ўша пайтдаги ҳукумат исломни расмий 
дин деб тан олган ва уни шиор қилиб олгани учун уларда динийлик жиҳатлари 
кучли бўлган.
Бундай шароитда эса диний илмлар ва уларни тарқатувчи уламоларнинг 
40
Бу фикр Мисрда чоп этилган «ал-Манор» журналида келтирилган.


122 
жамиятдаги роли ҳам юқори бўлган. Шу сабаб улар сиёсий вазиятларга 
бевосита таъсир ўтказганлар. Буни яхши англаган сиёсий раҳнамолар 
уламолардан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қилганлар, уларни 
ўзларига яқин тутганлар ва юқори мансаблар берганлар. Бу ҳолат ўз навбатида 
уларга кўп бора қўл келган. Ҳатто, баъзилар адабиёт орқали ҳам халққа ўз 
қарашларини сингдирмоқчи бўлиб, ўз саройларига адибларни, шоирларни 
йиққанлар. 
Муҳаммад пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) вафотидан сўнг, 
ислом тарихидаги дастлабки ихтилофлардан бири хорижийлар томонидан 
келтириб чиқарилган
41
. Олимлар эътирофича, айни ушбу ихтилоф замирида 
сиёсий мақсад кўзланган. Шу пайтдан бошлаб, аниқроғи 41/662 йилларда 
тўқима ва ёлғон ҳадислар ҳамда тафсирлар пайдо бўла бошлади. Бу даврда 
мусулмонлар орасида хорижий, шиа, мўътазилий каби фирқаларга бўлиниш 
ҳам содир бўла бошлаган эди. 
Хорижийлар оятларни ўз нуқтаи назарларидан келиб чиқиб шарҳладилар. 
Ҳатто, Қуръоннинг 12-сураси (Юсуф)да ишқий можаролар бор деб, бу сурани 
тан олмадилар. Ваҳоланки, Қуръоннинг ўзида бу сура «энг гўзал қисса» (Юсуф 
сураси, 3) деб эътироф этилган. Уларнинг бундай кескин қарашлари туфайли 
аҳли сунна ва-л-жамоа олимлари хорижийларга қаттиқ зарбалар берганлар. 
Бир фатвода эса улар: «Қайси замон ва маконда бўлмасин, исломий давлат 
раҳбарига итоат қилишдан бош тортган киши хорижийлар тоифасидан 
саналади», – деб қарор қилганлар. 
Бу ихтилофдан кейин расмий бошлиққа қарши чиққанлар «хорижий» 
(боғий)
42
деб аталди. Хорижийлар томонидан амалга оширилган қўзғолонлар 
халқ нотинчлиги ва талофатларга сабаб бўлди. Хорижийларнинг 20 минг 
кишилик қўзғолони 15 йил давом этди ва 699 йилда бостирилди. Қуйи Ироқ ва 
Ҳузистонда азрақий Али ибн Муҳаммад бошчилигидаги қора қуллар 
қўзғолони эса 14 йилгача (869-883) чўзилди. 
Хорижийлар таълимоти бўйича, қуйидаги умумлаштирилган фикрни 
айтиш мумкин: 

ўзлари «ноқонуний» деб билган халифаларни тахтдан ағдариб 
ташлашни асосий вазифалари деб ҳисоблаганлар; 

ўз йўлларига юрмаган, қўзғолонларида иштирок этмаган 
мусулмонларни, шунингдек, Ҳазрати Али ва Усмонни «имонсиз», «кофир» 
ҳисоблаб, жаҳаннам ўтида куядилар, деганлар; 

«имонсиз», мушрикларнинг фарзандларини ҳам «кофир» ҳукмида 
ўлдириш мумкин деб айтганлар
41
Доктор Аҳмаднинг «Дирасот ал-фирақ ва тарих ал-муслимин: ал-хавориж ва-ш-шиа» китобида Абул Ҳасан 
ал-Ашъарийнинг фикрига таяниб, биринчи ихтилоф Пайғамбар вафотидан сўнг, кимни имом қилиб 
тайинланишида бўлган, дейилади. Қаранг: Аҳмад Муҳаммад Аҳмад Жилий. Дирасот ал-фирақ ва тарих ал-
муслимин: ал-хавориж ва-ш-шиа. Ар-Риёд: Марказ ал-Малик Файсал ли-л-буҳус ва-д-дирасот ал-исломия, 
1988. – Б. 25. (Бундан кейин – Дирасот ал-фирақ ва тарих ал-муслимин: ал-хавориж ва-ш-шиа.). Лекин бу 
ихтилоф Абу Бакрнинг халифа этиб сайланишидан кейин тезда бартараф этилди. Бироқ, хорижийлар 
ихтилофи бунинг акси бўлиб, у катта бўлинишларга олиб келган. Шу сабаб ҳам у биринчи ихтилоф дейилади. 
42
«Боғийлар» расмий давлат раҳбарига қарши чиқувчи кишилар. Уларнинг «хорижий» дейилишига сабаб 
хорижийларнинг расмий давлат раҳбарига дастлаб қарши чиққанликларидадир. 


123 

«катта гуноҳ» (кабира) қилганлар имондан чиқади ва улар билан 
уруш (жиҳод) олиб бориш керак, деб ишонганлар. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish