115
- таҳлилий тафсирда оятлар кетма-кетлик асосида, бир-бирига боғланган
ҳолда шарҳланади ва натижада мукаммал бир маъно ҳосил қилинади. Мавзуий
тафсирда бир мавзудаги
бир нечта оятлар жамланиб, бошқа бир мукаммал
маъно ҳосил қилинади.
Мавзуий тафсир белгилари Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)
даврида ҳам бўлгани ҳамда саҳобалар томонидан ҳам бир мавзу доирасида
жамловчи иборалар қўлланилганини кузатиш мумкин. Жумладан, Ибн Аббос
(р.а.)дан ривоят қилинади: “Сабр уч хил бўлади:
тоатга сабр, ҳаромдан
сақланишга сабр ва мусибатга сабр”
38
. Табиийки, Ибн Аббос (р.а.) ушбу
иборани бир нечта маъноларни ўрганиб чиққанларидан кейин айтган.
Мавзуий тафсир кўринишлари:
Ҳар бир асрда бир мавзу доирасида оятларни шарҳлаб, китоб ёзган
олимлар бўлган. XIV/XX асрда бу соҳада илмий атамаология (мусталаҳ) пайдо
бўлди ва бунинг асоси ал-Азҳар университетида ташкил топди. Бироқ унинг
асослари қадимдан бўлган ва бу йўналишда қуйидаги тартибда ўз
фаолиятларини амалга оширганлар:
-
Қуръонни Қуръон билан шарҳлаш. Бунда бир мавзу доирасидаги оятлар
жамланиб, бир оят маъноси бошқа бир оят ёрдамида очиб берилади. Мавзуий
тафсирнинг ушбу тури энг мақбул услублардан бири саналади. Пайғамбар
(соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳам ушбу тарзда оятларни шарҳлаб берар ва
бунга тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Саҳобларнинг ўзлари ҳам
тафсирда оятларга кўп бора мурожаат қилар,
агар ечим топа олмасалар
ҳадисдан масаланинг ечимини топардилар. Кейинги даврда ҳам худди шу
ҳолат давом этди.
Қуръони каримда мерос, талоқ қилинган аёлнинг
иддаси каби оятлар
борки, улар шу мавзудаги барча оятлар жамланганида маънолари тўлиқ
очилади. Жумладан, Бақара сурасининг 228-оятида: “Талоқ қилинган аёллар
уч қуруъ идда ўтирадилар” дейилади. Бундан кейин Аҳзоб сурасининг 49-
оятида: “Эй имон келтирганлар, Қачонки мўмина аёлларни никоҳлаб олсангиз,
сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, улар зиммасида сиз учун
идда ўтириш бўлмас. Бас, сиз уларни баҳраманд қилинг ва гўзал бўшатиш ила
бўшатиб юборинг”. Сўнгра Талоқ сурасининг 4-оятида: “Аёлларингизнинг
ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси агар шубҳангиз бўлса уч ойдир. Ҳайз
кўрмаганлариники
ҳам.
Ҳомиладорларнинг
иддаси
ҳомилаларини
қўймоқликдир” дейилиб, турли аёлларнинг идда борасида ҳукмлари баён этиб
берилади ва оятлар бир-бирларини тўлдиради.
-
Аҳком оятларини тафсир қилиш. Бир гуруҳ етакчи муфассир олимлар
Қуръондаги фақатгина ҳукмий, яъни фиқҳий оятларни шарҳлашга
киришганлар. Бундай тафсирлар қаторида:
Ал-Жассоснинг “Аҳкомул Қуръон”;
Ибн ал-Арабийнинг “Аҳкомул Қуръон”;
Ал-Қуртубийнинг “ал-Жомиъ лиаҳкомил Қуръон”;
Муҳаммад Сиддиқ Ҳасаннинг “Найлул маром мин тафсири оятил
38
Ибн Жарир ат-Табарий. Жомиул баён. – Байрут: Дорул фикр, 1405/1985. Ж. 11. – Б. 231.
116
аҳком”;
Аҳмад ибн Абу Саид Мулло Живаннинг “Тафсирот Аҳмадия” ва
бошқаларни айтиб ўтиш мумкин. Тафсирнинг
ушбу тури мавзуий
тафсирлардан бири саналади.
-
Ашбоҳ ва назоир (ўхшаш ва яқин сўзлар). Мавзуий тафсирнинг ушбу
турида Қуръонда келган бир сўз олиниб,
унинг турли жойларда келган
маънолари очиб берилади. Сўзларнинг маънолари изоҳланиши нуқтаи
назаридан мазкур тафсир тури луғавий тафсирлардан саналади. Бироқ услубий
жиҳатдан у мавзуий тафсирдир. Бундай тафсирлардан машҳурлари сифатида
қуйидагиларни келтириш мумкин:
Муқотил ибн Сулаймоннинг “ал-Ашбоҳ ван назоир фил Қуръонил
карим”;
Яҳё ибн Саломнинг “ат-Тасориф тафсирул Қуръон мимма ташобаҳат
асмоуҳа ва танавваат маониҳа”;
ал-Фирузободийнинг “Басоир завит тамйиз фи латоифил Китобил азиз”;
Ибн ал-Жавзийнинг “Нузҳатул аъюнин навозир фи илмил вужуҳ ван
назоир”;
Ибн ал-Имоднинг “Кашфус сароир фи маънал вужуҳ вал ашбоҳ ван
назоир”;
ас-Саолибийнинг ал-Ашбоҳ ван назоир фил алфозил Қуръониятил латий
тародафат мабониҳа ва танавваат маониҳа”;
ад-Дамғонийнинг “ал-Ашбоҳ ван назоир” каби асарлар.
-
Тадқиқот тарзида ёзилган тафсирлар. Олдинги олимлар фақатгина
сўзларнинг маъноларини изоҳлаш билан кифояланмай,
балки насх, қасам,
мушкил, зарбул масал каби бир мавзу ёки бир масалагагина тааллуқли бўлган
тафсирларни ҳам ёздилар. Бундай тафсирлар қаторида:
Абу Убайла ал-Қосим ибн Саломнинг “ан-Носих вал мансух”;
Ибн Қутайбанинг “Таъвил мушкилил оят”;
ал-Мовардийнинг “Амсолул Қуръон”;
Ибн ал-Қайюмнинг “ан-Тибян фи ақсомил Қуръон”;
Изз ибн Абдуссаломнинг “Мажозул Қуръон” каби асарлари.
Кўриниб турганидек, мавзуий тафсирлар қадимдан олимлар томонидан
алоҳида ўрганиладиган тафсир услуби бўлган. Ҳозирга
келиб эса, бундай
услубдаги тафсирлар шу даражада кўпайиб кетдики, у тадқиқотчилар учун
кенг ўрганиладиган алоҳида бир йўналиш сифатида шаклланди.
Do'stlaringiz bilan baham: