6-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИК, ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ АСОСЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ, АМАЛГА ОШИРИЛГАН СИЁСИЙ ИСЛОҲОТЛАР(2-соат). - режа
- 4-§. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий жараёнлардаги иштироки. Ижтимоий-шерикчилик.
- 5-§. Ўз-ўзини бошқарув органларининг фаолияти ва уларнинг жамиятни демократлаштиришдаги ўрни.
- 6-§. Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш.
4-§. Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг сиёсий, ижтимоий ҳамда иқтисодий жараёнлардаги иштироки. Ижтимоий-шерикчилик. - Фуқароларнинг муайян ташкилотларга уюшиши қадимданоқ мавжуд бўлган. Турли ҳунармандчилик маҳаллалари, уюшмалар ҳамда бирлашмалар ўрта асрлар ва ундан кейинги даврда шаклланган бўлиб, жамият аъзоларини бир мақсад атрофида бирлаштиришда муҳим роль ўйнаган. Юртимиз ҳудудида ҳам ҳунармандчилик маҳаллалари, яъни уюшмалари асрлар давомида бир касб эгаларининг муайян манфаат асосида бирлаштириб турган, уларни янада фаоллаштириб, ишлаб чиқариш, савдо-сотиқнинг ривожланишига туртки берган. XIX асрга келиб бундай бирлашмаларнинг сони оша бошлаган. XX асрнинг бошларига келиб эса юртимиз ҳудудида турли кўринишдаги ижтимоий, сиёсий ва маданий бирлашмаларнинг сони анча кўпайди. Истиқлолга эришганимиздан сўнг фуқароларнинг жамоат ташкилотларига уюшиш тарихи мутлақо янги даврни бошлади.
Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларни ривожланиш тарихини шартли равишда бир неча даврларга бўлиш мумкин - БИРИНЧИ ДАВРИ: қадимги яъни бронза давридан араблар истилосигача бўлган давр ҳисобланиб, бунда асосан жамиятда инсонлар томонидан умумий тарзда ўзаро уюшган ҳолда мавжуд муаммолар ҳал қилинган.
ИККИНЧИ ДАВР: - Араблар истилосидан тахминан XIX асрнинг 60-йилларигача бўлган даврни қамраб олиб, бунда инсонларни савдо карвонларини ташкиллаштиришда ўзаро жамоа бўлиб бирлашишлари, ислом динидаги ижтимоий жиҳатдан қийналган бева бечораларга закот, ҳайр садақалар берилиши шунингдек, деҳқонлар (миришкорлар) уюшмалари, ҳунармандчилик маҳаллалари, халқ ичида юрувчи санъаткорларнинг нопрофессионал бирлашмаларини ўз ичига олади. Ҳашар яъни муайян хусусий ёки ижтимоий муаммони ҳал қилишда умумий ёрдам кўрсатиш институтини ўзбек халқининг энг қадимий анъанаси сифатида, вақтинчалик меҳнат фуқаролик иттифоқи шакли, деб ҳисоблаш мумкин. Бундан ташқари, IX – XII асрлардаги фозил жамият қуришдаги шарқ алломалари илмий асарлари, ғоялари асосида фаолият юритган турли хилдаги жамоавий уюшмалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |